Рамзан Қодировнинг жияни нима учун аёлни электрошок билан "жазолади" - Россия

"Грозный" телерадиокомпанияси узатган лавҳада Чеченистон пойтахтининг собиқ мэри Ислом Қодиров маҳаллий аҳоли билан қанчалар шафқатсиз муносабатда бўлгани кўрсатилади. Электрошокер билан одамларни қийнайди. Рамзан Қодиров уни лавозимидан озод этган, аммо Ислом яна икки йил минтақадаги раҳбарлик лавозимларидан бирида ишлаган.

"Саҳналаштирилмаган"

Электрошокер билан бир аёлни ураётган Ислом Қодиров тасвирлари ортидан журналист "Бу саҳнашалтирилмаган. Бу реал мулозим", деб ҳикоя қилади. Ислом Қодиров Рамзан Қодировга узоқроқ қариндоши - жияни бўлади.

"Грозный" каналига кўра, бу қийноқ тасвирларини Исломнинг шахсий операторлари суратга олган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Grozny.tv

"Қаерга йўқотдинг? Қаерга йўқотдинг", деб бақиради Ислом йиғлаётган аёлга қараб.

"Биз нима учун Грозныйнинг собиқ мэри лавозимидан олинганини аниқладик", дейди кадр ортидан журналист.

Айни лавҳа ўн дақиқадан ортиқ давом этади ва Ислом ўз вазифасини қандай қилиб суистеъмол қилгани ҳақида сўз боради.

Лавҳада собиқ мэрнинг шаҳардаги фирибгарлар, наркотик ва алкогол ичимликларни тарқатувчиларга қарши "ижобий" амаллари ҳам олқишланади.

"Аммо, унинг бу каби яхшиликларга эришиш йўлида қўллаган усулларини Чеченистон раҳбари билиб қолганидан кейин, уни лавозимидан олди", деб айтади журналист.

Аммо лавозимидан олинганидан кейин ҳам икки йил Исломнинг катта мансабларда қолганини журналист тушунтирмайди.

Ҳақорат ва хўрлашлар

Рамзан Қодировдан Европага қочаётган чеченлар

Чеченистонлик гей Рамзан Қодировдан нима учун узр сўради?

Рамзан Қодиров Мирзиёевнинг куёви билан селфига тушгани муҳокама қилинмоқда

Европанинг энг йирик масжидини Ўзбек меъморлари барпо этдилар

"Мен сени ўлдираман! Ўлдираман. Буни атайдан камерага айтмоқдаман", дейди Ислом деб тақдим қилинган бу эркак қаршисидаги аёлга қарата.

Кейин аёлдан "Олдингми", деб сўрайди.

Аёл "йўқ" деб жавоб беради.

"Олмадингми ҳали" дер экан, у аёлни электрошокер билан уради.

32 ёшли Ислом 2012 йилда Грозный мэри бўлиб сайланганди.

Ўша пайтда Россия тарихидаги энг ёш ҳокимга айланган.

Аммо, ишонилишича, у бор-йўғи икки йил ҳокимлик қилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ