Дунё: «Айиқларнинг олатини еб келган» эркак қўлга олинди

A sloth bear in an enclosure Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ҳиндистон полицияси айиқларни ўлдириб, уларнинг олатини еб келгани айтилаётган таниқли браконернинг қўлга олинишини «муҳим натижа» деб атамоқда.

Ярлен номи билан маълум эркак йиллардан буён полициядан яшириниб келган.

Расмийлар миллий парклардан бирида жинсий аъзоси кесиб олинган айиқ жасадлари топилиши ортидан илк бор ҳолат юзасидан ташвиш билдирган эди.

Эркак мансуб бўлган Пардҳи-Беҳелия кўчманчи қабиласи айиқ олатини истеъмол қилиш эркакнинг жинсий қувватини оширишига ишонади, дейди маҳаллий ўрмончилик департаменти вакили Ритеш Сиротия.

Бироқ 19 октябрь куни қўлга олинган Ярлен Марказий Ҳиндистон минтақасида йўлбарсларни ҳам ноқонуний овлаб келгани айтилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Courtesy: MP Wildlife STF
Image caption Ярлен номи билан маълум эркак йиллардан буён полициядан яшириниб келган.

Ўзбекистон: Қўнғир айиқни ўлдириб, таҳқирлаганлар жазоланадими?

Ўзбекистон: Хўрланган, ҳақоратланган, қийноққа солинган ва ўлдирилган ҳайвонлар учун ким жавоб беради?

У, ҳозирда, қирилиб кетиш арафасида турган ёввойи ҳайвонларни овлаш ва сотиш каби қатор ҳолатларда гумонланмоқда.

У қўлга тушмаслик йўлида шахсни тасдиқловчи сохта ҳужжатлардан фойдаланганига ишонилади.

Ҳозирча, Ярленга нисбатан бирор айблов илгари сурилмаган ҳамда на унинг ўзи, на адвокати айбловларни изоҳламаган.

«Биз уни қўлга туширишнинг махсус йўлини ишлаб чиқдик. Бу олти йилга чўзилган бизнинг энг узоқ қидирувимиз бўлди», маълум қилади жаноб Сиротия.

Марказий Ҳиндистонда жойлашган Мадҳя Прадеш штати жанубида яшовчи Пардҳи-Беҳелия қабиласи, асосан, ўрмонларда овчилик билан кун кечиради.

Ёввойи ҳайвонларни овлаш Ҳиндистонда тақиқланганига қарамай, қабилалар турли маросимлар баҳонаси билан овни давом эттирмоқда. Ҳиндистон ҳукумати қабилалар вакилларини бошқа муқобил ерларга кўчиришга уринаётган бўлсада, бундай жамоатларнинг аксарияти жамиятдан ажралганча яшашни маъқул кўрмоқда.

Полиция Канҳа миллий паркида жинсий аъзоси ва ўт пуфаги кесиб олинган икки айиқ жасадига дуч келиши ортидан Ярлен 2013 йилда илк бор ҳибсга олинган.

У бир йил умрини қамоқда ўтказган ва гаров эвазига озодликка чиқиб, сўнг полициядан яширинган. Айиқнинг жигари ишлаб чиқадиган ва ўт пуфагида йиғиладиган сафро юзлаб йиллардан бери Хитой анъанавий табобатида қўлланиб келинади ва қора бозорда юқори баҳоланади.

Жаноб Сиротия амалдаги қонунчиликка асосан Ярленга қарши ёввойи ҳайвонларни ўлдириш бўйича олти ҳолат илгари сурилганини айтади. Бу ҳолатларнинг учтаси йўлбарсларни овлашга тааллуқлидир.

Айиғини "жип"га алмаштирмаган чол...

Улкан бўғма илон қандай қилиб бир аёлни ютиб юборди?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Дунёга оқ айиқ кўзи билан боқиш.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek