АҚШ, Саддам, Совуқ Уруш ва мустақил Ўзбекистон: Жорж Буш оламдан ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

АҚШ собиқ президенти катта Жорж Буш оламдан ўтгани ҳақида бошқа собиқ президент, унинг ўғли кичкина Жорж Буш эълон қилди.

"94 йиллик мазмунли умр ортидан муҳтарам отамиз оламдан ўтди" - деб баёнот берди унинг ўғли, 43-президент кичкина Жорж Буш.

Дунёдаги энг қудратли давлатнинг 41-президенти жума оқшоми соат 22.00да (Гринвич вақти билан шанба тонггида) вафот этган.

Ўтган апрелда у қонига инфекция тушгани боис бир муддат касалхонага ётқизилганди. Аммо Паркинсон касалидан ҳам азият чекар, ярим йил олдин эса рафиқаси Барбара оламдан ўтганди.

У ким эди?

Катта Жорж Буш президентлиги даврида Совуқ Уруш тугади, Саддам Ҳусайнга қарши биринчи Ироқ уруши амалга оширилди.

Умуман, унинг бир муҳлатлик президентли даври АҚШ ташқи сиёсатидаги ўзгаришлари билан эсда қолади.

Бу даврида коммуниз лагери қуларкан, ёш давлатлар билан янгичамуносабатлар ўрнатиш палласи бошланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Жорж Буш ва Михаил Горбачёв

У, айни пайтда, Ироққа қарши халқаро иттифоқ туза билганди.

Аммо иқтисоидй заифлашув сабабли 1992 йилги сайловда Клинтонга ютқазганди.

Марҳум Буш Техас нефть тижорати сабабли 40 ёшида миллионер бўлади ва шундан сўнг 1964 йили сиёсатга киради.

Иккинчи Жаҳон Уруши даврида у учувчи бўлган ҳамда 1944 йили японлар уни уриб туширишади.

Кейин 18 яшар Барбара исмли қизга уйланиб, биргаликда 73 йил умргузаронлик қилишади ва олтита бола кўришади.

Ҳаётининг сўнгги йилларида эса қатор аёллар уни тегажоқлик қилишда айблаб чиқишганди.

Аммо у узр сўраган ва ҳеч қачон бировни хафа қилишни истамаганини айтган.

Дафн маросими ҳақида тафсилотлар аниқ эмас.

Унинг оилавий воизига кўра, дафн омма учун бўлади.

Алоқадор мавзулар:

Жорж Буш ижодидан баҳраманд бўлинг

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek