Греция ўрмон ёнғинлари 77 инсон умрига зомин бўлди

Firefighters and volunteers try to extinguish the fire broke out at forested land in Penteli town of Athens, Greece on July 23, 2018 Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ёнғинни ўчиришга юзлаб ўт ўчирувчилар жалб этилган

Греция пойтахти Афина атрофидаги Аттика минтақасида аланга олган ўрмон ёнғинлари камида 77 инсон умрига зомин бўлган.

Бу Грециянинг сўнгги 10 йилликдаги тарихида энг ҳалокатли ёнғин бўлди.

Кучли шамол билан янада алангаланган ёнғин денгиз соҳилидаги Мати қишлоғини буткул вайрон қилган, тезлик билан ёпирилиб келган олов уй ва автомобилларни "ямлаб ташлаган".

Қутқарувчилар 26 инсон жасадини топдилар. Афтидан, катталар ва болалардан иборат гуруҳ аъзолари жонлари чиқаётган вақтда бир-бирларини қучоқлаб ҳаётдан кўз юмганлар.

Бу инсонларни ҳамма томондан олов ўраб олган, улар денгиздан атиги бир неча метр узоқликда ҳаётдан кўз юмганлар.

Айримлар ўзини денгизга ташлаб ҳаётини қутқариб қолган.

Ёнғинларни ўчиришга юзлаб ўт ўчирувчилар жалб этилганлар.

Греция халқаро ҳамжамиятдан, хусусан, Европа Иттифоқидан кўмак сўради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Пойтахт Афина четидаги тутун

Италия, Германия, Польша ва Франция самолётлар, автомобиллар ва ўт ўчирувчиларни юборган.

Бироқ ҳаво ҳарорати яна кўтарилгани сабаб ёнғинларни ўчириш мушкуллашган.

Греция Бош вазирт Алексис Ципрас мамлакат бўйлаб уч кунлик мотам эълон қилди.

Мати қишлоғида ёнғинлар 23 июлда бошланган, айрим ҳудудларда иккинчи кундирки давом этмоқда.

Гувоҳлар ёнғинни оловотарга қиёслаганлар: ҳам одамнинг нафасини бўғиб қўядиган тутун ва ҳам инсон баданини қаттиқ куйдирадиган аланга бўлиб ташланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ёнғинлар кўплаб уйларни куйдирган, шикаст етказган

Шифокорлар ёнғинларнинг тезлиги баланд бўлгани учун ҳам одамларнинг баданлари жуда ёмон куйганини айтганлар.

Расмийларнинг фикрича, ёнғинлар атайин ўт қўювчиларнинг жинояти оқибати бўлиши мумкин.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ўрмон ёнғинлари Исроилнинг Ҳайфа шаҳрига етар экан, ўн минглаб одамлар уйларидан эвакуация қилиндилар.

Эгасиз қолган уйларнинг ичидаги нарсаларни ўғирлаш билан шуғулланадиган одамлар биноларга ўт қўйишади.

"Афинанинг учта ҳар хил бурчагида бир вақтнинг ўзида 15 та ёнғин бошланди", деб айтди Греция ҳукуматидан Димитрис Цанакопоулус.

Греция ҳукумати АҚШ ҳукуматидан дронлар сўраган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters