Туркияга чемоданда киришга уринган ўзбек аёл ушланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot
Image caption Полиция шошиб қолгани айтилади.

Қора денгизга яқин шимоли-шарқий Артвин шаҳрининг Камолпошшо туманида Туркияга пиёда ўтаётган Гуржистон фуқаросининг чемоданида ўзбек аёл ушланган.

Туркия матбуотининг хабар беришича, 27 ёшли Ф.Т. исмли ўзбекистонлик аёл бундан аввал Туркиядан депортация қилинган ва мамлакатга кириши тақиқланган бўлган.

Турк полицияси чемодан эгаси ва ўзбек аёлни ҳибсга олгани хабар қилинади.

Истанбулда ўзбек аёли ўлдирилди

Сарп чегара назорат нуқтасидаги полиция ходимлари Гуржистон фуқароси Г.П, исмли 24 яшар гуржи фуқаросининг хатти-ҳаракатларидан шубҳалангани айтилади.

Шубҳали йўловчини полиция хонасига олган ходимлар чемоданни очган пайтлари унинг ичидаги аёлга дуч келишган.

Полиция юз берган ҳодисадан шошиб қолгани айтилади.

Суриштирув жараёнида ўзбек аёлнинг 5 йил муддат давомида Туркияга киришига тақиқ қўйилгани аниқланган.

Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002