Замонавий "зомбилар": Меҳр кўзда эмас, телефондами?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Artur Debat /getty

Қўлида телефони билан ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаётини хатарга қўяётганлар кўпаймоқда.

Сиан шаҳри маъмурияти эса аллақачон бу муаммони ҳал этиш йўлини топди.

Shaanxi Online News тарқатган хабарга кўра, Хитойнинг Шэнси вилояти Сиан шаҳри раҳбарияти смартфони билан секин юрадиган пиёдалар учун кўча четида махсус йўлак барпо этди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Рақамли (digital) ташвишу хавотирлар оғушида

Машинада телефон қилманг!

Йиқилмас мотоцикл, жосус телефон ва бошқалар...- Технология янгиликлари

Сиан шаҳридаги Янта кўчасидаги йўлакни "замонавий анқовлар" йўлаги деб аташяпти.

Бу - одамлар билан мулоқотдан кўра ўзининг телефонига тикилиб яшашни маъқул кўрадиган, ён-атрофидаги ҳамма нарсани инкор қиладиганларга нисбатан қўлланадиган ибора.

Фото муаллифлик ҳуқуқи The Paper

Бу турдаги одамлар йўлларда ҳаракатланиш қоидасига ҳам, кимгадир халақит бераётганига ҳам эътибор бермайдилар, эс-ҳуши фақат смартфонида.

Shaanxi Online News хабарига кўра, "замонавий анқовлар"нинг йўлаги қизил, яшил ва мовий рангларга бўялган, эни 80 сантиметрни ташкил этади.

Айтилишича, бу ерда йирик савдо маркази жойлашган ва кўпинча автомобиллар тротуарга келиб тўхташига тўғри келади.

Бу ерда эса ён-атрофидагиларга мутлақо эътибор бермайдиган смартфон эгалари жуда кўп бўладилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи The Paper

Мухбирлар маҳаллий одамлардан ушбу янгилик ҳақида фикрларини сўрашганида, кўпчилик "замонавий анқовлар" йўлаги барпо этилганини қўллаб-қувватлаганлар.

Шу муносабат билан социал медиада ҳозирги ёшларнинг смартфонларга қарамлиги, ружу қўйиши тобора ортиб бораётганини муҳокама этишни бошлаганлар.

Интернет фойдаланувчилари "смартфон зомбилари"нинг "кўр одамлар"га айланиб бораётганини қайд этган.

Бошқа бир Интернет фойдаланувчи эса энди махсус йўлакда икки "замонавий анқов" тўқнашиб кетиши эҳтимоли ҳам мавжудлигини эслатади.

Сиз яшаётган жойда ҳам "смартфон зомбилари" борми?

Телефонга қарамлик борасида қандай фикрдасиз?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ