Ўзбекистон-Туркия: Ҳеч такка деб эшитганмисиз?

"Такка муассасалари ўтмишда Ислом маданияти ажралмас парчаси бўлиб келган. Масжид, мадраса каби таккалар ҳам таълим ва ибодат масканлари ҳисобланган. Тасаввуф илмидан таълим берилган даргоҳларга "такка", "зовия", "ҳонақоҳ", "остонаʼ, "харобот", "даргоҳʼ дейилган. Илдизлари Ўрта Осиёда шаклланган тасаввуфнинг Нақшибандийлик тариқатига асосланган Ўзбек таккалари Ислом дунёси маданият марказлари саналган шаҳарларда мавжуд бўлган. Макка, Мадина, Қуддус, Жидда, Боғдод, Миср, Ҳалаб, Бурса, Истанбул каби шаҳарлардаки Ўзбек таккалари ўз даврининг муҳим марифат масканлари ҳисобланган.

Ўзбек таккалари сиёсий, ижтимоий, маърифий ҳаётда муҳим таъсирга эга эди", дейди ўзбекистонлик тарихчи Зебинисо Камалова.

Видеолавҳани BBCUZBEKнинг даги YouTubeканалида ҳам томоша қилинг.

Усмонийлар давлати ҳудудида беш юзга яқин такка фаолият юритгани манбаларда қайд этилади. Истанбулнинг ўзида бешта ўзбек таккаси мавжуд бўлган. Таккалар нафақат тариқат мансублари учун, балки Ўрта Осиёдан Ҳаж мақсадида Маккага йўл олган мусофирлар қўним топадиган маскан ҳам ҳисобланган.

Тарих фанлари доктори Зебинисо Камаловага кўра, тарихда ушбу таккалар консулхона ролини ҳам ўйнаган.

Дин ва дунё: Румий – сўнмас қуёш, адоқсиз муҳаббат

Ўзбекистон, Туркистон, Туркия, Кавсар ая: Ўрислар Ватанимни бўлиб ташлабди

Туркия: Истанбулдаги ўзбеклар ниманинг ҳаракатида?

Истанбулдаги ҳозиргача сақланган икки ўзбек таккаларида бугун ўзбекларни учратмайсиз. Турли ташкилотлар биноларни ижарага олишган.

Истанбул олийгоҳи профессори Нажмиддин Қизилқоя қисман Ускудардаги таккада фаолият қилади.

"Истанбул тадқиқот ва таълим жамғармаси ўлароқ, Истанбулдаги олийгоҳлар талабаларига Исломий илмлардан анжуманлар, йиғинлар ўтказамиз, араб тили, тафсир, фиқҳ дарслари ўтилади. Ижтимоий фанлар, иқтисод, фалсафа, дунё тарихидан ҳам таълим берилади. Шунингдек, турли мавзуларда тадқиқотлар олиб борилади", дейди у.

Такканинг ўзбеклар учун қурилгани, киришдаги тош лавҳда ёзиб қўйилган. Аммо бугун Ўзбекистон билан бирор бир алоқа қолганми?

"Бир неча ой олдин Ўзбекистон парламентидан ва олийгоҳларидан ҳайъат келди. Улар Туркия ва Ўзбекистон орасида илмий маданий алоқаларни йўлга қўйишни истайдилар. Кейин бу ерда ўзбекистонлик талабаларимиз ҳам бор. Яна, масалан, таккада ўзбек палови пиширилади. Ўтмишда бўлган бу анъанани ҳозир қайтадан тикладик. Бир ҳафта бир палов пишириб, бу ерга келадиган мусофирларга тарқатамиз. Бундан бошқа Ўзбекистон билан кучли бир боғлар борлигини айтолмайман", дейди Нажмиддин Қизилқоя.

Истанбулдаги яна бир такка Бухоро таккаси дея номланган.

Image caption Чиғатой Кўчар талабалигида Ўзбеклар таккасида яшаган

Усмонийлар давлати парчаланиб, Туркия жумҳурияти тузилар экан, таккалар фаолияти тўхтатилади. аммо фақат мана шу такка туркистонликларга хизмат кўрсатишда давом этади.

Бино туркистонликлар талабаларга ётоқхона бўлиб ҳам хизмат қилган. Улар орасида кекса журналист ва ёзувчи Чиғатой Кўчар ҳам бўлган.

Хуллас, бу масканларга тарихда Туркистон деб аталган заминдан кимлар келиб кимлар кетмаган. Кета олмаганлар эса, мангуга қолишган.

Бугун таккаларга ўзбекларники дея берилган нисбат ҳам тарихга айланган десак хато бўлмас.

Гулсевар Замон Истанбулдаги ушбу икки таккани бориб кўрган.

Алоқадор мавзулар