‘Болам тушиб қолавергандан сўнг дардимни одамларга оча бошладим’

Anna Whitehouse Фото муаллифлик ҳуқуқи Tommy's
Image caption Аннанинг беш марта ҳомиласи тушиб қолган.

Анна Уайтхауснинг беш марта боласи тушиб қолган. У учинчи ҳомиласидан айрилгандан сўнг ўхшаш тақдир эгалари билан алоқа ўрнатиш мақсадида интернет оламида бошидан ўтганларни ҳикоя қила бошлайди.

«Мен блогимда фарзандимни исмини эрта танлаб қўйганим, болалар хонасини эрта безатганим, ҳақида нимадир ёздим. Ҳомилангизни махсус ускунада текширишаётганда эса юрак уриши ўрнига оғир сукунатни эшитишдан даҳшатли нарса йўқ.»

Аксарият одамлар бу мавзуда оғиз очмасликни маъқул кўргани сабабли Анна ўз тақдирини қоғозга тушира бошлади.

Бу ишни бошлагандан сўнг, Аннанинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлар орқали кечинмаларини улашаётган аёллар сони орта бошлаган.

Tommy's хайрия жамғармаси ҳам мазкур ҳолатни ўзининг янги сўровномасида алоҳида қайд этиб ўтади.

Ҳомиласи тушиб қолган ёки боласи ўлик туғилган 1,116 аёл ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари қуйидагича:

  • Иштирокчиларнинг 84 фоизи фожиадан сўнг ҳомиласидан айрилганларнинг онлайн ҳамжамияти борлигидан хабардор бўлган;
  • Иштирокчиларнинг 45 фоизи бундай ижтимоий гуруҳлар орқали янги дўстлар билан танишган ва улардан руҳий кўмак олган.

«Фикримча, ижтимоий медиа, ижтимоий тармоқлар сизга далда бера олувчи одамларни топишда катта ёрдам кўрсатади,» дейди Анна.

Бироқ сўровнома орқали танганинг иккинчи томони ҳам маълум бўлди: 77 фоиз иштирокчи ижтимоий тармоқлардаги мулоқот натижасида қайсидир даражада ғазабни туйган, 80 фоиз одам эса ўз ҳомиладорлиги ҳақида пост қўйганларга нисбатан ҳасад туйғусини ҳис қилганини тан олган.

Анна ўзида ҳам шундай ҳолат бўлганини инкор қилмайди.

«Ҳар сафар кимдир фарзанд кўрганини хурсанд эълон қилганда нимадир юрагимга санчиларди. Мен қатъиятли шахс бўлишни истардим, аммо буткул умидсизликка берилиб қолган эдим.»

Фото муаллифлик ҳуқуқи Alexandra Jones-Best
Image caption Анна Tommy's жамғармасининг тарғибот кампаниясида иштирок этмоқда

Ҳомиласидан айрилган аёлларнинг ижтимоий тармоқлар орқали ғашига тегадиган яна бир нарса мақсадли рекламалард

  • 66 фоиз аёл ҳомиладорлик ҳақидаги янгиликлар ва гўдагидан айрилганларнинг ҳикоясига дуч келаверганидан шикоят қилади;
  • 57 фоиз иштирокчи эса интернетдаги ҳомиладорлик рекламаларидан тушкунликка тушиб қолганини айтади.

Бир аёл шундай дейди: «Чақалоғинг ўлимидан сўнг ҳомиладорлик ҳақидаги рекламаларни олавериш сенга жуда азоб беради.»

Tommy's жамғармаси фарзандидан айрилганларни бир-бирига яқинлаштириши кўзланган #TogetherforChang (#БиргаликдаЎзгаришучун) кампаниясини бошламоқда.

"Tommy's ҳомиласидан айрилган аёлларнинг ижтимоий тармоқлар орқали кўмак олишига умид қилмоқда," дейди жамғарма ходими Сиобҳан Грей.

Аннанинг ҳозирда тўрт яшар ва етти ойлик икки қизи ва 172,000 Instagram кузатувчиси бор.ир:

Бу мавзуда батафсилроқ