Қўл бериб кўришиш: Трампдан Горбачёвгача ёҳуд сиёсатчилар ҳам соддадил бўлишадими?

Табассумлар Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Табассумлар

Ким Чен Ин ва Доналд Трамп икки рақиб мамлакатлар раҳбарлари ўлароқ илк бор учрашишди. Тарихийми? Тарихий. Аммо барча қўл бериб кўришишлар ҳам яхшиликка етакламаган...

1. Гитлер ва Чамберлен

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Айрим қўл бериб кўришишлар яхшиликка етакламаган - Гитлер ва Чамберлен

1938 йилнинг 22 сентябрида Германия диктатори Адолф Гитлер ва Британия бош вазири Невил Чамберлен Бонн яқинида учрашишганди. Чамберлен ўшанда Гитлер билан тинчликка эришдим деб Британияга қайтган. Сиёсатчилар ҳам соддадил бўлишлари мумкин...

Орадан бир йил ўтиб Иккинчи жаҳон уруши бошланади.

2. Черчил, Труман ва Сталин

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Уч томонлама қўл бериб кўришиш

1945 йилнинг 23 июлида АҚШ президенти Трумен, Британия бош вазири Черчил ва Совет раҳбари Сталин Потсдам анжуманида учрашишади. Урушдан кейинги Германия тақдирини муҳокама қилишади.

3. Жонсон ва Лютер Кинг

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Фуқаролар ҳаракатида йирик ғалабамиди?

1964 йилининг 2 июлида АҚШ президенти Жонсон доктор Мартин Лютер Кинг билан қўл бериб келишади. Фуқаролар ҳуқуқларига доим муҳим ҳужжатни имзолашади.

Бу қонун билан Америкада жамоат жойларида қора танлиларни ажратиш, ишга олишда тана ранги, ирқи, дини, миллати ва жинсига қараб қарор бериш тугатилди.

4.Мао ва Никсон

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Президент Никсон Хитойга сафар қилганди

1971 йилнинг 21 февралида Хитой раҳбари АҚШ президенти билан Пекиндаги учрашувда қўл бериб кўришди. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар 23 йил узилиб қолганди. Янги илиқ муносабатлар давомли бўлди, икки ўртадаги савдо-сотиқ мисли кўрилмаган даражада ортиб кетди

5.Горбачёв ва Рейган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Совуқ уруш тугади...

1985 йил Горбачёв ва Рейган ўртасида илк саммит. Женева.

6. Тетчер ва Мандела

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Мандела ва Тетчер

4 июн, 1990 йил. Лондон. Тетчер бир пайтлар Манделанинг партиясини "типик террорчи ташкилот" деб таърифлаганди.

7. Рабин ва Арафат

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Осло келишувидан кейин умидлар тез сўнди

13 сентябр, 1993. Ёсир Арафат ва Исҳоқ Рабин

8. Обама ва Кастро

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Куба -АҚШ муносабатларида тонг отдими?