Дунё Гитлернинг ўлими ҳақида Би-Би-Сидан хабар топган эдими?

24 яшар Леман немис радио тўлқинларини диққат билан кузатар, фашистлар мамлакат аҳлига муҳим янгиликни эшитиш учун тайёргарлик кўришни маълум қилган эди.
Image caption 24 яшар Леман немис радио тўлқинларини диққат билан кузатар, фашистлар мамлакат аҳлига муҳим янгиликни эшитиш учун тайёргарлик кўришни маълум қилган эди.

1945 йил 1 май. Соат миллари ярим тунни кўрсатмоқда. Карл Леман Лондон ғарбидан 65 километр узоқликда жойлашган Ридинг шаҳарчаси атрофидаги ишхонасида ҳали ҳам тиним ҳақида ўйлаётгани йўқ.

Бу вақтда Совет қўшини Берлинга яқинлашиб қолган ва Германия билан уруш ўзининг сўнгги босқичига кирган эди.

24 яшар Леман немис радио тўлқинларини диққат билан кузатар, фашистлар мамлакат аҳлига муҳим янгиликни эшитиш учун тайёргарлик кўришни маълум қилган эди.

Германияда Гитлер асари савдоси қизиган

Немислар Фашист Германиясидаги болалик ҳақида нима дейди?

"Эфирга узатилган мунгли мусиқадан сўнг Адолф Гитлернинг ўлгани ҳақида хабар берилди," деб эслайди Леман. "Улар Ҳитлернинг болшевизмга қарши кураш йўлида ҳалок бўлганини айтдилар. Хабар жуда оғир тарзда эълон қилинди."

Карл Леман ва унинг укаси фашистларнинг яҳудийларга нисбатан ортиб бораётган таъқибидан омон қолиш мақсадида ота-онаси томонидан 1936 йили Британияга юборилган эди.

"Бутун вужудимда енгиллик ҳис қилдим, чунки Ҳитлер ҳаётимни барбод қилганди."

Image caption Германия мониторингида ишлайдиганлар аксарияти олмон яҳудийлари эди

Карл Иккинчи Жаҳон Уруши арафасида ташкил қилинган Би-Би-Си Мониторинг Хизматида ишлар эди. Хизматнинг асосий вазифаси Германия ва унинг иттифоқдошлари, шунингдек, бошқа мамлакатлардан узатилаётган радиотўлқинларни диққат билан кузатиб бориш, маълумотларни таржима қилиш ва бу ҳақида Британия ҳукуматига доимий ҳисобот етказишдан иборат эди.

"Биз Британияда Ҳитлернинг ўлими ҳақида биринчи бўлиб хабар топган эдик," эслайди у. "Бутун ишхона ходимларнинг қувончга тўла ҳайқириғидан гумбурлаб кетди. Биз ўша онда Ҳитлернинг ўлими қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилдик. Бу хабар Германия билан урушнинг ниҳоясини англатар эди."

Бироқ Германия расман таслим бўлиши учун яна олти кун вақт кетди.

Гитлернинг ўлимига ҳеч қандай шубҳа қолмаган бўлсада, унинг ўз жонига қасд қилгани кейинроқ маълум бўлди.

"Ҳалок бўлди жумласи 'жангда ўлмоқ'ни англатади - биз фашист ёлғонига лаққа тушган эканмиз," дейди Карл.

"Улар Гитлернинг ўзини ўлдирганини тан олмадилар, чунки бундай қилинса, ҳамма нарсага зудлик билан чек қўйилган бўларди. Бироқ унинг ўлими ҳақида немисларнинг ўзи илк бор хабар тарқатди. Бу хабарни расмий, деб қабул қилса ҳам бўлади."

Немис радиоси орқали янгиликни ўқиб эшиттирган сухандон, бундан ташқари, Гитлер гранд адмирал Карл Дўнитзни ўз меросхўри сифатида тайинлаб кетганини эълон қилади.

Ҳитлернинг сўнгги кунлари, 1945 йил

Фото муаллифлик ҳуқуқи Hulton Archive/Getty Images
Image caption Ҳитлер ва унинг янги рафиқаси ўз жонига қасд қилади - уларнинг жасади ёқиб юборилади

15-16 апрел: Ушбу тунда Берлинга нисбатан сўнгги ҳужум бошланади - совет армияси шаҳарнинг шарқий қисмида мудофаада турган немис аскарлари устидаги мислсиз даражада артиллерия ўқларини ёғдирадилар;

21 апрел: Қизил Армия Берлин этагига кириб келиб, шаҳар четларини эгаллайди;

27 апрел: Совет ва Америка кучлари Германиядаги Элба дарёси бўйида учрашадилар. Натижада фашист армияси иккига бўлиниб қолади;

29 апрел: Ҳитлер ва Эва Браун Рейх Девонхонаси биноси остидаги бункерда турмуш қурадилар;

30 апрел: Ҳитлер ва унинг янги рафиқаси ўз жонига қасд қилади - уларнинг жасади ёқиб юборилади;

1 май: Немис радиоси Ҳитлер ўлими ҳақида халққа хабар беради;

7 май: Германия сўзсиз таслим бўлиш битилган сулҳга имзо чекади - Европани олти йил олов ичида қолдирган урушга якун ясалади.

Фашистларнинг Гитлер ўлими ҳақидаги хабари немис мониторинг жамоаси раҳбари бўлган Эрнст Гобрич томонидан зудликда инглизчага таржима қилинади.

"У хабарни шошганча қоғоз парчаларига ёза бошлади. Бу жуда ёмон фикр эди. Сабаби биз у таржималарни ёзаётган қоғоз бўлакларини аралаштириб юборишимиз мумкин ва унинг ҳуснихати даҳшатли эди," эслайди Гомбрич ҳамкасбларидан бири.

«У ҳаммасини тезлик билан ёзди. Биз эса маълумотларни ёзув машинкасида теришга ёки аниқ ёзишга одатланган эдик.»

Шундан сўнг Гомбрич Лондондаги Бош вазир офисига сим қоқади. Би-Би-Сининг бошқа бўлим ва хизматлари ушбу хабарни Британия халқи ҳамда дунёга етказа бошлайди.

Ҳозирда 97 ёшни қоралаган Карл бутун халқ мазкур хабардан боши осмонга етганини эслайди.

Карлнинг ўзи учун бу хабар ота-онасини қайта кўриш имконини англатар эди. Унинг отаси Уолтер Колон шаҳрида аёллар шляпаси улгуржи савдоси билан шуғулланар эди. Фашистлар унинг бизнесини тортиб олгандан сўнг Уолтер рафиқаси Эдит билан Германиядан қочиб кетади. Бир қанча вақтдан кейин улар АҚШдан қўним топадилар.

Гитлернинг ўлимига қадар Кавершам Паркдаги Би-Би-Си Мониторинг Хизматида минг нафар одам меҳнат қилаётган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Karl Lehmann
Image caption Карл Леман, чапдан учинчи

40 нафар ходимдан иборат немис хизмати жамоасининг аксарияти фашистлар таъқибидан қочиб чиққан яҳудийлар, социалистлар ва касаба уюшмалари аъзолари эди.

"Уларнинг ҳаётини сарсонликда ўтишига сабаб бўлган Гитлернинг ўлими бу одамларни роса хурсанд қилган эди," дейди Карл.

Фашистлар раҳнамосининг ўлими Би-Би-Сининг немис мониторинг бўлими ходимлари ишини янада енгиллатади.

"Гитлерни таржима қилиш жуда қийин эди," деб хотирлайди Карл.

"У нўноқ ёзувчи эди ва нутқларини немис тилида ўқисангиз, ҳеч қанақасига тўлқинланмасдингиз. Бироқ Гитлер шу қоғоздаги нутқни ирод қилганда ҳаммаси бошқача эшитилар эди. У ўз нотиқлик санъатига таянарди. Ўлимидан сўнг биз уни таржима қилиш балосидан халос бўлдик."

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар