"Мен ўлик туғилишим керак эди"

Мелисса Оден

Мелисса Оден 14 ёшга тўлганида даҳшатли сирдан воқиф бўлди - унинг онаси ҳомиладан воз кечишга уринган экан. Мелиссанинг йиғисини эшитиб қолган ҳамшира уни қутқариб қолади - бу вақтда гўдак Америка касалхоналаридан бирида, тиббий чиқиндилар ичида ётган эди. Бу ҳикоя Мелиссанинг қандай омон қолгани ва уни ўлган, деб ўйлаган онаси ҳақида.

«Мен чала туғилганимни билиб ўсганман. Кейинроқ мени асраб олишган,» ҳикоя қилади 41 ёшли Мелисса Оден.

«Шу пайтга қадар бу сирни билмаган эдим. Кейин хабар топсам, ўзи ўлик туғилишим керак бўлган экан.»

1977 йили Аёва штатида Мелиссанинг 19 яшар онаси заҳарли намакоб аралашмадан фойдаланган ҳолда ҳомиласини туширишга ҳаракат қилади.

1,5 килограмдан ҳам кам вазн билан туғилган саккиз ойлик ҳомилани тиббий чиқиндилар ичига улоқтирадилар.

Ҳамширалардан бири ҳомила жонланиб, эшитилар-эшитилмас овоз чиқараётганини сезиб қолмагунча Мелисса чиқиндилар ичида ётади.

Касал бўлмаслик учун ҳар куни тухум ейиш керакми??

Олимлар: Ҳомиладор аёллар парасетамолдан сақлансин!

Она парҳезининг ҳомилага таъсири

Швейцария чегарачиси ўлик бола учун айбланмоқда

Мелиссани шу заҳоти интенсив даволаш бўлимига олиб борадилар, у ерда гўдакка, мўъжиза туфайли, жон киради.

Врачлар гўдак аборт учун қўлланилган аралашма таъсирида кўр бўлиб қолишини тахмин қиладилар. Бир оз вақтдан сўнг гўдакда ҳаёт учун хавфли юрак етишмовчилиги бор, деган гумонга ҳам борадилар.

Бироқ шунча тахмин-гумонларга қарамай, Мелисса асраб олган оиласида соғ-саломат вояга етади.

«Бунга ишониш қийин,» сўзлайди Мелисса. «Баъзида ростдан ҳам тирикманми, деб ўзимни чимчилаб кўраман.»

Унинг ўгай синглиси оилавий тортишувларнинг бирида жаҳл устида бор сирни айтиб қўймагунгача Мелисса ўзининг абортдан омон қолганидан бехабар эди. Кейинроқ у ўз тақдири ҳақида китоб ёзади.

"Биласанми, Мелисса, менинг ота-онам, сеникидан фарқли ўлароқ, тирик туғилишимни исташган!" деб бақирган эди синглиси сўзлари қандай оқибатга олиб келишини ўйламай.

Мелисса аввалига бу сўзлар маъносини англолмайди. Аммо асраб олган ота-онасидан бу сўзларга аниқлик киритгандан сўнг унинг руҳий дунёси барбод бўлиб, чуқур тушкунликка тушиб қолади.

«Ичимдан қайнаб чиқаётган алам туғёнини ҳеч кимга кўрсатишни истамадим, мен ёлғиз қолган эдим,» изоҳлайди у.

«Овқатланиш тартибим бузилди, ичкиликка берилиб қолдим. Ўз танамда яшашни истамас эдим.»

19 ёшга тўлгунга қадар ҳам унинг қалбидаги ғам тугаб-битмаган эди. Сўнг Мелисса жигарпорасидан воз кечган онасини излаб топишга қатъий аҳд қилади.

Бу учун Мелисса 10 йилдан зиёд вақт сарфлайди, лекин алал-оқибат онасини топишга муваффақ бўлади ва унга ўзининг тирик қолганлигини айтиб беради.

«Биологик онам деярли 30 йил давомида мени ўша касалхонада ўлик туғилган, деб ўйлаб келган. Унга менинг омон қолганимни айтишмаган. Буни сир сақлашган. У мени бир оила асраб олганини ҳаёлига ҳам келтирмаган. Ҳаттоки, менинг ўғил ёки қизлигимни ҳам билмаган,» ҳикоя қилади Мелисса.

Она ва бола уч йиллик интернет орқали ёзишмалардан сўнг, ниҳоят, юзма-юз учрашадилар. Мелисса онасининг кўзларида чуқур афсус туйғусини кўради. Кейинчалик бу кўзларни доим эслаб юради.

У илк учрашув қандай ўтганлигини сўз билан тасвирлаб бера олмайди.

«Бу ҳаётимни буткул ўзгартириб юборган онлардан бир бўлди,» дейди Мелисса.

Бироқ шу билан одамни эсанкиратиб қўядиган янгиликлар ҳали тугамаган эди. Мелиссанинг биологик онаси Рут аборт қилишни истамаганлиги, уни ҳомилани туширишга мажбурлашганини айтиб беради.

«Билишимча, онамнинг онаси маҳаллий ҳамшира бўлган ва мени унга яқин таниш доктор аборт қилган. Уларнинг иккиси онамни ҳомиладан воз кечишга мажбурлашган экан.»

"Улар ўз лавозимидан фойдаланиб, барча ҳужжатларни тўғирлашган. Натижада касалхонадаги бошқа шифокорлар бу онамнинг ихтиёрий танлови, деб ўйлашган. Онамда эса уларнинг раъйига қарашдан бошқа танлов қолмаган," дея ҳикоя қилади Мелисса.

Бувиси ўз ҳамкасбларидан гўдакни чиқиндилар хонасида қолдиришни сўрагани сабабли ҳам Мелиссанинг танасига жон қайтиши деярли ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган. Буви бу ҳақида ўша куни оиладагиларга очиқ сўзлаб берган.

«Бундай тақдир билан яшаш мен учун оғир, лекин мен онамдан хафа эмасман. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз,» дейди Мелисса. У бу ишда бувисини айбдор кўришини қўшимча қилади.

Тасадифни қарангки, ҳозирда Мелисса ва унинг биологик онаси Канзасда, бир-бирга яқин жойда яшар экан. Мелиссанинг айтишича, улар бундан кейин имкон қадар кўпроқ кўришиб туришга ҳаракат қиладилар.

«Менинг биологик оилам ҳаётимнинг катта қисмини эгаллаган,» таъкидлайди у.

Мелисса икки йил олдин бўлиб ўтган илк учрашувда онаси кўзларида афсусланиш ҳиссини кўрган бўлса, эндиликда, қувончни кўришни истайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Melissa Ohden
Image caption Шифокорларга кўра, Мелиссанинг келажакда саломатлиги яхши бўлмаслиги мумкин

«Билишимча, онамнинг онаси маҳаллий ҳамшира бўлган ва мени унга яқин таниш доктор аборт қилган. Уларнинг иккиси онамни ҳомиладан воз кечишга мажбурлашган экан.»

"Улар ўз лавозимидан фойдаланиб, барча ҳужжатларни тўғирлашган. Натижада касалхонадаги бошқа шифокорлар бу онамнинг ихтиёрий танлови, деб ўйлашган. Онамда эса уларнинг раъйига қарашдан бошқа танлов қолмаган," дея ҳикоя қилади Мелисса.

Бувиси ўз ҳамкасбларидан гўдакни чиқиндилар хонасида қолдиришни сўрагани сабабли ҳам Мелиссанинг танасига жон қайтиши деярли ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган. Буви бу ҳақида ўша куни оиладагиларга очиқ сўзлаб берган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи MELISSA OHDEN
Image caption Мелисса опаси билан

«Бундай тақдир билан яшаш мен учун оғир, лекин мен онамдан хафа эмасман. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз,» дейди Мелисса. У бу ишда бувисини айбдор кўришини қўшимча қилади.

Тасадифни қарангки, ҳозирда Мелисса ва унинг биологик онаси Канзасда, бир-бирга яқин жойда яшар экан. Мелиссанинг айтишича, улар бундан кейин имкон қадар кўпроқ кўришиб туришга ҳаракат қиладилар.

«Менинг биологик оилам ҳаётимнинг катта қисмини эгаллаган,» таъкидлайди у.

Мелисса икки йил олдин бўлиб ўтган илк учрашувда онаси кўзларида афсусланиш ҳиссини кўрган бўлса, эндиликда, қувончни кўришни истайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek