"Мен бир йил мастурбация қилмадим" - ёш йигит жинсий алоқасиз ҳаёти қандай ўзгаришини синаб кўрди

An illustration of the brain Фото муаллифлик ҳуқуқи Rebecca Hendin/BBC Three
Image caption "Уйда қолиб мастурбация қилиш қизлардан раддия олишни бартараф қилишнинг энг яхши йўли бўлиб кўринарди".

Шахсий рекордим - 13 ой мастурбация қилмаганман. Баъзи кунлари қийналдим, лекин очиғи, ҳаётим ҳеч қачон бунчалар яхши бўлмаган. Бу қийноқдек кўришини мумкин, лекин кутилмаган фойдали томонлари ҳам бор.

Мастурбация қилмаслик ўзим учун қанчалик фойдалик эканини кўриш ажойиб. 20 ёшимдан ўтгач, баъзида ҳафталаб, баъзида эса ойлаб мастурбация билан шуғулланмадим.

Ёлғиз менда шундай деб ўйламанг. Миллионлаб одамлар (асосан эркаклар, лекин, аёллар ҳам) "NoFap" ҳаракатига қўшилишмоқда. Бу одамларни порно ва мастурбациядан воз кечишга ундайдиган ҳаракат.

Менга порно томоша қилиш қандай таъсир қилаётганини илк марта 19 ёшимда сездим.

Тенқурларим каби, бемалол порно кинолар топиб кўрардим. Эслайман, 14 ёшимда интернетга "аёлларнинг ички кийими" деб ёзганимда, жуда очиқ суратлар ҳам чиқиб келган.

Лекин, ўсмирлигимнинг оҳирги йилларига келиб, хонада бир ўзим қолсам, дарров порно кўрадиган бўлиб қолдим.

Бунга ўрганиб қолдим дея хавотир ола бошладим. Қизлар билан учраша олмаганим учун ёлғизликда интернетга қараб мастурбация қиладиган бечорадек ҳис қила бошладим ўзимни.

Рад жавобдан қўрқиш

19 ёшимда эдим, ҳали учрашадиган қизим йўқ, жинсий алоқа ҳам қилиб кўрмаганман. Ҳеч қайси учрашувларим жиддий алоқаларга етакламаган, секс ҳақида билимим деярли йўқ эди.

Уйда қолиб мастурбация билан шуғулланиш қизлардан рад жавобини олишни олдини олиш чорасидек кўринарди.

Қизлар билан гаплашмоқчи бўлсам, дарров интернетдаги яланғоч аёллар кўзимнинг олдига келарди.

Амин эдимки, агар улар буни билиб қолишса, мени сўтак деб ўйлашарди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Rebecca Hendin/BBC Three
Image caption Тенқурларим каби, бемалол порно кинолар топиб кўрардим.

Тунлари порно филмлар менинг ҳаётимга қанчалар таъсир қилаётгани ҳақида ўйлаб уҳлолмасдим. Дўстларимга айтмаганман, чунки бизнинг орамизда бундай шахсий мавзулар муҳокама қилинмасди.

Бир кун, 20 ёшга тўлишимдан бир неча кун ўтиб, тўхташга қарор қилдим. Онам руҳий ва маънавий китобларни ўқирди, мен ҳам яширинча уларни варақлай бошладим.

Медитация қилишни ўргандим, ҳамда жинсий алоқа ҳақида ўйламаслик билан ўз организмимдаги энергия ва ўзимга ишончни ошириш мумкинлигини англадим.

"Кундалини" номли қадимий эътиқод турида ҳам шундай ғоя бор. Онамдан сўрашга уялгандим, шундай экан, ўзим уни ўргана бошладим.

Аввалига бир умрга мастурбация қилишни тўхтатаман деб ўйлагандим. Лекин, бу атиги бир ойгина давом қилди. Ҳафсалам пир бўлгач, ўз олдимга реалистик мақсадларни қўйишга қарор қилдим.

NoFap ҳаракати секс ва мастурбацияни 90 кунга тўхтатишни тавсия қилади. Бу ҳақида мен илк марта порнофилмларнинг инсон миясига таъсири ҳақидаги Тэд Токда эшитганман.

Бу маърузада порно томоша қилиш жиддий гиёҳванд моддалар қабул қилишга солиштирилди.

Унда, шунингдек, кўп порно кўриш ёш эркакларда эрекция муаммоларига сабаб бўлаётгани ҳам айтилди.

Кўп одамлар эрекцияси ҳақида қайғурганлари учун NoFap қилишади, лекин менинг учун бу асосий сабаб эмасди.

Интернетда ўзимга ўхшаган одамлар гуруҳи борлигини билиб енгил тортдим.

Тўғри иш қиляпманми, деб кўп ўйланардим, чунки биламан, кўп одамлар соғлом муносабатларга эга бўла туриб ҳам порно кўришади. Лекин, бора-бора порно ва мастурбация таъсиридан жабр кўраётган эркаклар мен ўйлагандан кўпмикан, деган фикрга бордим.

NoFap ҳаракати 2011 йилда Reddit фойдаланувчиси Александр Роудс мастурбация қилмаслик фойдалари ҳақида мавзуни очиши ва бу мавзу тез тарқалиб кетиши ортидан пайдо бўлган.

Бу мавзуга ҳозирда 300 мингдан ошиқ одам аъзо бўлган. Улар ўзларини "фапстрономлар" деб аташади. Александр асос солган веб саҳифасида одамлар порносиз ўтаётган ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Rebecca Hendin/BBC Three
Image caption Қизлар билан гаплашмоқчи бўлсам, дарров интернетдаги яланғоч аёллар кўзимнинг олдига келарди.

Кўплаб одамлар NoFap уларни жинсий ожизлик, яъни импотенциядан қутқарганини айтишади. Менда эса NoFap ўзимга ишончни кучайтирди ва фикрларимни тозалади.

Ҳозир бемалол қизлар билан гаплаша оламан, чунки биламан жинсий қизиқишим назорат остида.

Ўтган 10 йил ичида ўзимни имконқадар мастурбация ва порнодан тийдим. Илк ҳафта энг қийини бўлади, чунки ҳамма нарса сизга сексни ёдга солади.

Телевизор ё YouTube видеодаги аёлни кўрсам, хирсим қўзғайди. Баъзида қиз рад жавобини берса, ўзимни юпатиш учун мастурбация қилгим келади.

Лекин, ҳар сафар таслим бўлганимда, бир неча кун ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан. Ожиз ва тартибсиз амалим учун ўзимни кўп койирдим. Кайфиятим ўз ўрнига қайтиши учун ҳам бир неча кун кетарди.

Ўтган бир йиллик режимим ишхонамдаги стресс туфайли бузилди. Катта лойиҳани тугатганимда, жуда чарчагандим ва чарчоқни чиқаргим келди.

Аёл билан муносабатда эмасман, квартирадошларим уйда эмасди, ўзимни ёлғиз сезаётгандим. Диванда ётавериб ҳам зерикдим. Бу ожизлик лаҳзаси эди.

Лекин, шунча вақт бу режимга содиқ қолганим ишда диққатимни йиғишга кўп ёрдам берди. Бу кунлар ёлғиз ўзим соатлаб компьютер олдида ўтирсам ҳам, мастурбация қилгим келмайди. NoFap бўлмаганда, бунинг уддасидан чиқа олмасдим.

Ҳозир яна NoFap'ни бошлаяпман. Ўз рекордимни енгиб, мастурбация ва порносиз 18 ой яшашга умид қиляпман. Узоқ муддатлим мақсадим? Бутунлай мастурбация қилишни тўхтатиш.

"Менда жинсий ожизлик (импотенция) бошланганда 16 ёшда эдим"