Ўзбекистон ва дунё: Паспорт шунчаки ҳужжат эмасми?

Cropped shot of an unrecognizable woman handing over her ID book at a boarding gate in an airport Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Паспорт жаҳонни кезишда муҳим ҳужжат бўлиши мумкин

Ҳозирда дунё бўйлаб миллионлаб одамлар айни ишга қўл урмоқда - паспортининг четга чиқишга яроқли экани ёки йўқлигини текширмоқда.

Паспортлар айни вақтда қизғин сиёсий муҳокамаларга сабаб бўлиб турибди - уларни хориж эшикларини очувчи ёки бир вақтнинг ўзида фуқаронинг эркин ҳаракатланишини чекловчи ҳужжат сифатида кўрадилар.

Паспорт деган муҳим ҳужжатнинг қандай қилиб ҳаётимиздан чуқур ўрин эгаллагани тарихи жуда қизиқ. Қуйида паспорт ҳақида ҳеч қачон эшитмаган фактлар билан танишишингиз мумкин.

Россиянинг бугуни: "Янги паспорт оламан деб боламни йўқотдим"

Ўзбекистонликлар яна паспорт алмаштиради

Ўзбекистондаги "золотой" рақамли паспорт эгалари кимлар?

1. Скандинавия давлатлари паспортида… Шимол ёғдусини кўришингиз мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Скандинавияликлар паспортсиз ҳеч ерга боришмайди

Агар бирор Скандинавия давлати паспортини ултрабинафша нурга тутсангиз, унинг қоғозида камалакдек товланаётган Шимол ёғдуси пайдо бўлади.

2. Биринчи паспорт Инжилда келган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Бу ҳақда биринчи бўлиб мана бу ерда ўқийсиз

Инжилда Форс шоҳи Артаксеркс I мулозимларидан бирига Иуда (тахминан ҳозирги Исроил) ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиши учун расмий хат тақдим этадиган саҳна бор.

3. Паспортлардаги илк фотосуратлар Биринчи Жаҳон Урушидан сўнг пайдо бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Паспорт учун сурат ҳар доим ҳам керак бўлмаган

Германия манфаатига хизмат қилаётган жосус сохта Америка паспортида Британия ҳудудига киргандан сўнг, яъни Биринчи Жаҳон Уруши бошланишидан кейингина фотосуратлар паспорт учун асосий талаблардан бирига айланган.

4. Вазн ташладингизми? Унда янги паспорт олинг

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Бу каби суратни фақат ҳазиллашиб ўзингиз учун олинг-а

АҚШда шахс семирса ёки озса, юзини жиддийроқ пластик операция қилдирса ёки татту, пирсинг кабилар билан юзини безаса ёки уларни олдириб ташласа, паспортидаги суратни янгилаши зарур бўлади.

5. Бир вақтлар паспорт учун оилавий суратлар ҳам қабул қилинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Шунчаки энг яхши суратингизни танланг

Паспортларда суратлар пайдо бўлган илк даврларда ўзингизга ёққан суратни шахсни тасдиқловчи ҳужжат учун юборишингиз мумкин бўлган. Ҳаттоки, гуруҳ бўлиб тушилган оилавий суратлар ҳам қабул қилинаверган.

6. Муддати тугашидан олти ой олдин паспортингизни янгиланг

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Энг муҳим ҳужжатларни ортга суриш фақат ўзингизгагина панд бериши мумкин

Саёҳат қилишдан олдин паспортингизнинг муддати қачон тугашини диққат билан яна бир бор кўздан кечиринг.

Баъзи давлатлар, жумладан, аксар Европа давлатлари ўз ҳудудига кириб келганингиздан сўнг паспортингизнинг эскириш муддати камида 90 кун бўлишини сўраши мумкин.

Бу талаб Хитой, Индонезия, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа давлатларда олти ойга тенг.

Шундай экан, саёҳатга чиқишдан олдин бораётган давлатингиз талаблари ва паспортингизни муддатини қайта текшириб олинг. Ахир бегона юртда паспорт бошоғриғи билан қолиб кетишни ким ҳам истайди.

7. Квинсленд орқали Австралияга киришда паспорт талаб этилмайди…

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Хос муносабат?

Бироқ бунинг учун сиз Папуа Янги Гвинеяда соҳилларида жойлашган тўққизта махсус қишлоқдан бирида доимий яшашингиз лозим.

Бу тартиб Папуа Янги Гвинея мустақилликни қўлга киритган вақтда имзоланган келишувнинг бир қисми сифатида жорий этилган.

8. Ватиканда ҳеч қандай иммиграция назорати мавжуд эмас

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Топинг-чи, Ватиканда ким биринчи рақамли паспортга эга?

Ватиканда бирор иммиграция назоратини учратмайсиз, аммо Папанинг ўзи Ватиканнинг биринчи рақамли паспортига эгалик қилади.

9. Кўплаб америкаликлар қўлида паспорт йўқ

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ҳамма америкаликлар ҳам саёҳат илинжида эмас

АҚШ Давлат Департаменти берган маълумотга кўра, Америкада 121,512,341 фуқарога паспорт берилган. Айни вақтда мамлакат аҳолиси 321,362,789 нафарни ташкил этади.

10. Тонга паспортларини сотиб юборган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Авваллари Тонга ўзининг паспортини сотган

Тинч Уммонида жойлашган Тонга қироллигининг марҳум қироли Тауфааҳау Тупу IV мамлакат қўшимча даромад кўриши учун хорижий шахсларга Тонга паспортларининг ҳар бирини $20 мингдан сотиб юборган.

11. Финландия ва Словения паспортлари ажойиб хусусиятга эга

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Агар сиз аэропортда зерикиб ўтирган Финландия ёки Словения фуқароси бўлсангиз, у ҳолда қўл остингизда кўнгилни кўтарувчи ажойиб эрмак турибди. Бу - паспортингиз.

Агар ушбу паспортлар варақларини олдинга қараб бирма-бир варақлаб чиқсангиз, улардаги сурат ҳаракатлана бошлайди.

12. Никарагуа паспорти - дунёда сохталаштирилиши энг қийин ҳужжат

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Бу дунёдаги энг сохталаштириб бўлмайдиган паспорт бўлиши керак эди

Никарагуа паспорти голограммалар, сув белгилари каби 89 хил хавфсизлик хусусиятлари билан ҳимояланган. Натижада, у дунёдаги сохталаштирилиши энг қийин ҳужжат сифатида эътироф этилган.

13. Буюк Британия қироличасининг ҳеч қандай паспорти йўқ

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Буюк Британия Қироличасига паспортнинг кераги йўқ

Қиролича Елизавета II қаерга борса, ўзи билан паспорт олиб юриш муаммосидан фориғ бўлган. Унинг ўзи қолган фуқароларга паспорт берадиган шахсдир, шу сабаб бирор шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эҳтиёж сезмайди.

Аммо у бир қатор махфий ҳужжатларга эга.

Қироличанинг хабарчилари бутун дунё бўйлаб мазкур махфий ҳужжатларни айтилган манзилга етказади ва ҳужжатлар ўз паспортига эга.

Айтишларича, ҳозирда 15 та ана шундай паспорт мавжуд экан.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek