Дунё ва Ўзбекистон: Вазир "қовун туширгани учун" ишдан кетди. Бош вазир ҳам узр сўради. Ўз ихтиёри билан... Япония.

Japan's Trade Minister Isshu Sugawara speaks to the media at the parliament in Tokyo on October 25, 2019. -

Сурат манбаси, AFP/Getty Images

Сурат тагсўзи,

Сугавара жаноблари истеъфо берар экан, журналистларга билан юзлашди

Япониянинг янги Савдо вазири истеъфога чиқди.

У сайлов ҳақида мамлакат қонунини бузди.

Хабарларга кўра, вазир ўз сайлов минтақасидагиларга қиммат қовунлар, апельсин ва балиқ икрасини туҳфа қилган.

Бундан ташқари у бир оилага таъзия билдириб, қарийб икки юз доллар берган.

Япония сайлов қонуни сиёсатчиларни бу каби ҳадялар қилишини тақиқлайди.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи,

Бу қовунлар эса Ўзбекистонники. Японияга экспорт қилинмайди.

Аввалига ҳафталик журналда Сугавара жанобларининг котиби у сайланган минтақада яқинини йўқотган бир оилага қарийб 200 доллар "таъзия пули" таклиф қилгани ҳақида ёзилди.

Зотан, Японияда азадор оилага пул бериш анъана саналади.

Айни журналда вазирнинг бошқа ҳадялари суратлари ҳам босилди.

Сугавара жаноблари сайлов қонунини бузганми йўқми, бу масалани ҳамон ойдинлаштираётганини айтар экан, айни вақтда истеъфо берганини журналистларга тасдиқлаган.

"Мен бу муаммоларим билан парламент ишини секинлаштириб қўйишни истамадим", деб айтган собиқ вазир.

Бош Вазир Шинзо Абе ҳам масалага аралашган.

"Уни айни вазифага тайинлаганман. Бу менинг бўйнимдаги масъулиятдир. Япония халқидан қаттиқ узр сўрайман", деб айтган Япония Бош вазири.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek