Дунё янгиликлари: Шри Ланка портлашлари; Украина сайлови: Зеленский ютадими ё Порошенко?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anadolu Agency/Getty Images
Image caption Ҳужумчилар учта черковни нишонга олишди

Шри Ланка бўйлаб меҳмонхоналар ва черковларда юз берган портлашларда камида 137 одам ҳалок бўлди.

Камида олтита портлаш ҳақида хабар берилди.

Учта портлаш Коччикаде, Негомбо ва Баттикалоадаги черковларда ўтаётган Пасха ибодатини нишонга олган.

Пойтахт Коломбодаги Шангри Ла, Синнамон Гранд ва Кингсбери меҳмонхоналари ҳам ҳужумга учраган.

Пасха Якшанбаси насронийлар календаридаги энг асосий байрамлардан биридир.

Ҳали бирон гуруҳ ҳужумлар учун масъулиятни ўз бўйнига олмади.

Шри Ланкада Яқин Шарқдан қайтиб келаётган Исломий Давлат жангари гуруҳи жангчилари мамлакатга хавф солиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар мавжуд эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anadolu Agency/Getty Images
Image caption Оммавий фикр сўровларида Зеленский илғор ўринда

Бойваччами ё ҳажвчи?

Украиналиклар мамлакат президентини сайлаш учун иккинчи раундда овоз беришмоқда.

Сайловчилар олдидаги танлов - амалдаги магнат президент Петро Порошенко ва телеҳажвчи Володимир Зеленский.

Оммавий фикр сўровларида Зеленский илғорлик қилмоқда.

Уч ҳафта аввал 39 номзод билан ўтган биринчи сайлов босқичида ҳам у энг кўп овоз йиққан эди.

Пойтахт Киевдаги суд Зеленскийнинг номзодлигига қарши берилган арзни қондирмади.

Арздор президент дебатига кириш учун Володимир Зеленский томонидан бепул тарқатилган чипталар порахўрликка тенг эканини даъво қилганди.

"Қайтиш" ёки "босиб олиш"? - Қрим масаласи Россия ва Украина дарсликларида

Дунё. Янгиликлар: Элчихонани «жосусхона»га айлантирган Ассанж ва ўзи билан ўзи баҳслашган Порошенко

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek