БМТ Ғазодаги қон тўкилишини текширишга чақирди

Видео тагсўзи,

Исроил чегарасида тўпланган намойишчилар

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Исроил билан чегарадош Ғазо бўлгасида бўлган ҳодиса бўйича мустақил суриштирув ўтказишга чақирди. Олдинроқ Фаластин ҳукумати жума куни Исроил армияси билан тўқнашувда 16 фаластинлик ҳалок бўлгани ҳақида айтганди.

Хабардан маълум бўлишича, юзлаб намойишчилар яраланган ва жароҳат олган.

30 март Исроил- Фаластин можаросида 2014 йил Исроил Ғазони қамал қилиб ўққа тутганидан бери энг қонли кун бўлди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши шошилинч йиғилишда Ғазо бўлгасида куч ишлатишни қоралади.

БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Тайи-Брук Зерихуннинг йиғилишда айтишича, Ғазо бўлгасидаги вазият яқин куларда янада ёмонлашиши мумкин. У Исроил ҳукуматини тинч аҳолига, айниқса, болаларга нисбатан куч ишлатишдан тийилишга чақирди.

"Исроил халқаро ҳуқуқда кўрсатилган инсон ҳуқуқларига оид мажбуриятларини бажариши керак", деган у.

Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан олдин тарқатилган баёнотда Исроилнинг БМТдаги вакили Данни Данон қон тўкилишида масъулиятни Ғазо бўлгасини назорат қилувчи Хамас ҳаракати зиммасига юклаган.

Олдинроқ минглаб фаластинликлар Исроил чегаралари бўйлаб 6 ҳафталик намойиш юришини бошлаганди.

Улар норозилик рамзи сифатида чегара бўйлаб 5 чодирли жамлоқлар тиклади ва акцияни "Қайтишнинг буюк юриши" деб номлади.

жароҳат

Сурат манбаси, EPA

Намойиш иштирокчилари қочқинлар ва уларнинг авлодларини эндиликда Исроилга тегишли бўлган ҳудудларга қайтарилишини талаб қилмоқда.

Чегарада вазият қандай?

Исроил қуролли кучлари тўқнашувларда Фаластин томонидан 30 минг киши иштирок этганини айтган. Уларга кўра, чегара тўсиқларига зиён етказишга, ҳарбийларга тош улоқтирган ва ёнилғи солинган шиша отган агрессив намойишчиларга нисбатан қурол ишлатилган.

Исроил ушбу бўлгаларга ҳарбий техника ва мерганларни жойлаштириб чиққан. Бундан ташқари намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш чиқарувчи газдан фойдаланмоқда.

Исроил ҳарбийлари Twitter орқали тўқнашув жойларини ёпиқ ҳарбий ҳудуд деб эълон қилди.

Фаластинлик шифокорларнинг айтишича, бир одам намойишлар бошланмасидан олдин ўлган. 27 ёшли фермер Умар Самур Хон-Юнус шаҳри ёнида танкдан ўт отиш натижасида ҳалок бўлган.

Ғазо бўлгаси билан чегарадаги Исроил аскарлари

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи,

Ғазо бўлгаси билан чегарадаги Исроил аскарлари

Ғазони назорат қилувчи Хамас гуруҳи Исроилни фермерни ўлдириш билан фаластинликларни қўрқитишга ва намойишларда иштирок этмасликка чақиришда айблади.

Чегара ёнида тўпланганларга мурожаат қилган Хамас раҳбари Исмоил Хония "Биз Фаластин ерининг бир қаричини ҳам бериб қўймаймиз. Фаластин учун ерларни қайтариб олишдан бошқа муқобил йўл ва қарор йўқ", - деган.

Jerusalem Post газетасининг ёзишича, митингда жамоатчилик ўнгида пайдо бўлавермайдиган Хамаснинг Ғазодаги айни дамдаги лидери Яҳё Синвар ҳам қатнашган.

Исроил чегараси бўйлаб фаластинликларнинг юриши

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи,

Исроил чегараси бўйлаб фаластинликларнинг юриши

Исроил томони ушбу намойишлар натижасида оммавий равишда чегарани бузиб ўтиш хавфидан хавотирланиб чегарада ҳарбийлар сонини оширган.

"Биз намойиш кўринишида терактлар содир қилиш ҳаракатларини кўрмоқдамиз. Биз фуқароларни бу ишлардан четда бўлишга чақирамиз ва террористик ташкилот бўлган Хамасга огоҳлантириш билан чиқамиз. Бу ташкилот барча зўравон чиқишларга ҳамда унинг номи остида бўлаётган ҳамма нарса учун жавобгардир", деган Исроил мудофқа армияси генерали Эял Замир.

Исроилликлар Хамасни аёл ва болаларни тирик қалқон сифатида ишлатишда айбламоқда

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи,

Исроилликлар Хамасни аёл ва болаларни тирик қалқон сифатида ишлатишда айбламоқда

Намойишга нима сабаб бўлди?

Фаластинликлар Исроил чегаралари бўйлаб норозилик рамзи сифатида 5 чодирли жамлоқ қурди.

Исроил ҳарбийларининг айтишича, ушбу жамлоқларда 17 минг фаластинлик жойлаштирилган.

Жебалия яқинидаги митинг иштирокчилари озиқ-овқат олмоқда

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи,

Жебалия яқинидаги митинг иштирокчилари озиқ-овқат олмоқда

Аксар намойишчилар ушбу жамлоқларда қолаётган бўлса-да, ёшлардан ташкил топган айрим гуруҳлар ташкилотчиларнинг чегара тўсиқларига яқинлашмаслик керак деган чақириқларига қарамасдан Исроил эгаллаб турган позицияларга яқинлашган.

"Қайтишнинг буюк юриши" 30 март куни бошланди. Бу кунда фаластинликлар 1976 йили ерларни тортиб олишга қарши чиққан 6 намойишчининг исроил хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилишини хотирлайди.

Хон-Юнусдаги жамлоқда намойишчилар кофе тайёрламоқда

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи,

Хон-Юнусдаги жамлоқда намойишчилар кофе тайёрламоқда

Намойишлар 15 майгача давом этиши кутилмоқда. Бу кунда фаластинликлар 1948 йили Исроил давлати тузилиши маносабати билан Нақбу - миллий фожиа кунини хотирлайди.

Марш яқин шарқ можаросидаги муҳим нуқта бўлган - бугунги Исроил ерларини турли йиллар оралиғида тарк этишга мажбур бўлган ва дунё бўйлаб ёйилган фаластикларнинг тақдирига эътибор қаратишни ният қилган.

Ғазо шимолидаги Жебалия шаҳрида яраланган намойишчи

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи,

Ғазо шимолидаги Жебалия шаҳрида яраланган намойишчи

Авлодлар билан қўшиб ҳисоблаганда 5 миллионни ташкил қилувчи қочқинлар Исроил ҳудудларида ташлаб кетишга мажбур бўлган уйларига қайтиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун курашмоқда.

Намойишлар 15 майгача давом этиши кутилмоқда.м

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи,

Намойишлар 15 майгача давом этиши кутилмоқда.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek