Дунё: Ўғрининг бармоқлари кесиб ташланди, Amnesty International "қаттиқ қоралади" - Эрон

File image of guard inside an Iranian prison Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Amnesty International Эрон мулозимларини ўғриликда айбланган бир эронлик эркакннинг бармоқлари кесиб ташлангани учун кескин танқид қилган.

Мозандарон вилоятидаги қамоқхоналардан бирида амалга оширилган бу амал инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, "даҳшатли қийноқ" усулидир.

Эрон мулозимлари эса бу эркак 28 та ўғрилик қилганини айтишган.

Эрондаги шариат қонунларига кўра, биринчи ўғрилик ҳолатидаёқ унинг тўртта бармоғи кесилиши керак эди.

Мулозимларга кўра, бу жазо ўғрилик ҳолатларини олдини олиш учун энг яхши амалдир.

Аммо бу каби жазо ҳақидаги хабарлар жуда оз.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича Amnesty International директори ўринбосарига кўра, бу каби жазо инсон шарафига қарши даҳшатли амалдир. Эроннинг адлия қонунчилиги аллақачон ислоҳ қилиниши ва бу каби ноинсоний, ваҳшантнок амалларга нуқта қўйилиши керак эди".

Бу жазо Мозандарон вилояти маркази Сарида ижро этилган, аммо жазога лойиқ инсоннинг исми ошкор қилинмаган.

Эрон исломий республика саналади ва бу ерда Шариат қонунларига амал қилинади.

2018 йилда Эронда қўй ўғирлашда айбланган 34 яшар эркакнинг қўли кесиб ташланганди.

Бунга ўхшаш жазо чоралари Саудия Арабистони, Нигерия ва Сомалияда ҳам тайинлангани ҳамда ижро этилгани хабар қилинган.

Эрон 1990 йилдан бери 100 га яқин ўсмирларни турфа айблар билан ўлимга ҳукм этган ва бу ҳукмларни ижро этиш бўйича барча давлатларни олртда қолдирган.

Афғон қизи тошбўрон қилинди

Ислом ахлоқ полицияси қандай ишлайди?

Шариат кучга кирди: Энди гей эркаклар ўлимга ҳукм этилади (18+)

Би-би-си суриштируви: Ироқдаги муллалар бокира қизларни сотмоқда - видео

Саудиялик аёл билан бирга нонушта қилган эркак ҳибсга олинди

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ