Илм-фан: Инсон 18 ёшда вояга етмайди

A group of young people Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Инсон миясини тадқиқ қилувчи олимларга кўра, одамлар 30 ёшга қадар тўла "вояга етмайди."

Аксар давлатлар қонунчилигида 18 ёшга кирган шахс балоғатга етган ҳисобланади.

Ўзбекистон аҳолиси эрта қаримоқда. Қўшнилар ҳам.

Ўзбекистон ва дунё: Инсоният инқирози - охирзамон яқинми?

Олимлар: Асаларилар математик масалаларни еча олади

Олимлар ҳар бир шахс турлича ёшларда вояга етишини айтмоқда.

Ўтказилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, одамлар 18 ёшда ҳам миядаги ўзгаришларни бошдан кечиришда давом этади ва бу ўзгаришлар уларнинг хулқ-атворига таъсир кўрсатади.

Кембриж Университетидан профессор Питер Жонес болаликдан чиқиб, катта одамга айланиш жараёни ҳаммада ҳар хил кечиши ва бу жараён 30 йилдан кўпроқ давом этишини таъкидлайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Олимларга кўра, мия ҳар кимда ҳар-хил вақтда ривожланади

Профессорнинг сўзларига кўра, балоғатга етишни айнан маълум бир ёшга боғлаб қўйиш онгли қарор эмас.

Унинг тахмин қилишича, маориф, соғлиқни сақлаш ва қонунчилик каби тизимлар вояга етиш тушунчасини қулай усулда ўзига мослаб олган.

18 ёшга тўлган шахс сайловда иштирок этиши, алкогол сотиб олиши, кредитга ариза бериши мумкин. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот тизимлари билан муаммо чиққанда, унга катта одамдек муносабатда бўлинади.

Шунга қарамай, профессор Жонес тажрибали судьяларнинг 19 яшар судланувчи ва ёши 30 дан ошган «хавфли жиноятчи» ўртасидаги фарқни яхши англай олишига ишонишини айтади.

«Менимча, тизим бизнинг нигоҳдан яширин ҳақиқатга мослашиб бормоқда,» дейди у.

Профессор Жонес болаликдан балоғат даврига ўтиш жараёнини «ғумбакнинг капалакка айланиши»га қиёслайди ва одамлар бу жараённи хуш кўрмаслигини таъкидлайди.

«Болалик ва катталик даври мавжуд эмас. Одамларда вояга етиш жараёни тинимсиз давом этаверади.»

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbekBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.