Индонезия мамлакатдаги барча Boeing 737-Max 8 учоқларни қайта текширишдан ўтказишга қарор берган

Индонезия Фото муаллифлик ҳуқуқи BASARNAS

Индонезия мамлакатдаги барча Boeing 737-Max 8 учоқларни қайта текширишдан ўтказишга қарор берган.

Душанба куни ҳалокатга учраган Boeing 737-Max 8 учоғида 189 киши бўлган.

Денгизга қулаган бу учоқдан омон қолганлар ҳақида маълумот йўқ.

Индонезиялик масъулларга кўра, йўловчи учоғи Ява оролининг ғарбий қирғоқларига қулаб тушган.

Йўловчи самолёти "Lion Air" ҳаво ширкатига тегишли бўлган.

Индонезия: Цунами Палу шаҳрини ювиб кетди.

Индонезия: Жума куни рўй берган йирик цунамида юзлаб одамлар нобуд бўлган. Видео.

Индонезия учоғи ҳалокатга учраган

"Boeing 737" русумидаги учоқ Жакарта аэропортидан ҳавога кўтарилган.

Аммо орадан саноқли дақиқалар ўтиб, ҳалокатга учраган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Йўловчи учоқ Жакартадан Панкалпинанг шаҳрига учаётган бўлган.

Ҳавога кўтарилишидан тахминан 13 дақиқа ўтиб, радар экранларидан йўқолган.

Ўша заҳотиёқ масъуллар қидирув ишларини бошлашган.

Хабарларга кўра, учоқни бошқараётган учувчи ортга қайтишга изн сўраган бўлган.

Би-би-сига имконли бўлган маълумотларга кўра, самолёт бортида Индонезия Молия вазирлигининг камида 20 нафар мулозими ҳам бўлган.

Масъулларнинг маълум қилишларича, омон қолганлар ҳақида ҳозирча бирор бир маълумот йўқ.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига ўз таъзияларини билдирган.

"Lion Air" ҳаво ширкатига 1999 йилда асос солинган.

Ширкат маҳаллийлари баробарида Жанубий Осиё, Австралия ва Яқин Шарққа халқаро парвозларни ҳам амалга ошириб келган.

Аммо хавфсизлик ва бошқарув билан боғлиқ муаммолари сабаб, 2016 йилгача ширкатга Европа фазо ҳудуди ёпиқ бўлган.

Бу - ширкатга тегишли йўловчи учоғининг илк бор ҳалокатга учраши эмас.

Дейлик, 2013 йилда бортида 108 нафар йўловчиси бўлган самолёт Бали халқаро аэропортига қўнишда денгизга қулаб тушган.

Ўшанда самолёт бортидаги барча йўловчи омон қолган.

2011 ва 2012 йилларда эса, фақат учувчиларнинг ҳушёрлиги туфайли ҳалокатнинг олди олиб қолинган.

2004 йил Жакартадан учаётган учоқ ҳалокатга учраркан, 25 йўловчи ҳаётдан кўз юмган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek