Нима учун Англиядаги мактаблардан бири қизларга авратига қошиқ солиб юришни маслаҳат берди?

Учительница Хариндер Каур говорит, что такие ложки могут спасти жизнь
Image caption Ўқитувчи Хариндер Каурга кўра, ўсмир қизларнинг ҳаётини шу билан сақлаб қолиш мумкин

Ички кийимга солинган қошиқ: Англия мактабида мажбурий никоҳга қарши қандай курашилмоқда?

Англия шимолидаги мактаблардан бирида мажбурий никоҳга қарши металл қошиқлар билан курашилмоқда.

Лидс кооператив академиясининг ўқувчи қизларига металл қошиқлар тарқатиб чиқилмоқда. Ўқувчилар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари давомида уларга қуйидагича йўл тутиш ўргатилади: агар қизлар ўзларининг мажбурлаб никоҳдан ўтказилиш учун хорижга олиб кетилаётганликларидан шубҳалансалар, улар дарҳол ўқитувчилар берган қошиқни ички кийимларига солиб олишлари лозим.

Англия ва Уэлсда мажбурий никоҳ жиноят саналадиган бўлди

‘Муҳаммад Салоҳ фарзандларим учун қаҳрамоннинг ўзи’

Англия ўсмирлари орасида суиқасд ҳолатлари кўпайган

Мактаб раҳбариятининг изоҳига кўра, аэропортдаги текширув чоғида металл изловчи ускуна қошиқни сезади ва хавфсизлик ходимлари детектор топган предмет нима эканлигини аниқлаш мақсадида қизни махсус хонага олиб кирганда, унда ходимларга ўз гумонини яширинча айтиш имкони туғилади.

Ўқитувчи Хариндер Каур қошиқлар ўсмир қизларнинг ҳаётини барбод бўлишдан сақлаб қолишига ишонади.

Унинг сўзлашича, Британияда қайд этиладиган мажбурий никоҳларнинг 80 фоизи хорижда амалга оширилади. Айниқса, ёзги таътил вақтида бундай никоҳлар сони кескин ортади.

«Олти ҳафтага чўзиладиган таътил вақтида мактаб ота-оналар билан боғлана олмайди ва уларда хорижга чиқиб, фарзандини мажбуран никоҳлаш имкони пайдо бўлади,» дейди у.

«Биз ўсмирларга бундай вазиятларда ёрдам излаш имкони мавжудлигини ўргатмоқдамиз.»

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Британияда 2014 йилдан никоҳга мажбурлашни жиноят сифатида баҳолаш йўлга қўйилган.

Ўз фарзандини мажбуран никоҳлаган ота-оналар етти йилга қадар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

2017 йилда ҳукуматнинг мажбурий никоҳлар олдини олиш бўйича бошқармаси мамлакатда 1,200 та мажбурий никоҳ ҳолатини қайд этган. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса асл рақамлар бунданда юқори эканлигини иддао қилади.

Бошқарма маълумотларига кўра, аксар ҳолларда аёллар ва қизлар мажбурий никоҳдан ўтказилиш учун Покистон, Бангладеш, Ҳиндистон ва Сомалига олиб кетилади.

Мажбурий никоҳ қурбонларининг 30 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган ёш қизлар ташкил қилади. Ҳар олти қурбоннинг бири 15 ёшдан кичик бўлган болалардир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek