Дунё: Агар раҳбарингиздан нафратлансангиз... Нима қилиш керак? Қачон "суриш" лозим?

Woman and man arguing Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

" Мен ўз ишимни севардим. Аммо раҳбарингиз сиз қилган ишни ёмон кўриб турса, назарга илмаса...бу сиздаги иштиёқни тез ўлдиради", дейди Крейг (қаҳрамоннинг ҳақиқий исми эмас)

Аввалига у ўз раҳбарини ёқтирарди. Аммо кунларда бир куни бу раҳбар ўз қўли остида ишлайдиган ёрдамчисига шунақа ўшқирдики, Крейг айни ҳолатдан анча тушкун кайфиятга асир бўлди.

У идорада Крейгга очиқчасига бақирадиган бўлди ва турфа тадбирларда унинг ишини менсимас ва пастга урарди.

At first, he liked his manager but that changed when he saw her shout at an assistant on the team.

"Бошида у мени мазах қиларди, устимдан куларди", дейди Крейг.

Кўнгилни вайрон қилувчи...

"Аста-секин бу каби масхара, мазах қилишлар ўрнини очиқчасига агрессив, душманона ва паст назар билан қарашга йўғрилган ҳақоратлар эгаллади".

Айни муносабат Крейгнинг кўнглини вайрон этган, ўзининг шахсий муносабатлари ҳам зарар кўрган.

"Раҳбарингиз ҳар доим сизни пастга уриб турса...ўзингизга нисбатан ҳурматингизга ҳам раҳна соласиз", дейди Крейг.

"Ишингизни қойиллатиб қилмайсиз, хафа юрасиз ва жон куйдирмай қўясиз".

Крейг каби одамлар оз эмас. Chartered Institute of Personnel and Development (CIPD) тадқиқотларига кўра, 7 фоиз ишчилар ўз раҳбарлари билан "чиқишмайди".

Кичкина катта нарсалар

Аксарият ҳолатларда ишчи-хизматчилар иш кўплиги ва раҳбарларнинг адолатсизлигидан нолишади, дейди CIPD вакили Бен Вилмот.

"Кўплаб ҳолатларда бу каби кичик нарсалар йиғилиб қолади. Катта бир муаммога айланади ва ишчи ё хизматчининг руҳий саломатлигига зарба беради".

Бу каби нохуш ҳолатнинг олдини олиш учун Бен Вилмотга кўра, хизматчилар ўз раҳбарлари билан самимий суҳбат қуришга ҳаракат қилишлари лозим.

Табиийки, агар бунинг иложи бўлса...

"Менежерлар баъзан ўз хулқ-атфорларидан бехабар бўлишлари мумкин. Шу суҳбатнинг ўзиёқ уларни "ҳушига келтириб" қўйиши мумкин".

Аммо, Вилмотга кўра, агар раҳбар ҳақорат ва руҳий зўравонлик йўлига ўтган бўлса, унда албатта HR ёки каттароқ бошлиққа арз қилиш керак.

Узоқ ва обдон ўйлаш

Вилмотга кўра, яхши раҳбар ўз қўли остидаги ишчиларнинг шахсий ҳаёти ҳақида ҳам етарлича маълумотга эга бўлади. Уларнинг фарзандлари борми, дам олишга қаерларга боришади ва ҳоказо.

"Агар ўз жамоангиз ҳақида қайғурмасангиз, унда сизга ишонишмайди, ташкилотингиз эса қумда қурилган қаср каби қалтис бўлади".

Ишчи-хизматчилар "тўйиб" кетганларидан "суриш" қарорини беришдан аввал обдон ўйлашлари лозим, яъни, вазият ўзгариши мумкинми ёки йўқ деган саволга жавоб қидиришлари керак.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Damian Beeley
Image caption Дэмиен Билийга кўра, унинг собиқ раҳбари уни "пастга уриб, камситиб" келган.

Аммо Дэмиен Билийга кўра, агар муносабатлар "шахсий" даражага чиққан бўлса, унда янги иш қидирган маъқул.

Ҳозир ўзи PR маслаҳатчи ва раҳбар бўлган Билейга кўра, "агар улар сизни ёқтиришмаса ва сиз ҳам уларни ёқтирмасангиз, унда вазият ўзгариши даргумон".

"Менежер ўлароқ, агар хизматчилар сизни ёқтиришмаса, буни тузатишнинг йўли бор", дейди у.

"Аммо сиз хизматчи бўлсангиз, раҳбарингизни ёмон кўрсангиз, унда бу жуда мушкул бир ҳолат..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи Adam Whatson
Image caption Адам Ватсоннинг жамоаси унга берилган вазифадан мамнун эмас

Ўзбекистон: Ҳокимлар кимга ишониб қонун ва фуқарони менсимайди?

Марказий Осиё: қудратда энг узоқ қолаётган ким? (Видео)

“Бизга қаттиққўл раҳбар керак”

'Одамлар Мирзиёевнинг Каримовдан фарқли раҳбар бўлишини исташади'

Адам Ватсон ҳамкасбларнинг "қаҳри" нима эканини яхши билади.

У саккиз маъмурни бошқариш учун раҳбар этиб тайинланганди.

Унда раҳбарлик тажрибаси йўқ ва барча қўл остидагилар ундан катта ёшда эди.

"Бу ишга рози бўлганим ва бу ишни менга топширишгани ғирт аҳмоқлик эди", дейди у.

Ватсонга кўра, унинг бир неча ҳамкасблари аллақачон менежерлик тажрибасини орттиришган, аммо бу иш... унга топширилган.

"Улар мени ҳеч қачон менежер сифатида кўришмади, чунки мен ёш эдим..."

Ватсон Исо Мавлуди байрамидаги тушлик зиёфатга хизматчилари усиз кетиб қолганидаёқ ҳамма нарсани тушунди.

Саккиз ой базўр чидаган Ватсон охири ўзи ариза ёзиб, ишдан бўшади...

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek