Туркия, ўзбеклар: Биз ватанни қидириб юрдик

Бугунда Ўзбекистондан ташқарида умргузаронлик қилаётган ўзбеклар сони минглаб.

Улар турли сабаблар билан ватанни тарк этишган.

Ушбу ўзбеклар орасида 1930 йилларда Шўролардан қочганлар ҳам бор. Асли Туркистонлик Сағлам Яссанинг ота-бобалари Марказий Осиё ҳудудларида Шўролар тузуми ўрнатилганидан кейин Афғонистонга ўтган.

"Исмим Сағлам Ясса, Яссавийнинг қисқартирилган кўриниши. Бизнинг ҳам Хўжа Аҳмад Яссавийнинг авлодлариданмиз", дейди у.

Сағлам Ясса Афғонистонда дунёга келганини айтади.

Аммо, оила маълум муддатдан кейин Афғонистонни ҳам тарк этишига тўғри келади, аввал Саудия Арабистонига, охирида Туркияга бориб ўрнашади.

Ҳозир Истанбулда истиқомат қилувчи Сағлам Ясса билан Гулсевар Замон учрашган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek