Ўзбекистон: Доллар курси 9000 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилаган.

16 август, жума куни кучга кирадиган курсга мувофиқ, 1 АҚШ долларининг қиймати 9061 сўм қилиб белгиланган.

Бу ҳақда Gazeta.uz нашри Марказий Банкка иқтибосан хабар бермоқда.

Ўзбекистон: Доллар кўтарилмоқда, нима бўлади?

Ўзбекистон: “Доллар яна кўтарилса, 8400-8500 сўмларга чиқса, яхши бўларди?.."

Ўзбекистон банклари долларни юридик шахсларга "қора бозор" курсида сотишни бошладилар

Марказий Банкнинг расмий сайтида АҚШ доллари курси ҳозирча янгилангани йўқ.

15 август, пайшанаба куни ҳолатига доллар курси 8882 сўмни ташкил этмоқда.

Шу тариқа АҚШ доллари курси 9000 сўмлик чегарадан ошиб, тарихий максимумни янгилаган.

Охирги икки ҳафтада ички валюта бозорида сўмнинг кескин қадрсизланиши кузатилмоқда.

Марказий Банк авваллари хорижий валюталар курсини ҳафтада бир марта янгилаган бўлса, ҳозирда икки марта янгиламоқда.

Ўтган ҳафта Марказий Банк ўз сиёсати ўзгараётгани ҳақида ишора берган.

Регулятор ички валюта бозорида юзага келган жорий ҳолатни инобатга олиб, "валюта курси кунлик тебранишининг кенгайтирилган коридорини қўллаш"га ўтаётганини маълум қилган.

Марказий Банкка кўра, хорижий валютанинг сўмга нисбатан алмашув курси ошиш суръатининг тезлашишини, биринчи навбатда ташқи омил - Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган Россия, Қозоғистон ва Хитой миллий валюталарининг қадрсизланиши билан боғлиқ.

Мутахассисларга кўра, Марказбанк валюта бозорини тартибга солишда давом этади, аммо миллий валюта курсини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўрнатиладиган сунъий диапазон кенгайиши кутилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek