Дунё: Жажжи боланинг ‘жаннатдагиʼ дадасига ёзган мактубига жавоб келди

Жейс Ҳиндман гўдаклик вақти дадаси билан билан тушган сурат Фото муаллифлик ҳуқуқи Teri Copland/PA Wire
Image caption Жейс Ҳиндман гўдаклик вақти дадаси билан билан тушган сурат

«Жаннатда» яшаётган отасининг туғилган куни муносабати етти яшар болакай томонидан юборилган табрик мактубига Британия Қироллик Почтаси жавоб қайтарди.

Қироллик Почтаси жажжи Жейс Ҳиндманга унинг отаси Жеймснинг «машаққатли йўл»ни босиб ўтган мактубни олганига ишонтириб, билдиришнома юборди.

Жейснинг онаси Тери Копланд шундай дейди: «Дадаси хатни олганини билгандан кейин унинг қай даражада қувонганини тасвирлаб беролмайман.»

«Қироллик Почтаси инсониятга бўлган ишончимни қайта тиклади.»

Жейснинг «жаннатга» йўллаган мактубига Қироллик Почтаси ходими Шон Миллиган шундай жавоб қайтарган: «Жаннатда яшаётган дадангга мактубингни муваффақиятли етказганимизни маълум қилишдан бахтиёрман.»

«Жаннат томон сафар чоғида юлдузлар ва фазодаги бошқа жисмларни четлаб ўтиш қийин бўлди.»

Фото муаллифлик ҳуқуқи Teri Copland/PA Wire

«Мен бундан кейин ҳам жаннатга жўнатмаларни бехатар етказиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан,» якунланади почтадан келган эслатма.

Қироллик Почтасининг Жейсга юборган билдиришномаси Facebook'да 200 минг мартадан зиёд улашилган.

Жейс ва унинг 10 яшар опаси Нейв 2014 йил май ойида вафот этгандан буён ҳар йили отасининг туғилган кунини нишонлаб келадилар.

"У ҳайратини яширолмай, 'Дадам хатимни олибдилар, ойи!ʼ… дейишдан тўхтамади. Мен доим Жейс ва Нейвга агар кимгадир совға бера олмасанглар, Рождество ва туғилган кунларда, ҳеч бўлмаса, табрик юборинглар, деб айтар эдим," дейди болаларнинг онаси Копланд хоним.

«Кичик бир эътибор ва меҳр ҳам кимнингдир ҳаётига тасаввур қилиб бўлмас ижобий таъсир кўрсатишини одамлар англасин дейман… Қироллик Почтаси бизга айнан шундай меҳр кўрсатди.»

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Фото муаллифлик ҳуқуқи Teri Copland/PA Wire