“Муҳаббатни нега чеклаш зарур?” ёхуд полиаморлар ҳақида ҳикоя

Оливер, Нони ва Морган - полиамор ошиқлар
Image caption Оливер, Нони ва Морган - полиамор ошиқлар

Нони полиамор - унинг икки севган йигити бор ва уларнинг ҳар иккисига бир ҳил жиддий муносабатда бўлади.

Нони уни қанчалик севмасин бир одам билан ишқий муносабатда бўлиш (моногамия)ни қафасга тенглаштиради. Унинг ёши 23 да, Шотландиянинг Норт-Берик шаҳрида истиқомат қилади.

Би-Би-Сининг «Чегарасиз муҳаббат» ҳужжатли филмида Норининг айтишича, «Бир одам билан ишқий муносабатда бўлиш нормал ҳолат. Лекин муҳаббатни сунъий равишда чеклаш беъманиликдир».

«Мен ҳирсли одамман. - тан олади Нони. - Одамларга ёқишим менга завқ бағишлайди».

Image caption Моргана ва Нонининг бошқа ошиқлари ҳам бор

Очиқ муносабатлар

Полиамория - бир вақтнинг ўзида, томонларнинг розилиги асосида, бир нечта шахс билан ишқий муносабатда бўлиш.

Нонининг айтишича, полиамория моногам бўлмаган тажрибалар, масалан, ишқий муносабат пайтида жуфтларни алмаштириб туришни ҳам ўз ичига олиши мумкин, лекин у учун этика нормалари муҳим бўлиб, ҳар бир жуфти билан муносабат жиддийлигини сақлаб қолишга интилади.

Нони 27 ёшли администратор Морган ва 24 ёшли театр мактаби битирувчиси Оливер билан севишади.

У Морган билан икки йил олдин Tinder танишув иловаси орқали топишган. Ўша пайтда Нони Данди шаҳрида яшар эди.

Улар танишган пайтда Морган Хенни исмли қиз билан тўрт йилдан бери гаплашиб юрарди ва улар ҳозиргача биргалар.

«Полиамория ғоясини менга таклиф қилган ҳам Хенни бўлади», - дейди Морган.

«Одамларга бу ҳақида айтганимда улар ҳайратга тушадилар. Уларнинг фикрича, секс имконияти кўпроқ бўлгани учун очиқ муносабатлар ғоясини эркаклар ўйлаб топган эмиш, тўғрими? Кўпроқ мулоқот ва кўпроқ секс», - дейди у.

Image caption Нони Оливер билан бир ярим йилдан бери бирга

«Муштарак шодлик»

Нонига кўра, Морганнинг 'хиссий мулоқотлар'да ўзини яхши тутиши уларнинг муносабатини сақлаб қолишга ёрдам берган. Кейинроқ Нони театр санъатини ўрганиш учун Эдинбургга кўчиб ўтади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Валентин кунида севги оролига саёҳат

Морганнинг айтишича, Хеннининг бошқа севгилиси йўқ, лекин у Морган ва Нони ўртасидаги муносабатдан боши осмонда.

Морган Хенни уни руҳлантириши ва қўллаб-қувватлаши ҳақида сўзлайди. «Бу биз учун муштарак шодлик», - ҳисоблайди у.

Оливер - Морганнинг «мета»си. «Мета» полиаморлар тили билан айтганда, умумий жуфтнинг севгилларидан бири, лекин умумий жуфтнинг бошқа севгиллари билан жинсий ёки ишқий муносабатга киришмайдиган одам.

Оливер ва Нони деярли 1,5 йилдан буён учрашиб туришади. Улар 2 йил олдин Эдинбургдаги Фринж санъат фестивалида танишганлар ва 2016-йил ушбу фестивалда биргаликдаги шоу иштирокидан кейин ишқий муносабат бошлаганлар.

Оливер Нони муносабат бошиданоқ ўзининг полиамор эканлигини маълум қилгани ҳақида сўзлайди.

«Бу унинг борлиғи ва бу ажойиб», - дейди у.

Бироқ, Оливер полиамор билан муносабатга киришишдан олдин иккинланлигини айтади.

«Бошида муаммо бўлмаслиги мумкин, лекин кейинроқ қийинчиликлар пайдо бўлсачи?»

«Бирор ким билан ишқий муносабатга киришиш бир томон, лекин кейинроқ муносабат жиддийлаша бошлагандан кейин 'тўсатдан рашк қила бошласамчи?', деб ўйлаб қоласан. Менинг полиаморияга нисбатан муносабатим ўзгариб қолсачи?»

Менинг полиаморияга нисбатан муносабатим ўзгариб қолсачи?»

«Лекин кейин Нони менга ёқишини англаб етдим ва бундай муносабатни қабул қилдим».

Очиқ муносабат бўлгани сабабли, Оливер ҳам ўзи истаган пайтда бошқа қизлар билан учрашиши мумкин.

«Агар бундай ҳолат юз берса, яхши. Лекин ҳозирча мен бошқа ишқий саргузашт изламаяпман. - дейди у. - Мен бу фикрга қарши эмасман».

Нони, ўз навбатида, Оливер бошқа қиз билан учрашса, бундан фақат хурсанд бўлишини таъкидлайди.

Ўзгача формат

Яқин жойда яшаганлари сабабли Нони ва Оливер тез-тез кўришиб турадилар, лекин Нони Морган билан ҳам ҳар куни гаплашиб туради.

Нонининг таъкидлашича, у йигитларининг бирортасини бошқасидан устун қўймайди, ҳар бири билан муносабатни ўзгача ҳисоблайди.

«Бу худди шоколад ва театрдан бирини танлашга ўхшайди. Мен иккаласини ҳам севаман», - дейди у.

«Улардан бирини қанчалик севмайин, иккинчисини эътиборсиз қолдиришни хоҳламайман».

«Иккала муносабатим ҳам турлича кўринишда бўлиши мумкин, лекин ҳар иккиси ҳам мен учун муҳим».

Нони ҳар икки йигитига жиддий муносабатда бўлса ҳам, иккиси билан муносабати турлича эканлигини таъкидлайди.

Нонининг фикрича, полиамориянинг бошқа бир 'этик' томони жуфтларини жинсий йўл билан юқадиган касалликлардан асрашдир.

"Жинсий алоқа пайтида презервативдан сўзсиз фойдаланиш ва агар ким биландир алоқа пайтида ундан фойдаланмаган бўлсангиз, бу ҳақида жуфтингизни огоҳлантиришингиз лозим. Шундагина полиамория соғлом ва этик жиҳатдан мукаммал бўлади. Мен бирорта касаллик орттириб, севгилим ва унинг «мета»сига зарар етказишни истамайман".

Нонининг ишонишича, полиамория оила қуришда ҳалал бермайди ва бундай муносабатни давом эттириш ниятида.

«Мен фарзандлари бор полиаморларни биламан. Кўплар полиамория кўпроқ секс учун зарур деган фикрда. Лекин бу муҳим эмас. Оргиялар ташкил қилишга ҳам ҳеч қандай ҳожат йўқ».

Нони болада фақат битта ота ва она бўлиши шарт деган қараш эскирган, деб ҳисоблайди.

Моногам мамлакат

Унда ҳеч қандай янгича қараш йўқ бўлсада, полиамория ҳануз табулигича қолиб келмоқда, деган фикрда Нони. Эҳтимол унга нисбатан муносабат кун келиб ўзгарар.

«Бутун тарих давомида кўплаб одамлар полиамор муносабатда яшаб келганлар», - изоҳлайди у.

«Шотландияда моногам муносабат ҳукмрон. Биз полиамория ҳақида одамлар билан қанча кўп суҳбатлашсак, уни қабул қилишлари шунча осонлашади. Тўғри, бу жараён кўп вақт олиши мумкин, лекин одамлар у ҳақида салбий фикрлашни тўхтатадилар».

«Биз бундай муносабат кашшофлари эмасмиз, лекин биз соғлом жамият учун замин ҳозирламоқдамиз», - дейди Нори.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ