Дунё ва янгиликлар, Туркия ҳужумда: Ўлганлар сони ортмоқда

Pro-Turkish fighters prepare to take part in the offensive - 10 October Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Амалиётларда туркияпараст Сурия Миллий Армияси кучлари ҳам талафот кўришгани айтилмоқда

Туркия ўз ҳужумларига зўр бермоқда. Сурия билан чегараоша амалиётларини кучайтирмоқда. Курдларни нишонга олмоқда. Талафотлар сони ортмоқда. Туркияни АҚШ эҳтимолий санкцияларига оид хабарлар ҳам қўрқита олмаган кўринади.

Хабарларга кўра, курдлар бошчилигидаги Сурия Демократик Кучлари ўнлаб йўқотишга учраган.

Амалиётлар чоғида камида 11 нафар тинч фуқаро ҳам қурбон бўлган.

Туркия ҳарбийлари ҳам илк талафотларини беришган. Бир аскарлари ўлган.

Ўн минглаб одамлар аллақачон дарбадарликка юз тутишган. Уйларини ташлаб қочишган.

Халқаро ҳамжамият ҳарбий амалиётларни қоралаб, Туркияга ўз танқидларини ёғдирмоқда.

Аммо, кўринишича, буларнинг барчаси Туркияни ўз аҳдидан ортга қайтара олмаган.

Ўзбекистон, расмий Тошкент ва Президент Мирзиёев эртасини ўйлаяптими?

"Тенгсиз донишмандлик": Трамп Туркия иқтисодиётини буткул вайрон этиш билан таҳдид қилди

Туркия ҳарбийлари Сурия тупроқларига кирди

Бинали Йилдирим: 'Туркия Сурия билан ярашиши керак'

Шу чоршанба куни Президент Трамп буйруғи билан АҚШ қўшинлари ҳудудни тарк этишган.

Бунинг ортидан, Туркия ҳарбийлари Сурия шимолига кириб борган.

Сурия Демократик Кучлари ИШИДга қарши курашида АҚШнинг яқин иттифоқчиси бўлган.

Мазкур ҳолат озмунча саволларга замин яратмай қолмаган.

Орада расмий Вашингтон ўзини ҳимоя қилиб чиққан.

Қўшинларининг сафарбарлиги Туркиянинг ҳарбий амалиётларига розилик аломати бўлмаганини айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ўзаро ҳужумлардан Туркия ҳудудида жойлашган хонадонлар ҳам зиён чекишган

Аммо таҳлилчилар бошқача фикрда.

Уларга кўра, айнан АҚШ президентининг қарори Туркиянинг ҳарбий амалиётларига йўл очган.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг республикачи аъзолари мазкур вазиятдан ташвишда.

Улар кеча, сешанба куни ўзига хос режа билан чиқишган.

Туркияга қарши санкциялар эҳтимолини ўртага отишган.

Расмий Анақара ҳам қараб ўтирмаган. Ўз амалиётларини ҳимоя қилиб чиққан.

Туркия томонига кўра, бу курд жангариларидан холи "хавфсиз ҳудуд" яратиш учун керак.

Бу жой суриялик қочқинларни ерлаштиришда ҳам яхшигина қўл келиши мумкин.

Сурия Демократик Кучлари Туркия ва Сурия орасидаги чегараоша ҳудудларни назорат қилиб келади.

Гуруҳнинг курд жангариларини Туркия "террорчилар", деб кўради.

Уларни Туркияга қарши исёнчиликни қўллаб-қувватлашда айблайди.

Халқаро ҳамжамият яна бошқа бир нарсадан ҳам хавотирда.

У ҳам бўлса, курдлар қўлида бўлган минглаб ИШИД маҳбусларининг тақдиридир.

Бу маҳбуслар орасида кўплаб ўзга давлат фуқаролари борлиги ҳам айтилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Одамлар ўз уйларини ташлаб қочишмоқда

Туркиянинг "Анадолу" ахборот агентлиги билдиришича, пайшанба кун тунга қадар 228 курд жангариси зарарсизлантирилган.

Аммо, хабарларга кўра, минтақада бўҳроний вазият кучайиб бормоқда.

Халқаро Қутқарув Қўмитаси аллақачон 60 мингдан зиёд оила ўз уйларидан қочиб чиққан, демоқда.

Ёрдам гуруҳларига кўра, жаъми ярим миллионга яқин одам дарбадарликка юз тутиши мумкин.

Минтақадаги гуруҳлар

  • СДК - Сурия Демократик Кучлари -кўп миллатли гуруҳ. Аммо асосий жангариларини курдлар ва араблар ташкил этади. ИШИДга қарши Суриядаги амалиётларида АҚШ бошчилигидаги иттифоқ кучларининг энг муҳим ҳамкорларидан бири бўлган.
  • ХМБ - Халқ Муҳофазаси Бўлинмалари - Курд Демократик Иттифоқи Партиясининг жангари қаноти. Сурия Демократик Кучлари сафларидаги ўзак бўлинма. Таркибида Хотин-қизлар Муҳофазаси Бўлинмаси ҳам бор.
  • КИП - Курдистон Ишчилар Партияси -Курд исёнчи гуруҳи. Ўтган уч ўн йилликда Туркияда курд мухторияти учун кураш олиб борган. Туркия, АҚШ ва ЕИ томонидан "террорчи ташкилот", деб тан олинган.
  • СМА - Сурия Миллий Армияси - Ўз вақтида Туркия томонидан дастакланган Сурия исёнчи ҳаракатлари иттифоқи. Гуруҳ бунгача Озод Сурия Армияси номи билан танилган бўлган. Жангарилари Сурия шимоли-шарқидаги жангларда урушиб келади.

Акс-садолар

Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик Кенгаши минтақадаги вазиятни кеча, пайшанба куни муҳокама этиб олган.

Бунга Европа Иттифоқига аъзо беш давлат - Буюк Британия, Франция, Германия, Бельгия ва Польшанинг сўрови сабаб бўлган.

Бешовлон Туркияни ўз ҳарбий амалиётларини бас қилишга ҳам чақиришган.

БМТ Бош котиби Антониу Гутериш ҳам кучайиб бораётган зўравонликлардан жиддий хавотирда эканини айтган.

Бугун, жума куни Нато Бош котиби Туркия Ташқи ишлар вазири билан учрашган.

Мавжуд вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдирган.

Нато аъзоси сифатида, Туркия "оғир-босиқ"лик қилади, деб кутганликларини ҳам қўшимча қилган.

Туркия Президенти ҳарбий амалиётни қатъий туриб ҳимоя қилган.

Агар, бу - Туркиянинг ишғоли, деб баҳоланса, ўзи бошпана бериб турган тўрт миллионга яқин суриялик қочқинни Европага жўнатиб юбориш билан таҳдид қилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek