Дунё, янгиликлар: Бойлар бойлигини қаерга қўйишни билмаяптими ёки Ойда шаҳар қуриш ғояси кимдан чиқди?

Жеф Безос Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Amazon раҳбари Жеф Безос ҳамманинг ақлини шоширди. АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида янги танглик. Кимсан Дэвид Бекҳэмнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилди - қонун барчага қандай баробар ишлайди? - bbc.com/uzbek дайжести.

Amazon раҳбари Жеф Безос Ойга қўнувчи қурилма ғоясини тақдим қилди

Дунёдаги энг бой одам, ишбилармон ва Amazon компанияси асосчиси Жеф Безос асбоб-ускуна ва одамларни Ойга олиб чиқувчи фазо кемаси моделини оммага намойиш этди. Ишбилармонга кўра, ушбу ғоя 2024 йилга қадар амалга оширилади.

Мазкур намойиш жаноб Безоснинг фазони ўрганишга қаратилган Blue Origin компаниясининг келажак режаларидан бохабар қилиш доирасида бўлиб ўтган.

Дунё, янгиликлар: Муҳаммад Пайғамбар(с.а.в) ни ҳақоратлашда айбланган аёл тақдирини ҳал қилишди

Дунё, янгиликлар, Қозоғистон: Ўйнашмагин арбоб билан...

Дунё, янгиликлар: Эрдўғон Истанбулда қайта сайловни ҳимоя қилди - мухолифат ғазабда

Дунё, янгиликлар: Шереметьево авиаҳалокати ҳақида нималар маълум?

Blue Moon деб аталган бу фазо кемаси Ойга турли асбоб-жиҳозлар, тўртта луноход ва сунъий йўлдошларни олиб чиқа олади.

Режаларга кўра, Blue Moon кратерларда муз захираси топилган Ойнинг жанубий қутбига бориб қўнади. Сўнг бу муздан олинган сув водород ажратиб олишда қўлланилади. Ўз навбатида, водород фазо кемасининг Қуёш тизими бўйлаб саёҳат қилиши учун ёнилғи ўлароқ хизмат қилади.

Жаноб Безоснинг сўзлашича, у фазони одамлар учун яшаш ва ишлаш имконли маконга айлантириш истагида. Ўз орзусининг аниқроқ баён қилиш мақсадида Amazon раҳбари одамлар, ҳайвонлар ва яшил боғлар мавжуд бўлган фазовий шаҳарлар ғояси суратларини йиғилганларга намойиш этган.

АҚШ Шимолий Кореяга тегишли кемани қўлга олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

АҚШ расмийлари Шимолий Кореяга тегишли кўмир ташувчи кеманинг қўлга олинганини маълум қилди. Кема халқаро санкциялар талабларини бузишда айбланган.

Кўмир Шимолий Кореянинг энг катта экспорт маҳсулоти ҳисобланади, аммо БМТ жазо чоралари доирасида мамлакатнинг четга кўмир сотишига тақиқ қўйилган.

Бу АҚШнинг Шимолий Кореяга қарашли кемани илк бор қўлга олиш ҳолатидир. Ушбу воқеа икки давлат муносабатларининг яна совуқлаша бориши вақтида юз бермоқда.

Айни кунда эса Шимолий Корея қисқа масофага учувчи икки ракетани қуроллар синови доирасида учирган.

Бу сўнгги бир ҳафтада Пхенян томонидан амалга оширилган иккинчи қурол синовидир.

Таҳлилчилар халқаро санкциялар ортидан юзага келган иқтисодий мушкулликлардан қийналаётган Шимолий Кореянинг шу йўл билан АҚШга босим ўтказишга интилаётгани ҳақида ёзмоқда.

Бекҳэмнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Футболчи Дэвид Бекҳэм рулда телефондан фойдалангани ортидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олти ойга олдириб қўйди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида бир гувоҳ футболчининг Bentley машинасида йўлга эмас, балки тиззасида турган телефонга қараб кетаётганини суратга олган.

44 яшар Бекҳэмнинг ўзи судда айбини тан олган.

Бундан ташқари футболчи 750 фунт стерлинг ($976) миқдорида жаримага ҳам тортилган.

Челси Меннинг ҳибсдан озод этилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

2013 йилда ўта махфий ҳарбий материалларни Wikileaks ташкилотига бериб юборишда айбланган АҚШ қуролли кучларининг собиқ истихборот таҳлилчиси Челси Меннинг қамоқдан чиқарилди.

Бироқ у 16 май куни яна судда ҳозир бўлиши лозим.

31 яшар Челси Меннинг илк бор 2010 йили 700 мингдан зиёд махфий ҳужжат, видео ва дипломатик каблограммаларни Wikileaks'га ошкор қилгани учун Ироқда ҳибсга олинган.

Меннинг бу ишларни АҚШ ташқи сиёсати ҳақида дунёнинг янада кўпроқ билиши учун қилганини иддао қилган бўлса, Вашингтон махфий материалларнинг очиқликка тарқаб кетиши ортидан кўплаб инсонлар ҳаёти хавф остида қолганини таъкидлаган.

Аввалига, Меннинг 35 йилга озодликдан маҳрум қилинган, аммо 2017 йилда президент Барак Обама унинг жазосини юмшатган эди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek