Дунё ва мусулмонлар: Роҳинжалар учун уйга қайтиш йўқ

Бирманинг Роҳин вилоятида 2017 йилдаги зўравонликлардан қочиб чиққан одамлар учун махсус қурилган юзлаб уйлар аҳолига топширилган.

Аммо биронта ҳам уй Роҳинжа мусулмонлари учун қурилмаган.

Зўравонликлардан икки йил ўтиб, Бангладеш чегарасидан ўтган 700 минг Роҳинжа мусулмонларининг уйларига қайтишларидан дарак йўқ.

Бирма ҳукумати ўз армияси роҳинжаларга қарши геноцид содир этганини инкор қилишда давом этмоқда.

Ислом ва мусулмонлар: Мен суҳбатлашган ҳар бир Роҳинжа аёл зўрланган - Шоҳида Ёқуб

Роҳинжа мусулмонлари: Ҳақиқат, ёлғон ва Аун Сан Су Чи

Аун Сан Су Чи: "Этник тозалаш" дейиш ҳаддан ошириб юбориш

Мянмарда роҳинжа мусулмонларининг сони бир миллионга етади.

Бирлашган Миллатларнинг Инсон Ҳақлари Қўмитаси Мянмар хавфсизлик кучларини Роҳинжа мусулмонларини оммавий қатл қилиш ва зўрлашда айблаган.

БМТ идорасига кўра, зўравонликлар инсониятга қарши жиноятга тенгдир.

2017 йилда минтақага сафар қилган Би-би-си мухбири Жонаҳ Фишернинг ёзишича, уларни яккалаш ва пастга уриш Бирмада бир неча ўн йилдан бери давом этиб келади.

Роҳинжаларга қарши зўравонликларни мустақил ёритишнинг имкони йўқ.

Чунки Аун Сан Су Чининг ҳукумати бу минтақага хорижликларни яқинлаштирмайди.

Айримлар Бирма армиясини минтақада этник тозалаш ўтказаётганликда айблайди.

Бошқалар "қатлиом" дейишади.

Бирма армияси ҳам, Хоним ҳам бу каби айбловларни рад этишади.

Минтақада террорга қарши курашаётганларини иддао қилади.

2012 йили рўй берган зўравонликлардан кейин ўн минглаб Роҳинжалар ўзларининг яшаб турган жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлдилар, ҳозир улар Бирманинг ўзидаги, Бангладешдаги қўлбола қочқинлар жамлоқларида кун ўтказмоқдалар.

Би-би-си мухбири Ник Бик лавҳаси.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek