Ўзбекистон ва дунё: Ўлим қўрқуви - қари билганни пари билмас ёки FaceApp нимани билади?

FaceApp Фото муаллифлик ҳуқуқи FaceApp
Image caption FaceApp юзингизни ёшроқ ва қарироқ суратда кўриш имконини беради

Одамлар суратини «қаритиб» берувчи FaceApp мобил иловаси интернетнинг русийзабон, жумладан, ўзбек сегментида рекорд даражадаги машҳурликни қайд этмоқда. Психологлар иловага ишқи кетган ёшларда ўлим қўрқувини енгиб чиқишга уринишни кўрмоқда.

Суратларни «қаритиш» ва «ёшартириш» 2017 йилда ишлаб чиқилган иловага қўшилган янги функциялардир. Аввалроқ FaceApp фойдаланувчилар жинси, соч турмаги ва рангини ўзгартиришга имкон берар эди.

FaceApp, айни вақтда, АппСторе ва Гоогле Плай дўконларидаги энг оммабоп иловалар рўйхатида биринчи ўринларни эгаллаб турибди. Биргина Андроид операцион тизими фойдаланувчилари иловани 50 миллиондан зиёд марта юклаб олганлар.

Facebook мусулмонларга қарши нафрат қуроли бўлган

Британия парламенти Facebook устидан назоратни кучайтирмоқчи

2018: Очилган Ўзбекистон ва ёпилган Фэйсбук - матбуотдаги трендлар

Нейрон тизимлар асосида ишловчи ушбу илова Россиянинг Wireless Lab компанияси томонидан яратилган. Компания раҳбари Ярослав Гончаров олдин Яндексда ишлаган.

Бироқ рақамли технологиялар бўйича экспертлар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари билан нима бўлиши ва уларни ким қўлга кирита олиши мумкинлиги борасида аниқ ҳеч нарса билмасликларини айтадилар.

Би-би-си Рус Хизмати психотерапевтлардан илованинг нега бундайин машҳур бўлиб кетганини изоҳлаб беришни сўради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи FaceApp
Image caption Бундан аввал илова ёрдамида бошқача сочни синаб кўриш мумкин эди

Би-би-си Рус Хизмати психотерапевтлардан илованинг нега бундайин машҳур бўлиб кетганини изоҳлаб беришни сўраган.

Денис Уваров, хусусий психотерапевт:

Одамлар иловани кўнгил очиш учун ишлатмоқдалар.

Агар бунга психология нуқтайи назаридан чуқурроқ қаралса, қарилик муаммоси замонамизнинг дарди экани, ҳамма қаришга қарши курашиш ғамида эканини янада яққолроқ англаймиз.

Замонавий инсонларда ўлим билан боғлиқ кўплаб қўрқувлар мавжуд.

Ўлим қўрқувини енгишнинг психологик механизмларидан бири - бу қўрқувлар билан онгостининг ўзини муҳофаза қилиш даражасида ўйнашиш.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption FaceApp сизнинг ижтимоий тармоқдаги барча суратларингизни кўра олади - хатто эълон қилинмаганларини ҳам

Яна бир механизм - «тажовузкорликни кўнгил очиш орқали енгиш». Агар инсон тажовузкор хулқ-атворини ташқарига чиқара олмаса, у буни ҳазил-мутойиба кўринишида намоён этиши мумкин: сўнгги кунларда кўплаб "қаритилган" суратларда айни шу ҳолатнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Агар илова одамни 50 эмас, балки 10-15 йилга қаритганда эди, танамизда юз бераётган ўзгаришларни кузатиб бориш имконияти пайдо бўларди.

Ўсмирларнинг ўзини бошқа ёшда тасаввур қилиб кўришга кескин қизиқиши - бу табиий ҳол.

Балоғатга етиш жараёнида одамларнинг бари ташқи кўриниш масаласига мутлақо қизиқади. Шу сабабдан ҳам илованинг айнан ушбу ёш қатлами орасида оммалашаётгани бежиз эмас.

Виктория Жаденова, психиатр, болалар психоневрологи, оилавий психиотерапевт:

Ҳар қандай илова ҳам бу қадар оммалашиб кета олмайди. Мазкур ҳолатда эътиборимиздаги илованинг ўзига хос хусусияти мавжуд.

Агар буни психология нуқтайи назари билан изоҳласа, иловага ишқибоз одамларда қаришнинг аҳамияти ва ўлимга яқинлашиш борасида ўй-хаёл кучли экани, натижада эса, ўлимнинг устидан кулиш орқали уни қадрсизлантиришга уриниш мавжудлигини англаш мумкин.

Фойдаланувчиларнинг бир қисми "қаритилган" суратлардан кўнгли озаётганини билдирса, бошқалар илованинг яратиқлари билан мутойиба қилиб, кўнглини кўтаришга уринмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Мутахасисларнинг айтишларича, сиз ҳақингиздаги маълумотларни ким ва нима мақсадда ишлатишини ҳеч ким билмайди

Илова фойдаланувчилари орасида 30-45 ёшлардаги одамлар кўпчиликни ташкил этади. Одам айнан шу ёш ўртасида ўлимдан қочиб бўлмаслигини тушуниб етади. Ўлимдан қўрқув эса унинг устидан кулиб, аҳамиятини пасайтиришга ундайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek