Дунё: Огоҳ бўлинг, Интернетда янги "синий кит" тарқалмоқда

Momo Фото муаллифлик ҳуқуқи Policía Nacional de España
Image caption Телефонда келган хабарда "Momo" мана шундай кўринади

Бу қўрқинчли қиёфа Интернетда, асосан, мобил телефонлардаги WhatsApp платформасида тарқалмоқда ва унга "Momo" деб ном беришган.

"Momo" бирдан телефон экранида пайдо бўлади ва ўйнашни таклиф қилади.

Бу таклиф "курашамизми?" ёки "бир беллашиб кўрмайсанми?" деган мазмунда бўлади.

Лотин Америкасидаги расмийлар бундай таклифни рад этишни маслаҳат бермоқдалар. Бу онлайн ўйиннинг якуний натижаси ёмон оқибатлар билан тугаши мумкинлигидан огоҳлантирмоқдалар.

"Бунинг ҳаммаси Фейсбукдаги бир саҳифада бошланди. Телефонга келган хабарда огоҳлантириш борлигига қарамасдан, одамлар номаълум рақамга қўнғироқ қилиш бўйича бир-бирини беллашиш, мусобақалашишга чақира бошладилар", дея маълум қилди Мексика полициясининг онлайн жиноятчиликка қарши кураш бўлими UIDI.

"Кўплаб фойдаланувчиларнинг айтишларича, "Momo"га хабар юборганларидан кейин "Momo"дан зўравонлик ёки зўравонлик қурбони акс этган дилни хира қилувчи фотосуратларни олганлар. Айримлар таҳдид мазмунидаги хабар ёки бировнинг шахсий маълумотлари ошкор этилган номаларни қабул қилганлар", дейилади UIDI огоҳлантирувида.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter / @UIDIFGETabasco
Image caption Мексика полициясининг онлайн жиноятчиликка қарши кураш бўлиши ўзининг Твиттердаги аккаунтида "Momo" челлэнжининг хатаридан огоҳлантирди

"Momo" челлэнжи бугунга келиб дунё бўйлаб оммалашишга улгурди, АҚШдан Франциягача, Аргентинадан Непалгача.

Испанияда ҳам миллий полиция ушбу ҳодисага аралашишни ўзининг бурчи деб билди, жамоатчиликни " социал медиада трендга айланиши эҳтимоли бўлган мантиқсиз челленжни инкор қилишга" даъват қилди.

Мексика стратегиясидан ўрнак олиб Испания полицияси ҳам Твиттерда огоҳлантириш ва инсонларни ортга қайтариш амалларига қўл урди.

Испания полицияси #PasaDeChorradas ҳештеги билан Твиттер фойдаланувчиларини огоҳлантирмоқда.

#PasaDeChorradas #Нонсенснирадқил деган маънони англатади ва бу ҳештег остида 'Momo'ни ўз контактларингизга қўшманг! WhatsAppда тарқалаётган аҳмоқона тренд ҳақида унутинг!, дея огоҳлантирилади.

Полиция огоҳлантиришига қарамасдан, кўпчилик ўзига савол бермоқда: "Momo" ўзи нима ва у нимаси билан хавфли бўлиши мумкин?

У қаердан пайдо бўлди?

Интернетда "Momo" ҳақидаги савол бериб қидириш сони кўпайди.

Энг машҳур жавоб шундай: "Испанзаобон мамлакатлардан бирида яшайдиган биров Инстаграмдаги фотосуратдан нусха олиб ўзига WhatsApp аккаунт ясаб олган. Одамлар унга контакт рақамларини топиб беришди ва мишмишлар кўпайди - агар сен "Momo"га боғлансанг, у сенга даҳшатли расмларни юборади, агар сен унга боғлансанг, сенинг телефонингдаги шахсий маълумотларингни ўғирлаб олади ва ҳоказо."

Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter
Image caption "Momo" баъзан одамларга халқаро телефон коди -57(Мексика) бўлган телефон рақами орқали боғланади

"Momo" ҳақида видеолар эълон қилинди ва бу видеони миллионлаб одамлар томоша қилди, бироқ "Momo" челленжини ким ўйлаб топгани ҳақидаги саволга ҳамон жавоб йўқ.

Ҳозирча аниқ бўлгани, WhatsApp чақириқлари Япониядаги уч рақамдан, халқаро телефон коди (+81), иккита Колумбиядан, коди (+52) ва Мексикадан, халқаро телефон коди (+57) бўлган.

Фото Токиода ўтказилган кўргазмада намойиш этилган ҳайкал сурати

"Momo" фотосурати аслида Япониядан келгани аниқ.

Унинг қўрқинчли сурати Токиодаги Ванилла Галереясида 2016 йили ташкил этилган альтернатив кўргазмада намойиш этилган қуш-аёл ҳайкалининг фотосидир.

Мексика полицияси Япониядаги кўргазмада намойиш этилган ҳайкалнинг фотосурати фотошопда таҳрир қилингани ва ташқи кўриниши янада қўрқинчлироқ тусга киритилиб аккаунт ясалганига ишонади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи INSTAGRAM / Momosoy

Хўш, "Momo" ўйнашнинг хавфи нимада?

Мексиканинг UIDI полицияси номаълум рақамлар билан мулоқотга киришиш дуруст ғоя эмаслигини эслатади ва "Momo"ни нима учун инкор қилиш кераклигининг беш сабабини тушунтиради:

·Сизнинг шахсий маълумот ва ахборотингиз ўғирланиш хавфи мавжуд

·У зўравонлик ва ҳатто ўз жонига қасд қилишга етаклаши мумкин

·Дилни хира қилувчи суратларни кўрган инсон безовта бўлиб тинчи йўқолиши мумкин

·Фойдаланувчи қўрқитиб ундириш қурбонига айланиши мумкин

·Фойдаланувчига жисмоний ва руҳий шикаст етиши мумкин

Янги "синий кит"

"Momo" челленжини аллақачон 2017 йилда оммалашган "синий кит"га қиёсламоқдалар.

"Синий кит" болалар ва ўспиринларни ўзини ўзи ўлдиришга руҳлантирган қилиқ бўлганди.

Россияда бошланган "синий кит" ҳам тез орада глобал социал медила оммалашишга улгурган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи RFE/RL
Image caption The online game "Blue Whale" started in Russia, but it soon went viral

"Momo" асосан WhatsApp орқали тарқалаётган бўлса-да, болалар яхши кўрадиган онлайн қурилиш сайти Minecraftда ҳам машҳурлашга

Онлайн жиноятчилик экспертлари Minecraft даги номаларга жавоб бермаслик ва номаълум рақамлар билан мулоқотга киришмасликни маслаҳат берадилар.

Шахсий маълумотни бошқаларга бериш реал ҳаётда ҳам, онлайнда ҳам яхши эмаслигидан огоҳлантирадилар Онлайн жиноятчилик экспертлари.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek