Рамазон Ҳайитининг энг машҳур таомлари қайси?

2018 йилнинг 15 июнь куни жаҳоннинг аксар мамлакатларида Ийдул-Фитр - Рамазон Ҳайити байрам қилинди. Бу мусулмонлар учун катта байрам ва рўзадан кейин бўлгани учун дастурхонга хилма-хил пишириқлар тортиладиган кундир. Хўш, қайси мамлакатда қайси овқат Ҳайит дастурхонининг энг машҳур таоми ҳисобланади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Қуруқ ширин вермишель бозорда сотиб олинади, сут ва бошқа масаллиқлар билан бирга пиширилади.

Жанубий Осиё - Шир Хурма

Қатор мамлакатларда "Шир Хурма" ёки "Севаиян" деб номланадиган ширинлик вермишель ёки гуруч лпашаларидан тайёрланади. Уни сут билан пиширишади ва дастурхонга бодом билан бирга тортишади.

"Шир Хурма" атайин Рамазон Ҳайитида тайёрланади ва шу кеча-кундузда уни Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва бу мамлакатларга яқин ҳудудлар бозорларида кўриш мумкин..

Гуруч лавшалари, дастлаб сутда пишириб олинади ва совуганидан кейин музлатгичга қўйилади. Дастурхонга мева қоқилари ва кардамон сингари хушбўй зираворлар билан бирга қўйилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Richard Lautens
Image caption Асли Марказий Осиёдан бориб қолган манти Россиянинг мусулмонлари орасида машҳур

Россия - Манти

Россияда ҳам мантини қўй ёки мол гўштидан пиширишади. Егунча ёки сариёғ, ёки қаймоқ билан аралаштиришади.

Бир жойдаги мантини тайёрлаш рецепти иккинчи жойникидан фарқ қилиши мумкин. Аммо Россия аҳолисининг 15 фоизини ташкил этадиган мусулмонлар орасида Ўраза Байрам ёки Рўза Ҳайити кунларида манти кўп пиширилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Шинжон Уйғуристонида сангза жуда машҳур

Хитой: Сангза

"Сангза" ёки "Санзи" Хитойдаги 23 миллионлик мусулмон аҳоли учун анъанавий ва жуда машҳур пишириқ ҳисобланади. Лағмон хамиридек олинган узун лапшалар ёғда қовурилади. Сўнг ўрама пирамида шаклида дастурхонга қўйилади.

Қатир-қутур газакни аксар Уйғур мусулмонлари истиқомат қиладиган Шинжондаги супермаркетларда ҳам топиш мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Яқин Шарқ мамлакатлариада сариёғли печеньеларнинг турли хиллларини топиш мумкин. Бу печеньеларга талаб Рамазон ва Ҳайит кунлари ортади

Яқин Шарқ: Сариёғли печеньелар

Бу печеньеларга хурмо мураббоси солинади, хамирига майдаланган ёнғоқ ёки писта қўшилади, устига шакар сепилади.

Бу печеньеларга талаб ҳар Рамазон ва Ийд кунлари кунлари бутун Яқин Шарқ мамлакатларида юқори бўлади. Уларни турли мамлакатларда турлича номлашади: Сурияда Мамул, Ироқда Клайча, Мисрда Каҳк.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Дўстлар ва оила аъзоларининг бир-биридан кечирим сўрашлари ва бир-бириникига Кетупат ейиш учун боришлари анъанага айланган

Индонезия - Кетупат

Индонезияда ҳайитни Кетупат билан нишонлаш анъанага айланган. Кетупат пальма баргларига ўралган гуручли торт.

Одатда, кетепутни бошқа таомлар билан бирга дастурхонга қўйишади. Асосан, уни "Ором айам" деган таом билан ейишади. Ором айам кокос қайласида пиширилган товуқ гўшти. Кейинги таом "Самбал горенг кентанг" деб аталади, у аччиқ қайлада пиширилган картошка, мол ёки товуқ жигаридир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption "Биряни" аксар Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида пишириладиган таом

Буюк Британия - Биряни

Буюк Британияда Ҳайит байрамлари ҳеч ҳам "Биряни"сиз ўтмайди. Гуруч, гўшт ва сабзавотлардан пиширилган "Биряни"ни сабзи, ялпиз ва қатиқ билан бирга истехмол қилишади.

Британия аҳолисининг 5 фоиздан ортиғининг асли келиб чиқиши Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидандир. Британиянинг колониал мероси ҳамон тирик дейиш мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Эфиопияда "Инжера", Сомалида "Сабабур" деб номланадиган егулик

Сомалида "Самбабур" деган егулик жуда машҳур. У блин ёки қуймоққа ўхшаб кетади. "Самбабур"ни иссиқлигида еган маъқул, уни куннинг ҳар қайси вақтида ҳеч тановул қилиш мумкин.

Худди шу егуликни Эфиопияда "Инжера" деб аташади. Уни устига шакар сепиб, қатиқ билан бирга ейишади.

Сиз яшайдиган жойда қайси овқат Ҳайитда энг кўп пиширилади?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ