Гавайи томон учган ракета ва эшак-зебра: Ўтган йилнинг энг кулгили хабарлари

Студент в парке Каира рядом с зеброй, больше похожей на осла Фото муаллифлик ҳуқуқи MAHMOUD A SARHAN

2018 йил жиддий ва муҳим воқеа-ҳодисаларга бой ўтди. Бироқ бугун биз сизнинг эътиборингизга ўтган йилнинг энг қувноқ ва энг кулгили хабарлари жамланмасини тақдим этмоқчимиз.

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЛАНДОВУР ЎҒРИЛАРИ

Дунё ўғрилари ушбу номга эга бўлиш мақсадида кескин кураш олиб бордилар, аммо шанхайлик икковлон барча рақибларни доғда қолдирди.

Ғолиб

Ўтган йилнинг октябр ойида икки йигит Белгиядаги электрон сигаретлар сотиладиган дўконни тунашга қарор қилди.

Йигитларнинг ниятидан хабар топган дўкон эгаси савдодан тушган пул кечки пайтга бориб йиғилиб қолишини айтиб, йигитларга дўкон ёпилиши арафасида келишни таклиф қилади. Ишониш қанчалик қийин бўлмасин, ўғрилар бу таклифга рози бўладилар.

Аввалига, лақма ўғрилар дўкон ёпилишига роса бир соат қолганда ортга қайтади. Хўжайин эса ҳали вақти эмаслиги, айнан дўкон ёпилаётган пайтда келиш лозимлигини яна бир бор таъкидлайди.

Йигитлар «мулойим ва меҳрибон» дўкон эгасининг бу таклифидан заррача шубҳага ҳам бормайдилар.

Бир соатча вақтдан сўнг қайтган омадсиз ўғриларни эса дўконда полиция кутиб ўтирган эди.

"Ётволиб кулишингиз мумкин. Улар Белгия тарихидаги энг лақма ўғрилар бўлса керак," дейди дўкон эгаси Би-би-сига.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Тарихдаги энг ўнғайсиз ўғрилик

Иккинчи ўрин

2018 йилнинг февраль ойида Шанхайда икки ўғри дўкон пешойнасини ғишт билан синдириб, ичкарига киришга уринди.

Биринчи ғишт тўғри нишонга бориб тегди, лекин ўғриларнинг бири иккинчи уринишда ғишт билан шеригининг бошини пойлаб қўя қолди.

«Агар ҳамма ўғрилар ҳам шундай бўлганда, жон куйдириб ишлашнинг ҳожати ҳам қолмас эди,» дея изоҳ берди Шанхай полицияси воқеа юзасидан.

Учинчи ўрин

Колорадолик қўпол ўғри.

Дўконни куппа-кундузи тунашга қарор қилган эркак ўзига ишонган ҳолда тўғри сотувчи томон яқинлашади. Бироқ шунчалик қўпол ҳаракат қилганидан чўнтагидан чиқараётган тўппончаси пештахта ортига тушиб кетади.

Шўрлик ўғрининг қуролини қайтариб олишга уриниши ҳам зое кетади - ортиқча вазн туфайли пештахтадан ошиб ўта олмайди.

Сотувчи қуролни қўлига олгандан сўнг олди-кетига қарамай қочишга қарор қилган бечора эркакнинг, ҳатто, иштони ҳам кетидан тушиб кетади.

ЙИЛНИНГ ЭНГ ДОВЮРАК ЖОНИВОРЛАРИ

2018 йилда бизни нафақат одамлар, балки ҳайвонлар ҳам ҳайратга солди. Улар кўрсатган жасоратга эса фақат ҳавас қилиш мумкин.

Ғолиб

Американинг Миннесота штатидаги Сен-Пол шаҳри аҳолиси бир кун давомида осмонўпар бино девори бўйлаб том томон ҳаракатланаётган енотни лол қолганча кузатиб турди.

Бу вақт ичида енот интернет бўйлаб юлдузга айланди, ўша куни у ҳақида ёзмаган ОАВ деярли қолмади.

Мухлислар, ҳаттоки, унинг номига алоҳида Twitter аккаунт ҳам очишга улгурдилар.

Иккинчи ўрин

Қариб қолгани туфайли аллақачон қисман кўр ва карга айланган Макс лақабли кўппак Австралиянинг Квинсленд штатида ўзининг жажжи бекаси ҳаётини сақлаб қолди..

Фото муаллифлик ҳуқуқи QUEENSLAND POLICE

Уч яшар Аврора ота-онасининг кўзини шамғалат қилиб, уйдан чиқиб кетади. Қизалоқнинг ҳаётидан хавотир олган Макс уни 16 соат давомида қўриқлаб юради.

Қутқарувчилар ва полиция ит ва қизалоқни топишганида, Макс Аврорадан бир қадам ҳам узоқлашмай, унинг атрофида юрган эди.

Шундан сўнг полициячилар Максни «Фахрий полиция ити» унвони билан тақдирлайдилар.

ЙИЛ ТРАМПИ

Бутун 2018 йил давомида АҚШ президенти Доналд Трампнинг суратлари ва унинг иштирокидаги мемлар интернетдаги асосий хитлардан бирига айланди.

Ғолиб

Немис ҳукумати суратчиси Жеско Дензелнинг Катта Еттилик саммити чоғида туширган тасвири замонавий сиёсий майдондаги асл манзаранинг юзига тутилган ойнадек кўринади.

Фотосуратчи мингта сўздан кўра маънолироқ имо-ишоралар тили, юз ифодалари яққол кўринган лаҳзани тасвирга муҳрлашнинг уддасидан чиқа олган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Иккинчи ўрин

Рассом Энди Томаснинг «Республикачилар клуби» картинаси. Ҳозирда ушбу санъат асарини Оқ Уйда кўриш мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи ANDY THOMAS ARTIST

Республикачи конгрессмен Даррелл Исса уни президент Трампга ҳадя қилган.

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда картина анча бир-бирига зид изоҳларга сабаб бўлди. Кимдир жаноб Трампнинг боши танасига монанд келмаган, деса, яна кимдир нега президентларнинг нигоҳи турли томонларга қадалганини савол остига олган.

ЙИЛНИНГ ЭНГ ОЧ ҚОЛГАН ХАРИДОРЛАРИ

2018 йил давомида Европа мамлакатларида ҳеч қандай озиқ-овқат тақчиллиги муаммоси юзага келмади. Бироқ истеъмолчилар фақат у ёки бу маҳсулотнинг дўкон пештахталаридан йўқолиб қолганидан хавотирга тушмайдилар, балки севимли маҳсулотга нисбатан эълон қилинган чегирма сабабли эс-ҳушларидан айрилишлари ҳам мумкин.

Ғолиблар

Nutella шоколад пастасига эълон қилинган 70 фоизли чегирма Франциядаги супермаркетлардан бирида ҳақиқий ур-тўполонни келтириб чиқарди.

Шоколадхўрлар шунчалик кўплигидан биринчи беш дақиқа ичида юзлаб банка ширинлик сотилиб кетди.

Юзага келган тартибсизлик туфайли супермаркет раҳбарияти маҳсулот савдосини чеклаб қўйишга мажбур бўлди.

Бу вақтга қадар эса ҳеч бўлмаганда бир банка шоколад пастасига эришиш илинжида бўлган харидорлар навбат талашиб, бир-бири билан ёқалашишга ҳам улгурди.

Иккинчи ўрин

Буюк Британияда KFC ресторанларининг ёпилиши одамлар орасида яхшигина саросимага сабаб бўлди. Тезкор овқатланиш тармоғининг бир неча ресторанлари товуқ гўшти етишмагани туфайли вақтинча ёпилиб қолди.

«KFC'да товуқ гўшти тугаб қолдими? Мана охири-замон қандай бошланади!» «KFC'да товуқ гўшти қолмади?! Қандай қилиб ахир!!!» каби изоҳлар ижтимоий тармоқларни босиб кетди.

Ҳатто, баъзи хўрандалар полицияга ҳам қўнғироқ қилиб кўрди.

Англия полицияси эса севимли кафеда қовурилган жўжанинг қолмагани полицияга мурожаат қилиш учун сабаб бўла олмаслигини мулойимлик билан фуқароларга тушунтириб қўйди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter/MPSTowerHam
Image caption Twitter даги полиция хизматига тегишли ёзув: "Илтимос, KFC даги муаммо сабаб биз билан боғланманг. Севимли кафенгиз сиз истаган овқат бермаётган бўлса - бу полициянинг иши эмас".

ҲАЙВОНЛАР ТЎҒРИСИДА ЁЛҒОН ХАБАРЛАР

2018 йилда биз фақат сиёсатчилар фейк хабарлар нишонига айланавермаслигини англаб етдик. Қаранг-ки, ёввойи табиат вакиллари ҳам сохта хабарлар марказига тушиб қолиши мумкин экан.

Ғолиб

Ханузга қадар бўялган эшакни зебра қилиб кўрсатишга уринмаганини иддао қилаётган Қоҳира ҳайвонот боғи.

Фото муаллифлик ҳуқуқи MAHMOUD A SARHAN
Image caption Ҳайвонот боғидагилар бу бўялган эшаклигини рад этишди

Ўтган йилнинг июль ойида талаба Махмуд Сархан Миср пойтахти Қоҳирада жойлашган Халқаро Боғ паркидаги зебранинг қора чизиқларидаги ғалатиликни пайқаб қолди: юз ва бўкса қисмдаги чизиқлар худди бўялгандек чапланиб ётган эди.

Шунингдек, жониворнинг паст бўйи ва узун ҳамда учи ўткир қулоқлари зебрадан кўра оддий уй эшагини кўпроқ эслатар эди.

Иккинчи ўрин

Фотосуратчи Марсио Кабрала томонидан олинган чумолихўр тулуми тасвири.

Фото муаллифлик ҳуқуқи MARCIO CABRAL

Фотосуратчи ушбу сурат учун 2017 йилда ёввойи табиат тасвирлари танловида мукофотни қўлга киритган.

Аммо 2018 йилда суратни синчиклаб ўрганиб кўрган мутахассислар ундаги чумолихўр тирик эмаслиги, бу шунчаки ҳайвоннинг тулуми эканини аниқладилар.

ЙИЛ ХАТОЛАРИ

Биринчи ўрин

Гавайи оролларидаги баллистик ракета ҳақида ёлғон тревога.

Гавайи Фавқулодда Ҳолатларни Бошқариш Агентлиги ходими томонидан тасодифан тарқатиб юборилган шошилинч билдиришномада одамлар "зудлик билан бомбапаноҳ" излашга чақирилган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter
Image caption Тревога хабари: "Гавайи томонга қанотли ракеталар учиб келяпти. Зудлик билан бомбапаноҳ топинг. Бу машғулот эмас".

Билдиришнома мобил телефонлар, телевидение ва радио орқали тарқатилади ҳамда аҳолининг ўртасида ваҳима келтириб чиқаради.

Иккинчи ўрин

Ўз номини тўғри ёза олмайдиган авиакомпания.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Cathay Pacific

Гонгконгдаги машҳур Cathay Pacific авиакомпаниясига тегишли самолётларнинг бирида имло хато аниқланади. Учоқнинг биқинига компания номи "Cathay Paciic" шаклида ёзилган эди.

2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ҚИЗҒИН ОИЛАВИЙ МОЖАРОСИ

Ғолиб

Америкалик ота-она уйдан чиқишни истамаган 30 ёшли ўғлининг устидан судга шикоят қилди.

Судга топширилган даъво ҳужжатларига кўра, ўғил ижара ҳақи тўламайди, ота-онасига ҳеч қандай ёрдам бермайди ва бошқа жойга кўчиб ўтиш йўлида берилган таклифларни ҳам рад этиб келади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ўғил судда ўзини ҳимоя қилиш учун қонун бўйича уни уйдан чиқариш учун олдинроқ хабар берилиши кераклигини рўкач қилмоқда.

Ота-она уйда чиқиб кетиш ҳақида ўғлини беш марта ёзма равишда огоҳлантирганига қарамай, ундан фақат рад жавобини олмоқдалар

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek