Дунё, Ўзбекистон: Депутат уйида 23 яшар ўзбек қизи ўзини отди

Нодира Қодирова Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot from Cumhuriyet
Image caption Нодира Қодированинг ўлими "Шубҳали" дейилмоқда.

Анқарада ишлаган ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодирова ўзини отгани айтилмоқда.

Бу борада хабар берган Туркия ОАВ, хусусан, Т24 ва Сumhuriyet (Жумҳурият) нашрига кўра, марҳума АКП партияси депутати Ширин Уналнинг уйида ишлаган.

Туркиядаги айрим нашрлар ўзбекистонлик қизнинг ўлимини "шубҳали" деб атамоқда.

Ҳозирда у ўзини ўлдирган, деган тахмин илгари сурилаяпти.

Туркия нашрларининг ёзишича, Нодира Қодирова депутатнинг тўппончаси билан ўзини отган бўлиши мумкин.

Лекин ҳақиқатан ҳам ўзбек қизи ўзини отганми ва бунинг ортида қандай сабаблар туради - маълум эмас.

Алоқадор мавзулар:

Никоҳдан ташқари жинсий алоқа тақиқланадими?

Россия йирик спорт беллашувидан четлатиладими?

Саудия ва Эрон: Эҳтимолий ҳарбий жавоб

Саудия Арабистони Эронга қарши ҳарбий жавоб бериши эҳтимоли мавжудлигини назардан соқит қилмайди.

Ар-Риёд расмийлари ўз нефть иншоотларига қилинган ракета ва дрон ҳужумларида Эронни айблашади.

Саудия Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайрнинг ББС билан суҳбатда айтишича, улар уруш ва низо исташмайди, лекин Теҳрон қилган ҳужумлари учун жавоб беради.

Унинг таъкидлашича, Ямандаги исёнкорлар бундай катта миқёсдаги ҳужумни амалга оширишга қодир эмаслар.

Эрон ҳужумларга алоқаси борлигини рад этади.

Сўнгги йиллари Сунний Саудия ва Шиа Эрон ўртасидаги муносабатлар душманона тус олмоқда.

Трамп импичмент жараёнида нима гап?

Дональд Трампга импичмент эълон қилиш ҳаракатлари жадал ривожланмоқда.

Бугун пайшанба куни Вакиллар палатаси қўмитасида жосуслик хизматлари раҳбарлари кўрсатма беришади.

Бош масала - Президент Трамп ўтган июлда Украина президенти Зеленский билан суҳбатда ундан ўз эҳтимолий рақибига қарши текширувлар бошлашни талаб қилгани.

Махсус хизматлар ҳамон номи ошкор этилмаётган бир ходимнинг айни масалада қилган шикояти матнини Конгрессга тақдим этмай келишганди.

Аксар демократлардан иборат Вакиллар палатаси эса айни шикоятни ошкор этишни ёқлаб овоз берди.

Россияда учоқ қаттиқ қўнди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Барнаул ҳаво қўналғасида Боинг 767-300 учоғи қаттиқ қўниши оқибатида 56 киши жароҳатланган.

Самолёт бортида 334 йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Azur Air ширкатига қарашли самолёт Вьетнамдан Барнаулга қайтаётган эди.

Жароҳатлар енгил, фақат бир киши касалхонага жойлаштирилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek