Ислом, мусулмонлар:Саудиялик аёлларга ажрашиш тасдиғи ўлароқ SMS талоқ жўнатилади

Мобиль телефонларида фотосурат олаётган саудиялик аёллар Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/GETTY

Саудия Арабистонида жорий қилинган янги тартиб «яширин ажрашув» одатига чек қўйди. Энди эркаклар аёлини огоҳлантирмай, у билан никоҳини бекор қила олмайди.

Ҳукумат судларга ёзма хабар орқали аёлларни ажрим тўғрисида хабардор қилиш талабини қўйди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ушбу қарор аёлларнинг ўз турмуш мақоми ҳақида тўла бохабар бўлиши ва алиментга эга бўлиш каби ҳуқуқларини муҳофаза қила олишига имкон яратади.

«Бу янги тартиб ажрашувдан сўнг аёлларнинг алимент олишини кафолатлайди,» дейди ҳуқуқшунос Нисрин ал-Ҳамди Bloomberg нашрига.

Бу вақтга қадар кўплаб саудиялик аёллар турмуш ўртоғининг яширинча никоҳни бекор қилганидан шикоят қилиб келганлар.

Мазкур қадам валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан илгари сурилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бир қисмидир.

Ўтган вақт давомида аёлларнинг машина миниши ва футбол ўйинларида иштирок этишига рухсат берилган.

Саудиялик аёлларга нималар тақиқланган?

Ўзгаришларга қарамай, саудиялик аёллар турмуш ўртоғи ёки эркак маҳрам рухсатисиз кўп ишларга қўл ура олмайдилар.

Қуйидагилар шундай тақиқлардан айримларидир:

•Паспорт олишга ариза бериш

•Чет элга сафар қилиш

•Турмушга чиқиш

•Банк ҳисоб рақами очиш

•Алоҳида бизнес бошлаш

•Қамоқхонани тарк этиш

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ