Дунё, янгиликлар: Гей бўлиш генга боғлиқ эмасми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Олимлар: Ҳеч қандай "гейлик гени" мавжуд эмас

Ярим миллионга яқин одамнинг ирсиятини ўрганиб чиққан тадқиқот гей бўлишга боғлиқ бирор ген мавжуд эмас, деган хулосага келган.

Тадқиқотчилар UK Biobank Project ва 23andMe биотехнология компанияси лойиҳаларида иштирок этишга розилик билдирган қарийб беш юз минг одамдан ўз жинсига нисбатан қай даражада мойиллиги борлигини сўраган ва уларнинг генетик маълумотларини ўрганиб чиққан.

Олимларнинг хулосасига кўра, гей бўлишга ирциятнинг жавобгарлиги 8-25 фоиз ўртасида, яъни ирсият шахснинг гейга айланиши учун тўлиқ асос бўла олмайди.

Соддароқ қилиб айтганда, шахснинг генетик маълумотларини ўрганиб чиқиш орқали унинг ҳамжинсбоз эканини аниқлаб бўлмайди.

Дунё, янгиликлар: Путин Россияси тақдири нима бўлади?

Дунё, янгиликлар: Google Қозоғистон ҳукуматини нимада айбламоқда?

Дунё, янгиликлар: Ливандаги шаҳарчадан нега мусулмонлар ҳайдаб чиқарилмоқда?

Дунё, янгиликлар: Суриядаги уруш ниҳоясига етдими? Покистон Кашмирни халқаро судга олиб чиқмоқчи

Дунё, янгиликлар: Исроил нега АҚШ муслима конгрессвуменларини ўз ҳудудига киритмади?

Эрон ўз ракетаси портлаб кетганини тан олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

29 август куни мамлакат шимолида жойлашган Имом Ҳомайний номидаги космодромда бортида сунъий йўлдош бўлган ташувчи ракета учиш вақтида портлаб кетган.

Муваффақиятсиз парвоз тўғрисида сунъий йўлдошдан олинган тасвирларга асосланиб, илк бор АҚШ матбуоти хабар берган.

Эрон расмийлари на сунъий йўлдошни фазога чиқариш режаси, на ҳалокат билан тугаган парвозни бир неча соатга қадар тан олмаган. Бироқ 30 август куни Эрон космик агентлигидаги аноним манба сунъий йўлдошни фазога олиб чиқаётган ташувчи ракета парвоз чоғида портлаб кетганини тасдиқлаган.

АҚШ Эрон ўз космик дастури ниқоби остида баллистик ракеталар тайёрлаш билан машғуллигини иддао қилади. Чунки космик ракеталарда ишлатилган технологиялар асосида ҳам баллистик, ҳам ядро ракеталарини яратиш мумкин.

Шу вақтга қадар Эрон учта сунъий йўлдошни фазога чиқаришга муваффақ бўлган.

Украина ва Россия маҳбусларни алмаштиради

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Украина президенти маъмурияти тарқатган хабар икки мамлакат ўзаро маҳбус алмаштиришга келишиб олгани айтилади.

Баёнотда айнан қайси шахслар алмаштирилаётгани тўғрисида бирор маълумот мавжуд эмас ва у фақат жараён ҳали давом этаётганини таъкидлайди.

Аввалроқ, украиналик бир прокурор Россия режиссёр Олег Сенцов ва ўтган йили ҳибсга олинган 24 нафар украиналик денгизчини озод этганини маълум қилган эди, аммо бу ҳали расман ўз тасдиғини топмаган.

Шунга қарамай, ушбу маҳбусларнинг яқинлари Киев аэропортларига йиғила бошлаган.

Украиналик режиссёр Олег Сенцов Россия аннекция қилган Қримда террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштиришда айбдор, дея топилган ва 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

24 нафар ҳарбий денгизчи эса ўтган йилнинг кузида Керч боғозини кесиб ўтишга уриниш вақти россиялик ҳарбийлар томонидан қўлга олинган эди.

Голландияда синов остида наша-кафелар очилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Голландия ҳукумати қора бозорни сиқувга олиш мақсадида махсус кафеларга наша етказиб беришни қонунийлаштиришни кўзламоқда.

Мавжуд қонунчиликка кўра, махсус лицензияга эга қаҳвахоналар кичик миқдордаги нашани мижозларига бемалол сотиши мумкин, аммо мамлакатда нашани ўстириш ва етказиб бериш ҳамон жиноятга тенглаштирилади.

2021 йилдан бошлаб Голландиянинг 10 та шаҳридаги кафелар алоҳида рухсатномага эга маҳаллий фермерлар ўстирган нашани қонуний асосда сотиб олиши ва уни сотиши мумкин. Ҳозирда наша сотишга лицензияси бор қаҳвахоналар маҳсулотни фақатгина қора бозордан олишга мажбурдир.

Расмийлар 4 йил давом этиши режалаштирилган синов орқали қора бозорга зарба беришдан умид қилмоқда.

Бироқ кузатувчилар Голландиянинг ўзида етиштирилган наша хориждан олиб келинаётган маҳсулот сифати билан беллаша олмаслиги, бунинг оқибатида эса қора бозор барибир яшашда давом этаверишини таъкидлайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek