Russia ёки Russell? Грузиялик курашчи бош кийими атрофидаги можаро

Two photos of the wrestler, one which appears he has a hat with 'RUSS' written on it, the other from the side, showing the rest of the text spelling 'RUSSELL' Фото муаллифлик ҳуқуқи Jaba Kvelashvili
Image caption Ҳамма гап қайси тарафдан қарашга боғлиқ

Совуқ ҳавода машқ қилаётган пайтда бошни иссиқ асраш маслаҳат берилади. Бироқ бошини иссиқ тутишни хоҳлаган курашчи бош кийими туфайли матбуот эътиборига тушиб "боши балога қолиши"ни туш кўрганмиди?

13 февраль куни Грузиядаги янгилик веб-сайтлари миллий курашчилар жамоаси сафида чопиб бораётган курашчи Жаба Квелашвилининг фото суратини эълон қилдилар, Жабани бошига "Россия" деб ёзилган шапкани кийишда айбладилар.

Бунга жавобан Жаба Квелашвили ўзининг "нафратларга сабаб бўлган" бош кийимининг бошқа томондан олинган фото суратини эълон қилди.

Суратда шапкадаги ёзув Россия эмас, Рассель экани кўриниб турарди.

On.ge ва Tabula.ge веб-саҳифалари ўз мақолаларини олиб ташладилар ва кечирим сўрадилар.

2008 йили Россия билан Грузия ўртасидаги урушдан кейин биргина ёзув нега бунча ғазабга сабаб бўлганини англаш қийин эмас.

Бош кийимини бошқа нуқтадан олинган фото суратини эълон қиларкан, Жаба Квелашвили "келинг, бизга кўнгил хотиржамлиги билан машқ қилиш ва бор диққат-эътиборимизни спортга қаратишга рухсат беринг", деб ёзди.

Ана ундан кейин социал медиа фойдаланувчилари хато устидан кулишни бошладилар.

On.ge веб-сайти ўз хатоси учун кечирим сўраш билан бирга онлайн фойдаланувчиларининг айрим муносабатларини ҳам эълон қилди. Улардан бирида "Гладиатор" бадиий фильми Рассель Кроунинг фото сурати қўйилиб "Мен Расселман" деб ёзилганди -"Je suis Russel".


Нега қайси тарафдан қараш муҳим?

Интернет фойдаланувчилардан бири Шаҳзода Уильямнинг (Reuters ахборот агентлиги тасвирга туширган) икки фото суратини эълон қилди. Унда турли нуқталардан олинган фото сурат қандай фикрларга етаклаши мумкинлиги яққол кўринади.


Яна бир Интернет фойдаланувчиси Грузиянинг машҳур Rustavi-2 TV телеканалининг микрофонини эълон қилган ва Интернет саҳифаларга савол берган: "Tabula, On.ge, Rustavi-2 микрофонида ҳам Russia деб ёзилган. Сизлар буни билармидингиз?"


Facebook фойдаланувчиси Zaza Kevlishvili ҳам ҳазил қилган: "Актёр Kurt Russellнинг фамилиясида ҳам RUS бор. Ўйлайманки, бунинг учун ҳам ваҳима кўтариш керак."

Таранг муносабатлар

Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Грузия мустақилликка эришди ва АҚШнинг тобора кучайиб борган иқтисодий ва сиёсий таъсири остига тушди.

Бу эса Россия хавотирига сабаб бўлмай қолмади.

1993 йили бўлгинчилар Абхазиядан Грузия қўшинларини деярли буткул сиқиб чиқардилар ва ўзларини мустақил деб эълон қилдилар.

Халқаро ҳамжамият тан олмаган давлат Россия таъсири остида қолди.

2008 йили Грузия ажралиб чиққан Жанубий Осетияга қўшин киритди.

Бунга қаршилик кўрсатган Россия Грузия армиясини сиқиб чиқарди ва ҳудуд устидан назоратини ушлаб турибди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ