Ироқ: ИШИД қул қилган болалар она бағрига қайтди

Фузия болалари билан

Ўзини "Исломий Давлат" деб атаган гуруҳ жангарилари қулликка солган Язидий оила аъзолари бирлашдилар.

Оила Ироқнинг Синжар шаҳрида истиқомат қилган.

ИШИД Синжарда бошқа жойлардагидан ҳам кўп ваҳшийликларга қўл ургани хабар қилинган.

Шаҳарда қўлга олинган барча Язидий эркаклар ўлдирилганлар, аёллар ва болалар қул қилинганлар.

БМТ ИШИДдан озод қилинган ҳудудларда топилган оммавий қабрлар Синжарда ҳам топилгани ҳақида хабар тарқатганди.

Язидийларга нисбатан содир этилган ваҳшийлик геноцид деб таърифлаган БМТ.

Синжар "Исломий Давлат" томонидан босиб олинганида 11 яшар Нашоднинг отаси қочишга улгурган.

Бироқ унинг ўзи, синглиси ва онасини ИШИД асирга олади ва қул қилиб сотадилар.

"Улар биз, болаларни, сотиб олишар ва ёшимизга қарамай, қулга айлантирар эди. Улар ўз фарзандларини тилладек кўрар, бошида кўтарар эдилар. Бироқ бизни ярим кечаси уйдан ҳайдаб чиқариб, боғ ёки молхонада ётишга мажбурлашарди. Ғамхўрлик қилишни истамаган экан, унда нега бизни сотиб олганини ҳалиям тушунмайман," дейди Нашод.

Нашод 5 йилни қулликда ўтказди.

Уларни олти марта қул қилиб сотганлар.

4 йил олдин онаси Фузияни тўлов эвазига озод қилишга муваффақ бўлишади, лекин болалари ИШИД қуллигида қолган онага бу озодлик татимайди.

Ироқ ва Суриядаги ҳудудлар ИШИДдан тозаланганидан кейин Нашод ва Жўлоннинг соғ-омонлигидан хабар топган ота-она роса қувондилар.

Германиядан бошпана топган Фузия тезлик билан фарзандларини кўриш учун Ироққа қайтди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ