Россия, хакерлар: Шахсий маълумотларнинг нархи қанча?

Russian woman's passport, file pic - 15 Jan 19 Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Россиялик хакерларнинг хурмача қилиқлари халқаро муаммога айлангани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ Би-би-си Россиянинг ўзида паспорт ва банк ҳисоб рақами каби шахсий маълумотларни сотиб олиш анчайин жўн иш эканини аниқлашга муваффақ бўлди.

Кибер-хавфсизлик соҳаси экспертларига кўра, Россияда шахсий, жумладан, давлат институтларига оид маълумотлар ҳар куни катта миқдорда сотилади ва сотиб олинади.

2018 йил январи тонгларидан бирида Роман Рябов сигарет сотиб олиш учун Тула шаҳридаги офисидан кўчага чиққан эди. У Россиядаги энг йирик мобил операторлардан бири - Beeline'да ишлар эди.

Кремлга хизмат қилаётган троллар армияси

Болгария президенти: "Россия Оврўпони парчаламоқчи"

Украина сайтлари Россияпараст хакерлар ҳужумига учради

Кўчада Романнинг ёнига умрида кўрмаган бир эркак яқинлашади ва ўзини Андрей Богодюк, дея таништиради. Андрей гапни чўзиб ўтирмай, Романга "соққали" таклиф беради: унга кимнингдир телефон қўнғироқлари қайдлари керак эди.

Эртаси куни Роман Богодюкга телефон қўнғироқларининг узун рўйхатидан иборат электрон мактуб йўллайди ва «хизмати» эвазига 1,000 рубль ($16) ҳақ олади.

Кейинроқ Роман янги танишига яна икки мобил телефон рақами бўйича маълумотларни ҳам жўнатади. Бироқ бу вақтга келиб, Beeline маълумотларнинг яширинча сизиб чиқиб кетаётганини пайқаб қолган ва полицияга хабар берган эди.

Икковлон «ҳамкорлар» устидан суд ҳукми ўқилади ва Богодюк 340 соат, Рябов 320 соат мажбурий ижтимоий меҳнатга жалб этилади.

Гуллаб-яшнаётган "бизнес"

Орадан атиги бир йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада, ҳозирда, Роман ва Андрей қўллаган усул эскириб, урфдан чиқиб бўлган.

Бугунги кунда россиялик хусусий детективлар, фирибгарлар ёки шунчаки рашкчи эрлар ноқонуний онлайн форумлар орқали хакерларни топиб, уларнинг хизматидан фойдаланиши мумкин.

Image caption Қора бозор вебсатйларида шахсий маълумотларнинг нархлари берилади

Россияда арзимаган пул эвазига мобил телефон қайдлари, яшаш манзиллари ва, ҳатто, банк ҳисоб-рақамлари кодларини қўлга киритиш мумкинлиги айтилади.

Онлайн қора бозорда давлат ташкилотлари, жумладан, Федерал Солиқ Хизмати маълумотларини олиб бериш тўғрисидаги эълонларни ҳам кўриш мумкин.

«Агар талаб бўлса, пулнинг ҳиди келиб турса, таклиф қилувчилар, албатта, бўлади,» дейди кибер-хавфсизлик фирмаларидан бирининг таҳлилчиси Ҳаррисон Ван Райпер.

Махфий расмий маълумотларнинг ташқарига сизиб чиқиб кетиши ҳамма мамлакатларда ҳам кузатилади. Масалан, 2013 йилда Вашингтоннинг жосуслик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилган АҚШ Миллий Хавфсизлик Агентлиги ходими Эдвард Сноуден иши бутун дунёда шов-шувга айланган эди.

Бироқ Россияда вазият мутлақо ўзгача. Бу ерда ҳар қандай оддий фуқаро пул ёрдамида давлат агентликлари сақлаётган махфий маълумотларни қўлга киритиши мумкин.

«Бу анъанавий коррупция ва маълумотлар хавфсизлигига бепарво қарашнинг оқибатларидир,» дейди Қироллик Қўшма Хизматлари Институтидан Марк Галеотти Би-би-сига.

Лоқайд назорат

Россияда махфий маълумотларни сотган шахслар камдан-кам жазога тортилади. Бироқ бундай ишлар судга етиб борган вақтда, маълумотлар қора бозорининг қандай ишлаши яққол кўзга ташланади.

2016 йилда Федерал Солиқ Хизматининг маҳаллий бўлинмаси бошлиқларидан бири қатор россияликларнинг даромад ва мулк маълумотларини атиги 7,000 рублга сотишда айбланган. У жарима ва маълум муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланган, аммо Ғалаба Куни шарофати ила амнистияга тушиб, жазодан қутилиб қолган.

Би-би-си ихтиёридаги маълумотларга кўра, маълумотлар хавфсизлигига бундайин лоқайдлик билан қараш ва жиноятчиларни енгил жазолар билан «сийлаш» акс таъсир кўрсатган ва бунинг ортидан мамлакатда маълумотлар қора бозори гуллаб-яшнамоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи FBI
Image caption ФҚБ Россия ГРУсининг жосуслари деб гумон қилинган етти кишини хакерлик учун қидирувга берган

Ўтган йили, аслида, махфий сақланиши лозим бўлган автомашиналар давлат рақамлари реестрига киришга муваффақ бўлган журналистлар ҳарбий истихборот хизмати бўлмиш ГРУ ходимлари шахси ва хизмат томонидан фойдаланиб келинган Москвадаги бино манзилини аниқлаган эди.

Бутун бошли махфий хизмат маълумотларининг оддий журналистлар томонидан фош этилиши Россиядек ўзини қудратли кўрсатишга уринувчи мамлакат учун иснод ўлароқ кўрилган эди.

Бироқ Россия махфий хизматларининг ўзи ҳам маълумотлар қора бозорининг равнақ топишига ҳисса қўшиб келиши тахмин қилинади. Ойлик маошлар кам бўлганидан расмийлар қора бозордаги «савдолар» орқали тирикчилик қилишга уриниши айтилади.

Image caption Сотувга қўйилган шахсий маълумотлар орасида Би-би-си Рус хизмати журналистининг паспорт рақамлари ҳам бор

Ушбу бозорда исталган маълумотни қўлга киритиш қанчалик осон эканини билиш учун Би-би-си Рус Хизмати ўз мухбирларидан бирининг шахсий маълумотларини билиб беришни сўраб, шундай ноқонуний онлайн форум билан боғланиб кўрди.

Би-би-си атиги бир кун ичида 2,000 рублдан камроқ маблағ эвазига сўралган мухбирнинг нафақат ҳозирги паспорти, балки у 14 ёшидан буён эгалик қилган ҳар бир паспорт маълумотлари жойланган электрон мактубни қабул қилди.

Шундан сўнг мухбир ўзининг Би-би-си Рус Хизматидан эканини ошкор қилиб, «сотувчи»га баъзи саволларни бериб кўрди. «Сотувчи» шахси очиқланмаслиги шарти билан интервьюга розилик билдирди.

Унинг сўзлашича, ўтган йили ГРУ ходимлари шахси ошкор бўлиши ортидан қора бозорга нисбатан босим ортган.

«Менга ўхшаш баъзи шахслар бу бизнесдан чиқишга мажбур бўлди, аммо улар аста-секин яна ортга қайтмоқда. Бу бозорни тўхтатиб бўлмайди,» сўзлайди у.

Маълум бўлишича, қора бозор «ҳожатбарорлари» фақат россияликлар эмас, балки хориж фуқаролари шахсий маълумотларини ҳам қўлга кирита олар экан.

Би-би-си Рус Хизмати ўз мухбирининг Европа Иттифоқи фуқароси бўлмиш рафиқаси шахсий маълумотларини олишга буюртма берди ва, табиийки, буюртма ўз вақтида амалга оширилди.

Image caption Би-би-си Рус хизмати мухбирининг Европа Иттифоқи фуқароси бўлган турмуш ўртоғи қилган қўнғироқлар ёзуви

Ўтган йили, аслида, махфий сақланиши лозим бўлган автомашиналар давлат рақамлари реестрига киришга муваффақ бўлган журналистлар ҳарбий истихборот хизмати бўлмиш ГРУ ходимлари шахси ва хизмат томонидан фойдаланиб келинган Москвадаги бино манзилини аниқлаган эди.

Бутун бошли махфий хизмат маълумотларининг оддий журналистлар томонидан фош этилиши Россиядек ўзини қудратли кўрсатишга уринувчи мамлакат учун иснод ўлароқ кўрилган эди.

Бироқ Россия махфий хизматларининг ўзи ҳам маълумотлар қора бозорининг равнақ топишига ҳисса қўшиб келиши тахмин қилинади. Ойлик маошлар кам бўлганидан расмийлар қора бозордаги «савдолар» орқали тирикчилик қилишга уриниши айтилади.

Ушбу бозорда исталган маълумотни қўлга киритиш қанчалик осон эканини билиш учун Би-би-си Рус Хизмати ўз мухбирларидан бирининг шахсий маълумотларини билиб беришни сўраб, шундай ноқонуний онлайн форум билан боғланиб кўрди.

Би-би-си атиги бир кун ичида 2,000 рублдан камроқ маблағ эвазига сўралган мухбирнинг нафақат ҳозирги паспорти, балки у 14 ёшидан буён эгалик қилган ҳар бир паспорт маълумотлари жойланган электрон мактубни қабул қилди.

Шундан сўнг мухбир ўзининг Би-би-си Рус Хизматидан эканини ошкор қилиб, «сотувчи»га баъзи саволларни бериб кўрди. «Сотувчи» шахси очиқланмаслиги шарти билан интервьюга розилик билдирди.

Унинг сўзлашича, ўтган йили ГРУ ходимлари шахси ошкор бўлиши ортидан қора бозорга нисбатан босим ортган.

«Менга ўхшаш баъзи шахслар бу бизнесдан чиқишга мажбур бўлди, аммо улар аста-секин яна ортга қайтмоқда. Бу бозорни тўхтатиб бўлмайди,» сўзлайди у.

Маълум бўлишича, қора бозор «ҳожатбарорлари» фақат россияликлар эмас, балки хориж фуқаролари шахсий маълумотларини ҳам қўлга кирита олар экан.

Би-би-си Рус Хизмати ўз мухбирининг Европа Иттифоқи фуқароси бўлмиш рафиқаси шахсий маълумотларини олишга буюртма берди ва, табиийки, буюртма ўз вақтида амалга оширилди.

Махфий маълумотларни сотишда айбланган шахслардан бири Би-би-си Рус Хизмати билан суҳбатлашишга рози бўлди.

28 яшар Анатолий Панишев Tele2 мобил операторининг собиқ ходими бўлиб, у компания мижозларининг шахсий маълумотларини пуллаган.

«Ишимдан кетишни режалаштираётганим учунгина бу ишга қўл урганман. Бироз пул ишлаб олмоқчи эдим.»

Панишев шахсий маълумотларни сотиш орқали 2018 йилда 40 минг рублдан кўпроқ пул топган. Қилмиши фош бўлгандан сўнг у 18 ойли шартли жазога ҳукм этилган.

«Кўплаб мамлакатлар, айниқса, Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада қонун билан муаммолар юзага келишидан чўчиган компаниялар шахсий маълумотларга нисбатан жуда эҳтиёткорона муносабатда бўлади,» сўзлайди Марк Галеотти.

«Аммо Россия маълумотлар хавфсизлигига жиддий эътибор қаратмайдиган кўринади.»

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek