Ўзбекистон ва Мирзиёевнинг дўсти ҳукуматдан кетди

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Алан Дункан истеъфо берди.

Дункан ўз истеъфосини янги бош вазир сайланишига бир кун қолганда эълон қилган.

Сэр Алан собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг бош вазир бўлишига қарши.

У Жонсон ташқи ишлар вазири бўлганда унинг орқасидан "ахлатини тозалаши"га тўғри келганини айтган.

Алан Дункан: Мирзиёев Ўзбекистони эркин мамлакатга айланмоқда

Британия вазири Мирзиёевни Горбачёвга қиёслади

Буюк Британия: 'Мирзиёев халқ билан муносабатларни ўзгартирди'

Истеъфо мактубида Дункан Брекситни "қора булут" деб таърифлаган.

Алан Дункан 2016 йилда Шавкат Мирзиёевни қутлаган биринчи ғарб сиёсатчиси бўлган.

У ўзини президент Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг дўсти деб тақдим қилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Сэр Алан собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг бош вазир бўлишига қарши

Шу йил апрелида Тошкентга сафари чоғида Ўзбекистон эркин мамлакатга айланаётганини айтганди.

Британияда иқтидордаги консерваторлар партияси сешанба куни партиясининг янги раҳбарини сайлайди.

Партиянинг 160 минг нафар оддий аъзолари 23 июль куни Тереза Мэйнинг меросхўрини танлайдилар.

Борис Жонсон ёки унинг рақиби Жереми Хант бош вазир қароргоҳи Даунинг Стритга чоршанба куни кириши кутилади.

Собиқ Лондон мэри ва ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг янги бош вазир бўлиш эҳтимоли ортидан ҳукуматдаги бир қатор вазир ва вазир ўринбосарлари истеъфога чиқиши кутилмоқда.

Жонсон Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун тарғибот олиб борган ва қатор масалалар, жумладан, муҳожирлик ва Ислом масаласида ўзининг зиддиятли чиқишлари билан танилган сиёсатчи.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek