Дунё: 2018 йилнинг энг яхши фото суратлари аниқланди

Ҳар йили дунё фотожурналистларининг World Press Photo танлови ташкил қилинади, шу кунларда 2018 йилнинг энг сара асарлари маълум бўлди. Би-би-си танловнинг турли йўналишларида ғолиб деб топилган фото суратлар билан таништиради.

Йил фотоси деб Getty Images учун ишлайдиган Жон Мур асари эълон қилинди.

фото Джона Мура Фото муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo

Ушбу сурат 2018 йил июнида АҚШ ва Мексика чегарасида тасвирга туширилган. Унда кўзининг олдида онаси тинтув қилинаётгани учун йиғлаётган қизалоқ акс этган.

АҚШга кириб бораётган ноқонуний муҳожирлар сони ортиб кетгани важидан АҚШ бош прокурори чегарадан ноқонуний кесиб ўтганларни жиноий таъқиб қилишга рухсат берди. Бунинг ортидан чегарадан ушланган ота-оналардан болалари тортиб олингани хабарлари тарқалди.

Гондураслик бу қизалоқни ҳам онасидан айирганлари маълум бўлди.

Кенг жамоатчилик норозилиги ортидан Президент Трамп иммигрантларни таъқиб қарорини бекор қилишга мажбур бўлди.

фото Криса Макграта Фото муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo

World Press Photo танловининг "Янгиликлар" номинациясида Крис Магратнинг "Жамол Қошиқчининг ғойиб бўлиши" деб номланган иши ғолиб бўлди.

Суратда Саудия Арабистонининг Истамбулдаги элчилиги биноси дарвозасида репортёрларни ичкарига киришларига тўсқинлик қилаётган эркак(ҳойнаҳой, элчихона қўриқчиси) акс этган.

Шу лаҳзаларда терговчилар элчилик биносига кириб бораётган бўлганлар.

Фото Бенсе Мате Фото муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo

Танловнинг "Табиат" номинациясида Бенсе Матенинг "Қурбақа оёқларини йиғиш" деб номланган фото сурати биринчи ўринни олди. Унда оёқлари узилганидан сўнг сувга улоқтирилган қурбақалар акс этган.

фото Финбара О'Райли Фото муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo

"Портретлар" номинациясининг ғолиби Финбар О'Райлининг "Дакар модаси" асари бўлди.

фото Джона Педерсена Фото муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo

"Спорт" йўналишида энг яхши деб Жон Т Педерсоннинг "Катангадаги бокс" фото сурати топилди. Сурат Уганда пойтахти Кампаланинг қашшоқлари мавзесидаги боксчилар клубида олинган.

Фотография Брента Стиртона Фото муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo

"Атроф-муҳит" номинациясида Брент Стиртоннинг "Жасур Акашингалар" деб номланган иши ғолиб бўлди. Фотода "Акашинга" гуруҳининг аъзоси 30 яшар Петронелла Чигумбура акс этган. Фақат хотин-қизлардан ташкил топган бу гуруҳ Зимбабведа ҳайвонларни ноқонуний овлаётган браконьерларга қарши кураш билан шуғулланади.

фото Дианы Маркосян Фото муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo

"Замонамиз муаммолари" номинациясида Диана Маркосяннинг "Кубанита" деб номланган сурати энг зўри деб тан олинди. Суратда Пура исмли қизнинг 15 ёшлик туғилган куни байрам қилинаётгани тасвирланган. Пурада шифокорлар мия ўсимтасини аниқлашган ва 13 ёшгача ҳам яшамайди, деб айтган эдилар.

работа Питера Тен Хупена Фото муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo

"Йил фоторепортажи" номинациясида Питер Тен Хупен фотоси ғолиб чиқди. Унда АҚШга кириб олмоқчи бўлган мигрантлар тасвирга туширилган. АҚШ билан Мексика чегарасига тезроқ етиб боришни хоҳлаган мигрантлар автомобиль устига чиқиб олмишга ҳаракат қилишяпти.

Фото суратлар World Press Photo томонидан тақдим этилган.

Бу мавзуда батафсилроқ