'Ҳаммасига мамлакат душманлари айбдор...'

Эрон Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Эрон давомий норозилик намойишлари гирдобида - бунақаси қарийб 10 йилдан буён кузатилмаган.

Эронликлар мамлакат ҳукуматига худди ана шундай талаблар билан чиқишган.

Намойишлар ўзининг олтинчи кунига кириб бораркан, қурбонлар сони камида 22 кишига етган.

Бу каби йирик намойишлар Эронда сўнгги бор 2009 йилда кузатилган.

Видеолавҳани BBC O'zbek хизматининг YouTube каналида томоша қилинг

Намойишчилар пайшанба куни тунда хавфсизлик кучлари билан тўқнашишган.

Бугун - сешанба куни Эрон Олий руҳоний раҳбари намойишларда "мамлакат душманлари"ни айблаб чиққан.

"Ўтган яқин кунлар ичида Эрон душманлари Исломий Республикада беқарорликларни келтириб чиқариш учун пул, қурол-яроғ, сиёсат ва жосуслик хизматлари дохил турли воситаларни ишга солишди", - дея баён қилган Оятуллоҳ Али Хоманаий ўзининг расмий веб саҳифасида.

Бу - Эрон Олий руҳоний раҳбарининг намойишлар зўравон тус олиб кетган ўтган пайшанба кунидан буён қилган илк баёноти бўлган.

Оятуллоҳга кўра, пайти келганда, юз бераётган сўнгги ҳодисалар юзасидан халққа ҳам мурожаат билан чиқмоқчи.

Эрон намойишлари: Тартибсизликлар тўхтамаса Инқилоб Гвардиячилари аралашади

Тарихча ўрнида

Намойишлар ўтган пайшанба куни Машҳад шаҳридан бошланган.

Шаҳарликлар нарх-наволар ошиши ва кучайиб бораётган порахўрлик ҳолларига қарши бош кўтаришган.

Сўнгроқ намойишлар ҳукуматга қарши тус олиб кетган.

Масъулларга кўра, ўтган бир неча кун ичида Теҳрон вилоятида 450 га яқин киши ҳибсга ҳам олинган.

2009 йилги оммавий намойишлар эса, ўша пайтдаги Эрон президент сайлови натижалари юзасидан келиб чиққан.

Ўшанда кўчаларга чиққан эронликларнинг сони миллионларга етган.

Аммо оммавий намойишлар шафқатсизларча бостирилган.

Камида 30 киши ўлдирилган ва минглаб инсонлар ҳибсга олинишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002