Дунё, янгиликлар: Россия АҚШдан қандай қурол ўғирлаган ва Ҳиндистон мусулмон Кашмирни нима қилмоқчи?

Дунё, янгиликлар: Трамп Си билан учрашмоқчи ва Россия АҚШдан қурол ўғирлаганми?

Гпиеровози қурол Фото муаллифлик ҳуқуқи TASS/GETTYIMAGES
Image caption Россия АҚШдан гиперовозли қурол технологияларини ўғирлагани айтилмоқда.

Америка Овози билан гаплашган АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Россияни ўз мамлакатидан гиперовозли қурол яратиш бўйича технологияларни ўмарганликда айблади.

Жаноб Болтон ушбу иддаони 8 август куни Россия шимолидаги Северодинск шаҳрида юз берган реактив двигателли ракетанинг портлаб кетишини изоҳлай туриб билдирган. У Россия ядро қуролини мўлжалга етказувчи восита устида ишлаётганини таъкидлаган.

Алоқадор мавзулар:

Москва боши берк кўчага кириб қолдими?

Россия синаётган қурол ўзи нима?

"Россия иқтисодиёти, тахминан, Нидерландияники билан тенг бўлсада, у мудофаага шунчалик кўп маблағ сарфлайдики, нафақат ўзининг ядровий арсеналини модернизация қилиш, балки ядро қуролларини ташувчи воситалар, катта миқдорда АҚШдан ўғирланган технологиялар асосида қанотли гиперовозли ракеталар тайёрлашга ҳам кучи етади," деган у.

Трамп Си билан «шахсан учрашиш»ни таклиф қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой раҳбари Си Жингпинг Гонгконгда давом этаётган сиёсий инқирозга «инсоний тарзда ечим топа олиши»га «мутлақо шубҳа қилмаслиги»ни билдирди.

Шу билан бирга АҚШ президенти бу муаммони биргаликда ҳал қилиш учун Хитой раҳбари билан «шахсан учрашиш» таклифини илгари сурди.

Жаноб Трампнинг ушбу сўзлари Гонгконгда экстрадиция тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши норозилик ортидан бошланиб кетган кенг оммавий намойишларнинг ўнинчи ҳафтасида чиқмоқда.

Гонгконг Хитойнинг «Бир Мамлакат, икки тизим» тамойили остидаги бир қисми бўлиб, у юқори даражадаги автономияга эгадир.

Бундан ташқари АҚШ ва Хитой ўртасида юзлаб миллиард долларлик савдо уруши ҳануз давом этиб келмоқда.

Ҳиндистон Кашмирни нима қилмоқчи?

Фото муаллифлик ҳуқуқи MukeshGupta/Reuters
Image caption Ҳиндистон Кашмирнинг махсус мавқеини бекор қилди, Ҳайитда Жоме масжидларини ёпди.

Бугун - 15 август куни Ҳиндистон ўзининг Буюк Британиядан мустақил бўлганини нишонламоқда. Давлат телевидениеси орқали халққа мурожаат қилган Бош вазир Нарендра Моди Жамму ва Кашмир штати автономиясининг бекор қилинишини ўз ҳукумати эришган энг муҳим ютуқлардан бири ўлароқ тасвирлаган.

Жаноб Моди ушбу қарор Кашмирнинг «ўтмишда қолган нуфузи»ни қайта тиклаш йўлида хизмат қилишини таъкидлаган.

Жамму ва Кашмир - асосан, мусулмонлар истиқомат қилувчи штат бўлиб, унга нисбатан даъвогарлик ортидан Ҳиндистон ва Покистон ўртасида икки уруш юзага келган.

Ўз навбатида, Покистон Бош вазири Имрон Хон агар Ҳиндистон Кашмирнинг ўз назорати остидаги қисмида вазиятни янада таранглаштиргудек бўлса, расмий Исломобод бунга нисбатан ҳарбий жавоб қайтаришга тайёр эканини маълум қилган.

«Покистон армиясида Ҳиндистон Кашмирнинг Покистонга тегишли қисмида қандайдир амалга қўл уришни режалаштираётгани тўғрисида маълумотлар мавжуд. Биз агар Ҳиндистон ҳар қандай қонун бузишга йўл қўйса, охиригача кураш олиб боришга қарор қилдик,» билдирган Имрон Хон телевидение орқали чиқишида.

Сурияда исёнчилар ҳукумат учоғини уриб туширди

Сурия ҳукуматига тегишли ҳарбий учоқ жанг ҳаракатлари давом этаётган шимолий Идлиб провинциясида исёнчилар томонидан уриб туширилгани хабар қилинмоқда.

Бундан аввалроқ Россия дастагини олган ҳукумат кучлари ҳудудга жуда яқин келгани тўғрисида маълумотлар юзага чиққан эди.

Икки ўртада бўлиб ўтган тўқнашувда 30 га яқин жангчи ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Идлиб, Шимолий Ҳама ва Ғарбий Халаб исёнчилар қўлидаги сўнгги ҳудудлар бўлиб қолмоқда.

Сурия ҳукумати Россия кўмаги билан бу ҳудудларни қайта босиб олишга уринмоқда.

Инсонлар Арктикани ҳам ифлослантирган

Арктика Ер юзининг энг кам ифлосланган қисмларидан бири ҳисобланади, аммо олимлар, ҳатто, шу ерда ҳам қорнинг микроскопик пластик зарралари билан ифлосланганини аниқлади.

Немис ва швейцариялик олимлар жамоаси Арктика қорининг ҳар бир литрида ўн мингга яқин майда пластик зарраларини топган. Бундан ташқари, қорда резина ва синтетик моддалар парчаларига ҳам дуч келинган.

Бу Арктикада ҳам, эндиликда, ҳаво мусаффо эмаслигини англатади.

Олимларнинг изоҳлашича, диаметри 5 миллиметрдан кичик пластик зарралари шамол орқали қисқа масофага тарқаши мумкин. Бироқ Арктикадек узоқ минтақага уларнинг қандай келиб қолгани ҳозирча ноаниқ қолмоқда.