Ҳиндистон, Кашмир: мусулмонлар қийноққа солинмоқдами?

Ҳиндистон назорати остида бўлган Кашмирда норозиликлар бостирилганидан кейин уч ҳафта ўтиб, Би-би-си журналистлари текшируви оддий аҳоли ҳарбийлар томонидан шафқатсиз калтаклангани, қийноққа солингани ҳақида даъволарни ўрганди. Бу даъволарни Ҳиндистон Армияси рад этмоқда.

Бир ойча аввал Ҳиндистон ҳукумати минтақанинг ярим мухтор мавқеини бекор қилганди.

Айни амал норозилик келтириб чиқарган, бу норозилик бостирилиб, минглаб одамлар ҳибсга олинганди.

Ҳиндистон армияси бу даъволарни "асоссиз" деб рад қилмоқда.

Кашмирга икки ядровий қурол соҳиби бўлган қўшнилар - Покистон ва Ҳиндистон бирдай эгалик даъвосини қилиб келади.

Кашмирнинг ярим мухторияти бекор қилинар экан, айримлар буни Ҳинд миллатчилари ҳукумати томонидан Ҳиндистоннинг ягона мусулмонлар кўпчиликни ташкил этган штати устидан назоратни кучайтириш нияти билан изоҳламоқда.

Алоқа тармоқлари деярли узиб қўйилган Кашмирда бўлган Самир Ҳашмининг видеолавҳасида кўнгилни хира қилувчи тасвирлар бор.

Уруш қанчадан бери давом этади?

Ҳиндистон ва Покистон мустақилликка эришган узоқ 1947 йилдан олдин ҳам Кашмир анчайин мубоҳасали ҳудуд эди.

Ҳиндистон Мустақиллиги тўғрисидаги Қонунда келтирилган режага кўра, Кашмирга Ҳиндистон ёки Покистонга қўшилиш юзасидан эркин қарор олиш ҳуқуқи берилади.

Маҳарожа (маҳаллий ҳукмдор) Ҳиндистонни танлайди ва, оқибатда, 1947 йили икки йилга чўзилган уруш бошланиб кетади.

Икки давлат 1965 йилда ҳам Кашмирни талашиб, уруш қилади. 1999 йилда қисқа муддатли уруш ҳолати юзага келади.

Бу вақтга қадар Покистон ва Ҳиндистоннинг иккиси ҳам ўзини ядровий қудрат, дея эълон қилиб бўлган эди.

Кашмирда яна танглик: Покистон ва Ҳиндистон яна урушадими?

Ислом ва мусулмонлар: Муслима актриса эътиқоди туфайли Болливудни тарк этди

Ёш қизчанинг зўрланиши нега диний низо қўзғамоқда?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek