Ўзбекистон: "Олтин қўллар" бунёд қилган "оқ олтин" ўзбекнинг шўрими ё...?

Фото муаллифлик ҳуқуқи official

Ўзбек шоирларидан бири ўтган аср "қайта қуриш" даврида "агар пахтани "олтин қўллар" етиштирганида эди, ўзбеклар тирноғини сотиб кун кўрар эди, деб киноя билан шеър ёзганди.

Ўзбеклар Шўролар даврида "оқ олтин" сотди. Шоир айтганидай "кун кўрди", аммо бойиб кетмади.

Мустақиллик даврида ҳам вазият ўзгармади.

Советлар пайдо қилган том маънода замонавий қулликни кейинроқ мустақил Ўзбекистоннинг Каримов бошчилигидаги ҳукумати ҳам сақлаб қолди.

Каримов ўлимидан кейин вазият ўзгара бошлади.

Ўтган ҳафтада Президент Шавкат Мирзиёев бу йилги пахта йиғим-терими мавсуми олдидан "...бу йилги пахта терими мавсумига мактаб ўқувчилари, институт талабалари, бюджет соҳасида ишловчи ходимларни теримга жалб қилган раҳбар давлат сиёсатига хиёнат қилган, деб ҳисобланади. Ундай одамга жиноий жавобгарлик муқаррарлигини таъкидлаб ўтаман".

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUzbek

Би-би-си Ўзбек хизмати ўз муштарийларидан пахта йиғим-терими ҳақида сўради. Бу мавсумда теримга кимлар жалб қилинаётгани, президент Мирзиёевнинг пахта ҳақида сўнгги айтганларидан огоҳларми ё йўқ, шу ҳақда фикрлари билан ўртоқлашишга чақирди.

Мирзиёев пахтани камайтиришни истайдими ё кўпайтиришни?

Дин ва илм-фан: Қуръондаги чигиртка офати Ўзбекистон устига ҳам ёғилиши мумкин

Пахта-2018: "Овқат беришмади, ҳожатхона ҳам қулфланган, биз фермерга керак эмасмиз"

BBC News Uzbek Facebook саҳифасида қолдирилган фикр ва мулоҳазаларни асосан таҳрирсиз келтирмоқдамиз.

Bahrom Rahimov Катта рахмат президентимизага! Илгари хар йил опкетишарди пахтага, кийнлалиб, пулсиз кайтардик. Хозир эса, пахтага опкетмаяпти 3 йилдан бери, рахмат Шавкат акага!

Rustam Boltaev Давлат сиёсатига хиёнат қилганларни "Шуҳрат" медали кутяпди. Олға дӯстлар.

Ибрагим Мухсинович Бердиев Фермерларнинг узи ахолини жалб килиб, яхши хак тулаш эвазига пахта йигиб олиши лозим. Ишламайдиган ахоли учун мехнат стажи хисобга олинади.

Abdul Aziz Gapda bu organibam qoldi odam efirda boshqa gap buyruqda boshqacaligini

Отабек Сафаров Тадбиркорлардан пул ундиралларда хар йилгидай «Бозорлардан» пахта теришга ишчи енлашга

Rustam Mamatqulov Biz UZ IXTIYORIMIZ bn chiqamiz, bu haqida yozma hujjat yozamiz Oldin....

Даврон Шадиев хамма вазирликларни, вазирлар бошчилигида, сенатор ва депутатларга хашар кидириш лозим, "пример" курсатишсин. блогеру журналистлар онлайн трансляция килиш шарти билан. шунда курилади ким курук гап, ким билагини кучи билан ВАТАНИНИ канчалик эзозлашини. особенно Кучкоровни...

Muzaffarjon Xashimov Aytgani boshqa amali boshqa!

Нахаёйн Султанов Мана Аллоҳ берган мард пок Президент мухтарам Шавкат ока илохим Узбек давлати учун саломат булсинлар. 1924 йил Узбекистон давлати ташкил этилгандан буён шу азиз Узбек халки факат кора кунларни 2016 йилга утказиб келди. Яратган эгам шу азиз Узбекистон мард пок иймонли жаннати инсон яьни, Шавкат окани Аллоҳ насиб килди илохим шу давлатни кора кузлари учун саломат булсинлар. Омин Аллаҳу акбар.

Фуркат Нодиров Яна унвонларни сочарканда!!!

Pulat Alaeva Наконец то а если добровольно можно? (Ниҳоят, аммо кўнгилли бўлиш мумкинми? (тарж-таҳририят)

Гулнара Исматова Умрингиз узок булсин хурматли президентим.

Mamurova Dilya Эсимизда! Шунча гапирган гаплари. Амалда тескарисини бажаришмокда! Хамма ЭТТАК ГАМИНИ БОШЛАСА БУЛАВЕРАДИ.Резина этик керакларга. Телеграмда Китай бренд таварлари. Мурожат килищингиз мумкун! Любая бизнес харошо!

Хасанбой Болтабоев Пахта энди бошланди,курамиз нечта хоким жавобгарликка тортилишини…

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek