Саломатлик: Жисмоний фаоллик қариш жараёнини ортга қайтара оладими?

Айрин Обера, Эмма Мари Маззенга ва Констанс Мармур 2015 йил Жаҳон атлетика усталари чемпионатида иштирок этмоқда Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Айрин Обера, Эмма Мари Маззенга ва Констанс Мармур 2015 йил Жаҳон атлетика усталари чемпионатида иштирок этмоқда

Саломатлик: Жисмоний фаоллик қариш жараёнини ортга қайтара оладими?

80 ва 90 га кирганларнинг аксарияти кексаликни бўйнига олиб, тақдирга тан берса, 85 яшар енгил атлетикачи Айрин Обера дунёни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

Ўзининг ёш категорияси бўйича бир қанча дунё рекордларини ўрнатган Обера хоним кексалик даврида ҳам жисмонан бақувват бўлиш мумкинлигини исботлаётган «атлетика усталари» қаторидан жой олган.

Шулардан бири Жон Старбрукдир. У ўтган йили 87 ёшида Лондон Марафонини тугатган энг кекса иштирокчига айланган.

Тадқиқотларга кўра, жисмоний машғулотлар қариш жараёнига қарши шу вақтгача ўйлаб топилган ҳар қандай дори воситасидан анча самаралироқдир.

Умрининг охирига қадар соғломлик ва тетикликдан тўла баҳраманд бўлиш учун эрта ўсмирлик давридан жисмоний фаоллик пойдеворини қуйиш талаб этилади.

Кекса атлетлардан нима ўрганишимиз мумкин?

Атлетика усталари - ёши 35 ва ундан катта спортчилар - фаолиятини ўрганиш ёш улғайган сайин жисмоний имкониятларимиз қай даражада бўлишини тушунишга ёрдам беради.

Таҳлиллар ҳар бир ёш гуруҳининг жисмоний қобилияти босқичма-босқич пасайиб боришини кўрсатади, аммо у 70 ёшга қадар кескин тушиб кетмайди.

Атлетларнинг соғлом турмуш кечиришига машғулотлардан ташқари парҳезга риоя қилиш ва алкогол ҳамда тамаки истеъмолининг меъёрдан ортиқ эмаслиги каби омиллар ҳам ёрдам беради.

Image caption Эркак ва аёллар қариган сари қандай секинлашади. Ҳар бир ёш категорияси учун 100 метрга жаҳон рекорди.

Жисмоний машқлар қаришни ортга қайтара оладими?

Кекса атлетларнинг саломатлиги камҳаракат тенгдошлариникига қараганда анча яхшироқ эканлигини кўриб, жисмоний фаоллик қариш жараёнини секинлаштириши ёки ортга қайтаришига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Бироқ аслида, жисмонан фаол бу кексаларда қариш жараёни тўхтаб қолмаган, балки улар таналарининг табиий имкониятларидан унумли фойдалана олмоқдалар.

Биз овчи-термачи сифатида ҳаёт кечирганимиз узоқ ўтмишда танамиз жисмоний фаолликка мослашиб борган. Биз шунчаки нофаол турмуш тарзи туфайли танамизнинг имкониятлари даражасини яхши англай олмаймиз.

80 ёшли фаол ва 50 яшар камҳаракат шахсни солиштирганда, иккинчиси биринчисидан қарироқ кўринишига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption 52 яшар ҳужумчи Казуёши Миура дунёдаги энг кекса футболчи

Биз, аксар ҳолларда, ҳаракатсизлик оқибатларини қариш жараёнига боғлаб қўямиз ва маълум хасталиклар фақатгина кексалик билан боғлиқ эканига ишониб қолганмиз.

Олимларнинг бонг уришича, замонавий нофаол турмуш тарзи нафақат ёши катталар, балки ёшлар орасида ҳам оммалашиб бормоқда.

Ҳаёт завқи

Жисмоний машғулотлар касалликлар олдини олиш бирга уларни даволаб, ҳаётдан янада кўпроқ завқ олишимизга имкон беради.

55-79 ёшли велосипедчиларни ўрганган бир тадқиқот танасининг барча қисмлари аъло даражада экани шарофати билан улар берилган топшириқларни осон ва самарали бажара олишини аниқлаган.

Велосипедчилар, шунингдек, зийраклик, руҳий соғлиқ бўйича ўтказилган синовларда ҳам яхши натижа кўрсатган.

Image caption Профессор Стефан Ҳарриж ва 82 ёш бўлса ҳам иммун тизими 20 ёш йигитникидек бўлган профессор Норман Лазарус

Тадқиқотчилар фаол ёшларни жисмоний машғулотларни канда қилмасликка чақиради, аммо 40 ёшдан кейин ҳам жисмонан фаол бўлишга имкон етарлича эканини эслатиб ўтади.

________________________________________

Спорт усталари

•52 яшар ҳужумчи Казуёши Миура дунёдаги энг кекса футболчи ҳисобланади.

•73 ёшида Отто Танинг Инглиз каналини сузиб ўтиб, бу ишни амалга оширган энг кекса инсонга айланган. Линда Эшмор эса 71 ёшида айни ишга қўл урган энг кекса аёл сифатида тан олинган.

•2017 йили 105 яшар Роберт Марчанд велосипедда бир соат ичида 22.5 километр йўл босиб, рекорд ўрнатган.

Замонавий муаммолар

Ҳозирги кунда биз ҳаракатсизлик оқибатида юзага келувчи соғлиқ муаммоларидан замонавий тиббиёт ёрдамида нисбатан халос бўлишга одатланиб қолганмиз.

Инсоннинг умр давомийлиги кескин ошгани билан унинг соғлом ҳаётдан завқ олиб яшашига замин яратувчи касалликларсиз давр қисқа муддатдан иборат бўлиб қолмоқда.

Тиббиёт ривожланаётганига қарамай, жисмоний машқлар дорилар орқали эришишнинг имкони йўқ фойдаларни бера олади

Масалан, ҳозирга қадар мускуллар бўшаши ва қувватнинг кетишидан сақлайдиган бирор дори ўйлаб топилмаг

Қариётган аҳоли

Жисмоний фаоллик нафақат шахс, балки у яшаётган жамият учун ҳам муҳимдир.

2018 йилда деярли ҳар беш британияликдан биттасининг ёши 65 дан ошган бўлган.

Кейинги 16 йил ичида 65 ёшдан катта одамлар сони 40 фоиздан кўпроққа ошиши кутилмоқда. Британия Соғлиқни Сақлаш Миллий Хизмати 85 ёшдан ошган аҳолининг саломатлиги учун 30 ёшли фуқаролардан кўра беш баробар кўпроқ маблағ сарфлайди.

Нима қилиш мумкин?

Кекса чоғида ҳам бақувват юриши учун ҳамма атлетика билан шуғулланиши шарт эмас.

Шунчаки кундалик жисмоний ҳаракатлар - масалан, катта қадамлар ташлаб, сайр қилиш ёки рақсга тушиш - билан шуғулланишга одатланилса, кифоя.

Тан оламизми, йўқми - жисмоний фаоллик ҳаётимизнинг муҳим пойдеворларидан биридир. 20 ёки, ҳеч бўлмаганда, 30 ёшдан бошланган жисмоний машқлар билан шуғулланиш одати кишининг кейинги умрини соғлом ўтказишини таъминлайди.ан.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek