Дин ва Дунё: АҚШ масжидларини қўриқлаётган мусулмонлар ким ўзи?

Янги Зеландиянинг Крайсчўрчи масжидларида амалга оширилган хунрезлик ортидан Нью-Йоркда мусулмон жамоатига тегишли ибодат ерларини муҳофаза этишни кўзлаган мустақил патруль хизмати ишга тушган. Бироқ ушбу хизмат аллақачон зиддиятларга сабаб бўлишга улгурган.

Хизмат ташкил этилган бери бери ҳар жума намози вақтида Нью-Йорк полиция департаменти бўлинмалари машиналарига ўхшаш уловларга ўтирган ёш мусулмон йигитлар Бруклин масжидларида ибодат қилаётган диндошларини ҳимоя қилишга отланади.

Юқорисига полицияникидек сигнал чироқлари ўрнатилган машиналар одамлар намозни тугатгунга қадар масжидлар ташқарисида сергак туради.

Гуруҳ аъзолари ўзларини Мусулмон Жамоати Патрули, деб атайдилар.

Нур Раба гуруҳга асос солган кўнгиллилардан бири бўлиб, у мазкур хизматни "мушакдор хавфсизлик чораси" ўлароқ тасвирлайди.

Унинг сўзларига кўра, бундай патруль исломофобларни чўчитиш учун зарурдир.

Жаноб Раба патрулнинг Нью-Йорк полицияси каби кучишлатар ваколатга эга эмаслиги, балки мусулмонларга нисбатан зўравонлик ва бошқа салбий ҳолатлар кузатилганда, бу ҳақида расмийларга хабар беришга мўлжалланганини таъкидлайди.

Крайсчўрч ҳужумидан сўнг хавфсизлик Нью-Йорк мусулмонлари учун бирламчи мақсадга айланган.

Рамазон ойида АҚШдаги мусулмонлар манфаатларини илгари сурувчи энг йирик гуруҳ бўлмиш Америка-Ислом Муносабатлари Бўйича Кенгаш мусулмон жамоатларига янада сергак туриш чақириғи билан чиққан.

Шундан бери кўплаб масжидлар хавфсизлик машғулотларини амалга оширган.

Ҳозирча, фақат Бруклин мавзеси масжидларини муҳофаза қилаётган Мусулмон Жамоати Патрули каби хавфсизлик хизмати ғояси, айниқса, ижтимоий тармоқларда жиддий танқидга учраган.

Ўта ўнгчи қарашдаги одамлар патруль кўнгиллиларини шариат тартибларини тарғиб этишга уринишда айблаган.

Мусулмон ҳимояга муҳтожми?

«Бу пашшадан фил ясашдан ўзга нарса эмас,» дейди жаноб Раба.

Мазкур патруль полиция ваколатларига эга эмас, унинг кўнгиллилари қурол кўтариб юрмайди ва улар қонуний ҳокимиятни тамсил этмайди.

Мусулмонларнинг ўз ичида ҳам патруль фаолиятини савол остига олганлар талайгина топилади.

Нью-Йоркдаги Араб-Америка Уюшмаси ходими Сомия Алровмаймнинг фикрича, гуруҳ ва унинг аъзолари аслида кимлиги, уларнинг мақсади нима экани борасида жавоби топилмаган саволлар кўп.

«Биз уларнинг мусулмон жамоатидан нари туришини истаймиз. Улар йўл қўядиган кичик хато ҳаммамизнинг бошимизга бало бўлиб ёғилади,» сўзлайди Алровмайм хоним.

Аёл Нью-Йорк мусулмонлари ҳам бошқа жамоатлар каби солиқ тўлаши ва уларни муҳофаза этиш шаҳар полицияси мажбурияти эканини таъкидлайди.

Сўнгги вақтларда полиция мусулмон жамоатлар хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратмоқда.

Ҳатто, Нью-Йорк полицияси департаменти қошида Мусулмон Зобитлар Уюшмаси ҳам ташкил қилинган.

Бироқ 11 сентябрь воқеаларидан бери мамлакатда мусулмонларга нисбатан ноаниқ кайфият сақланиб қолмоқда. Мусулмон жамоатининг ичида ҳам полицияга нисбатан ишончсизлик билан қараш даражаси юқори.

Ҳуқуқшунос ва мусулмонлар ҳуқуқи фаоли Намира Ислом жамоат полиция ва федерал агентликларга ишониб қолмасдан хавфсизликни таъминлашнинг бошқа йўлларини излаши лозим, дейди.

«Масжид ташқарисида қуролланган полициячиларни кўрганимда, ўзимни хавфсиз ҳис қилмайман,» сўзлайди Ислом хоним.

Унинг айтишича, мусулмонларга нисбатан бидъат қарашда бўлган полиция зобитлари билан боғлиқ дилни хира қилувчи ҳолатлар кўп кузатилади. Шунингдек, баъзи вақтларда қонун полициячилардан иммиграция хизматини амалга оширишни талаб қилади.

«Масжидларни қўриқлаётган полициячилар ибодат қилишга келган ҳужжатсиз мусулмонларни федерал агентликларга топшириб юборган ҳолатлар ҳам бўлган,» дейди Намира Ислом.

Бундан ташқари полициянинг масжидлар атрофида юриши ҳуқуқ-тартибот органларига ишонмайдиган кўплаб мусулмонларни ибодатга келишдан чўчитаётгани ҳам иддао қилинади.

Бошқа жамоатлар Мусулмон Жамоати Патрулини ҳимоячи куч сифатида қабул қиладими ё йўқ, деган саволга жавоб беришга ҳали эрта.

Бироқ, ҳақиқат шуки, патрулга ёзилаётган кўнгиллилар сони ортмоқда ва хизмат келаси йилдан ўз фаолиятини мамлакат миқёсида йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Сўнгги вақтларда полиция мусулмон жамоатлар хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратмоқда

Ҳатто, Нью-Йорк полицияси департаменти қошида Мусулмон Зобитлар Уюшмаси ҳам ташкил қилинган.

Бироқ 11 сентябрь воқеаларидан бери мамлакатда мусулмонларга нисбатан ноаниқ кайфият сақланиб қолмоқда. Мусулмон жамоатининг ичида ҳам полицияга нисбатан ишончсизлик билан қараш даражаси юқори.

Ҳуқуқшунос ва мусулмонлар ҳуқуқи фаоли Намира Ислом жамоат полиция ва федерал агентликларга ишониб қолмасдан хавфсизликни таъминлашнинг бошқа йўлларини излаши лозим, дейди.

«Масжид ташқарисида қуролланган полициячиларни кўрганимда, ўзимни хавфсиз ҳис қилмайман,» сўзлайди Ислом хоним.

Image caption Расмий полиция машинаси

Унинг айтишича, мусулмонларга нисбатан бидъат қарашда бўлган полиция зобитлари билан боғлиқ дилни хира қилувчи ҳолатлар кўп кузатилади. Шунингдек, баъзи вақтларда қонун полициячилардан иммиграция хизматини амалга оширишни талаб қилади.

«Масжидларни қўриқлаётган полициячилар ибодат қилишга келган ҳужжатсиз мусулмонларни федерал агентликларга топшириб юборган ҳолатлар ҳам бўлган,» дейди Намира Ислом.

Мусулмонлар бугун Трампдан қанчалик хавотирда?

Ислом ва мусулмонлар: Трамп Оқ Уйда ифторлик берди

Мадлен Олбрайт "мусулмон сифатида рўйхатдан ўтишга" тайёр

Image caption Ню Йоркнинг айрим мусулмонлари бу янги гуруҳга саволлари бор...

Бундан ташқари полициянинг масжидлар атрофида юриши ҳуқуқ-тартибот органларига ишонмайдиган кўплаб мусулмонларни ибодатга келишдан чўчитаётгани ҳам иддао қилинади.

Бошқа жамоатлар Мусулмон Жамоати Патрулини ҳимоячи куч сифатида қабул қиладими ё йўқ, деган саволга жавоб беришга ҳали эрта.

Бироқ, ҳақиқат шуки, патрулга ёзилаётган кўнгиллилар сони ортмоқда ва хизмат келаси йилдан ўз фаолиятини мамлакат миқёсида йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ