Ким ел чиқариб, қайси вилоят ҳокимият мажлисини тўхтатиб қўйди?

Ел чиқараётган одам Фото муаллифлик ҳуқуқи Shutterstock

Бозор расталари масаласи муҳокама қилинаётган минтақавий йиғин ҳавони тутган қўланса ҳид туфайли тўхтаб қолди.

Воқеа Кениядаги Ҳома Бей вилоят раҳбарлари ассамблеясида содир бўлган.

Қатнашчилардан бири ел чиқариб юборган.

Алоқадор мавзулар:

Учрашувга чиқиб, ҳожат чиқариб қўйган қиз

Жинсий аъзоси қўлида ўсган йигит

"Муҳтарам раис, орамизда биттамиз ҳавони булғади ва у одамнинг кимлигини биламан" - Юлиус Гайя исмли қатнашчи йиғин раисига шикоят қилган.

Ҳалиги одам эса бу айбловни рад этган ва "ҳамкасбларим олдида бундай ишни қилмайман" деб айтган.

Қўланса ҳид шунчалик кучли бўлганки, йиғин раиси Эдвин Какач барча қатнашчиларни тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиқарган.

"Кейин хоналарингизга бориб, кўзингиз тушган ҳаво тозалагич олиб келинг" - деб илтимос қилган раис - "Ванилин ҳидлиси, қулупнайлими, фарқ қилмайди".

"Бунақа ҳид тутган хонада ўтиролмаймиз".

Аммо ҳаво тозалагичга ҳожат қолмаган, тезда қўланса ҳид тарқаб кетган.

Вилоят раҳбарлари яна баҳс-мунозарани давом эттирганлар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek