Исломий давлатда модел бўлиш осонми?

Ўтган икки-уч йил ичида Кобулда бир неча эркак ва аёллар моделлик агентликлари иш бошлади.

Одатда хотин-қизлар моделлик қилишда фаоллик кўрсатишмайди, аммо сўнгги йилларда бу ҳолат ҳам ўзгаришга юз тутмоқда.

Янги очилаётган агентликларнинг айримлари фақат аёллар учунлиги айтилмоқда.

Уларда ишлашни истаган афғон қизларининг сони ҳам ортиб бормоқда.

Афғонистон: Қизларнинг бокиралигини текшириш тўғрими?

Афғонистон: Фархунда маҳкамасидаги ўлим жазолари бекор қилинди

Аммо диний анъаналару ақидалар анчайин илдиз отган, ҳамон урушлардан боши чиқмаётган мамлакатда моделлик қилиш осон эмас.

Айниқса аёллар учун бу касб ўта хатарли бўлиши мумкин…

Уруш, ақида ва моделлик...

Image caption Ўтган икки-уч йил ичида Кобулда бир неча эркак ва аёллар моделлик агентликлари иш бошлади.

Икки ой аввал ёш модел қизни дўппослаб, пичоқлаб кетишганди.

Ялдо Ҳайдарий 18 ёшда ва хотин-қизларнинг Haghighi Group моделлик агентлигини бошқаради.

Унинг айтишича, аксарият афғон ёшлари учун моделлик қилиш имконсиздир.

Афғон оилалари қиз боланинг моделлик қилишига тоқатсиз муносабатда бўлишади.

Жамиятда эса уларга нисбатан ёвқараш шаклланган.

Ялдонинг айтишича, моделлар ҳақида одамлар "яхши қиз" эмас деган фикрда...

Хатарли касб

Фото муаллифлик ҳуқуқи Enjila/Facebook
Image caption Энжилла

Энжилла Ансорий Baran Modelling агентлигида менежер бўлиб ишлайди.

Ўзи ҳам модел бўлиб ишлаган.

Унга ҳам бир неча марта таҳдид қилишган.

Аммо ҳеч қачон бу таҳдидлар амалга ошади деб ўйламаган.

Икки ой аввал унинг касалхонадаги сурати чоп қилинди.

Бу суратда у калтакланган, пичоқланган ва юзлари моматалоқ бўлган ҳолда аксланганди.

Энжиллага кўра, унга уч эркак ҳужум қилади, машинага солиб, ўғирлашмоқчи бўлади.

Аммо у қаршилик кўрсатади, шунда ҳужумчилар уни калтаклашади. Пичоқлаб кетишади.

Энжилла бу воқеадан даҳшатга тушгани ва ўз касбида давом этиш-этмаслик ҳақида ўйлай бошлаганини айтади.

Аммо дўстлари ва ҳамкасбларининг дастаги, ёрдами билан у касбида давом этишга қарор қилади.

Янги жойга кўчишади, хавфсизлик чораларини яна ҳам кучайтиришади...

Муқаддам Афғонистондаги модалар кўргазмасида фақат миллий кийимлар кўрсатиларди.

Шунда ҳам аёллар қаттиқ танқидлар остида қолар, аксарият ватанни тарк этишга мажбур бўларди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002