Ўзбекистон қўшниси Тожикистон ҳам амнистия эълон қилди: "олтин амнистия"да ким чиқдию, ким қолди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot Tajikistan TV

Авф этилган маҳбуслардан 1060 нафари озодликка чиқди. Жорий йилги мазкур авф бӯйича қамоқхоналарда жазо муддатини ӯтаётган 3 минг нафар маҳбуснинг озодликка чиқиши кӯзда тутилган. Умуман эса, Тожикистон Президенти имзолаган «Авф ҳақида»ги қонун 20 минг нафардан ортиқ кишига нисбатан қӯлланилади. Жумладан, у иши терговга оширилган, судда кӯрилаётган кишиларга нисбатан ҳам қӯлланилади. Қамоқдаги минглаб кишиларнинг жазо муддатлари қисқартирилади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, жорий йилги Президент авфи Тожикистон мустақиллиги пайтида эълон қилинган, энг кӯп гумондор, айбланаётган ва қамоқхоналарда жазо муддатини ӯтаётган кишиларга нисбатан қӯлланила-ётган энг катта авф саналади. Бундан олдин 2001-йилда 20 минг 400 нафардан ортиқрок кишига нисбатан умумий авф қӯлланилганди.

Нима учун айримлар "олтин амнистия" дейишмоқда?

Мамлакат Конститутсиясининг 25-йиллиги муносабати билан эълон қилинган авф татбиқ қилинишининг дастлабки кунида биринчи бӯлиб Душанбе шаҳридаги махсус қамоқхона, ӯсмирлар ахлоқ тузатиш колонияси, Норакдаги аёллар қамоқхонаси ва Ёвондаги турмада жазо муддатини ӯтаётган ӯсмирлар, аёллар ва эркаклар озод қилиндилар. Жумладан , 165 нафар аёл ва 60 нафар ӯсмир озодликка чиқди.

Расмийларнинг хабар беришларича, жорий авф Тожикистонда таъқиқланган турли фирқа ва ҳаракатларга қӯшилганликда айбланган кишиларга нисбатан ҳам кенг қӯлланган. Аллақачон улардан юз нафардан ортиғи озодликка чиққан.

Рамзиддин Зубайдов экстремизмда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм этилганди. У озодликка чиқар экан, ӯзининг нотӯғри йӯлга адашиб кириб қолганини айтди.

Тожикистон ҳукумати телевидениеси авф боис озодликка чиқариш борасида репортаж берар экан, кӯпроқ тақиқланган фирқа ва ҳаракатларга қӯшилиб, жазога тортилган кишилар сӯзини берди. Жумладан, салафийликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган кишилардан бири қамоқда ётганида кӯп нарсани тушунганини, энди бошқа мазҳабларга қӯшилмасдан, Имоми Аъзам йӯлида бориши, Ватанига хизмат қилишини изҳор этди.

- Жорий авф олдинги авфларга қараганда ӯзининг кенг қамровлиги билан фарқ қилади, Халқ орасида уни олтин амнистия, дея атай бошлашди, - деди Тожикистон Олий суди жиноий ишлар коллегияси раиси Зафар Азиззода.

"Менинг ӯғлим «Ҳизбут-таҳрир»га мансубликда айбланиб қамалган. Иккинчи марта. Биринчи марта унга олти йил беришганди. Тезда чиқиб келди. Иккинчи марта суд қилишганида ӯн икки йилми, ундан кӯпгами, қамалди. Ҳозир умид билан йӯлига кӯз тутиб ӯтирибман. Авф ҳақидаги қонунни ӯкиган бир танишим бу йил чиқмаса ҳам, унинг қамоқ муддатини кесишар", деди. Бобожон Ғафуров ноҳиясида яшайдиган бу аёл сӯзини тугатар-тугатмас кӯзига ёш олди.

Жорий йилги авфга кӯра, чет эллик фуқароларнинг ҳаммаси озодликка чиқади. Кузатувчиларга кӯра, Тожикистон турмаларидаги чет эллик маҳбусларнинг аксарият кӯпчилиги Афғонистон, Ӯзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир.

Озодликка чиқкан маҳбуслар махсус автобусларда олиб кетилдилар.

Озодликка чиққанларнинг кейинги тақдири ҳақида ташвишлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Asia-Plus

Расмийларга кӯра қамоқхоналардан озод этилганларнинг ҳаёт тарзини ӯзгартириш учун алоҳида аҳамият берилади. Лекин бунинг учун энг аввало уларни етарли маоши бӯлган доимий иш билан таъминлаш зарур.

Тожикистон Парламенти қуйи палатасининг раиси Шукуржон Зуҳуровга кӯра, авф қӯлланиб, қамоқдан озод этилганларга ишга жойлашиш ва ӯқиш учун ёрдамлашиш зарур. Шунингдек, у узоқ муддат қамоқда ӯтириб, озодликка чиққан одамларни тиббий текширув билан таъминлаш, зарур бӯлганда, шифокор ёрдами кӯрсатиш лозимлигини таъкидлаган.

- Камида бир миллион одам ҳеч бӯлмаганда оила тебратишга етарли маоши бӯлган иш йӯклиги учун Россияда, бошқа мамлакатларда юрибди. Қандай қилиб, қамоқдан чиққан юзлаб одамларни доимий иш билан таъминлаш мумкин? - дейди Россияда ишлаб қайтиб келган Шавкат Эгамов.

Унинг айтишича, туҳмат билан қамалиб кетган ва бундан икки йил олдин озодликка чиққач, муносиб иш тополмаган.

- Худога шукр, Россияга кетдим. Бошида қийналсам ҳам, иш топдим. Лекин мен билан ётган айрим маҳбуслар озодликка чиқишгач, иш топа олишмагач, ӯғрилик қилиб, яна қамоққа қайтиб кетишди. Мен уларни ҳеч қачон оқламайман. Фақат бир нарсадан хавотирдаман - ҳозир авф туфайли озодликка чиқаётганлар орасида уларга ӯхшаган иродасиз кишилар йӯк, дейсизми? - деди Шавкат.

Маҳаллий кузатувчи Аҳмад Бобожонов ҳам Шавкатнинг гапига қӯшилишини айтди. «Мана, масалан, 10 минг сомонийдан, яъни минг доллардан кам пора олиб, судланганларга нисбатан ҳам авф қӯлланилмоқда. Порахӯрларнинг яна чап қӯли қичимасмикан? Ва уларнинг авф этилганини кӯрган биттагина имзо учун, кимнингдир ишини тӯғрилаб бериш учун таъмагирлик қиладиганлар коррупсияни янада авж олдиришмасмикан», деди у.

"Елкамнинг чуқури қурсин" ё қамоқхоналарнинг абгор аҳволи

Фото муаллифлик ҳуқуқи TV screenshot
Image caption "Олтин амнистия"

Лекин айрим кузатувчиларнинг фикрича, Тожикистон қамоқхоналарида ӯтирган жуда кӯпчилик одам у ерни елкамнингн чуқури кӯрсин, маъносида жиноятга қайта қӯл урмайди.

"Мен қамоқда ӯтириб чиққан кишиларнинг кӯпчилиги билан суҳбатлашганман.Уларнинг кӯпчилиги агар уйларидан озиқ-овқат олиб боришмаса, қоринлари тӯймаслигини айтишди. Айримлари эса, турмада ӯзларини жисмоний ва руҳий қийноқларга солишларини, таҳқирлашларидан ёзғиришди", деди бу кузатувчилардан бири.

Кейинги бир йил орасида Тожикистон турмаларида ӯнлаб кишиларнинг ҳалокати билан тугалланган икки исён бӯлиб ӯтди. Уларнинг биринчиси ӯтган йилнинг 8-ноябрида, мамлакат шимолида , Хӯжанд шаҳридаги қатъий режимли колонияда юз берди.

Кузатувчилар мазкур исённинг асосий сабаби турма ходимлари томонидан маҳбусларнинг таҳқирланиши деган фикрга келишганди. Улар бу фикрлари-ни маҳбусларнинг сӯзларига асосланган ҳолда исботлашга ҳаракат қилиш-ганди.

Қамоқда жазо муддатини ӯтаётган маҳбусларнинг айташларича, турма ходимлари маҳбуслардан бирини ечинтириб, совуқда дилдираб туришга мажбур этишган. Бу каби таҳқирлар тез-тез юз бериб турган.

Расмий хабарлага кӯра, Хӯжанддаги турмада 21 нафар маҳбус ва турма-нинг 2 нафар ходими ҳалок бӯлган. Лекин кузатувчиларга кӯра, ҳалок бӯлган маҳбуслар сони расмий маълумотлардагига қараганда анча кӯпроқ бӯлган.

Исёнда қатнашган ва қамоқхонадан қочишга уригган 30 маҳбус жиноий жавобгарликка тортилган. Саккиз нафар турма ходими эса, ӯз ишига совуққон муносабати учун 2 ярим йил муддатга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган.

Тожикистон турмаларидаги иккинчи исён жорий йилнинг 19-майида юз берди. Исён ва уни бостириш жараёнида 29 нафар маҳбус ва уч нафар турма ходими ҳалок бӯлди. Расмийларга кӯра исён ташкилотчилари Тожикистонда таъқиқланган экстремистик ва террорчилик гуруҳлари аъзолари бӯлган. Жумладан, улардан бири Сурияга қочиб кетган, Тожикистон ОМОНининг собиқ командири Гулмурод Ҳалимовнинг ӯғли Беҳрӯз Гулмурод эканлиги айтилган.

Маҳбуслар ӯлими билан тугаган кейинги ҳодиса жорий йилнинг 7-июлида маҳбусларни Хӯжанддаги турмадан мамлакат жанубидаги қамоқхоналарга кӯчириш пайтида юз берган. 3 та машинага 128 нафар маҳбус жойлаштирил-ган. Йӯлда аҳволи ёмонлашган 14 нафар маҳбус вафот этади. Маҳбуслар заҳарланиш туфайли ҳаётдан кӯз юмган, деб кӯрилади ва прокуратура жиноий иш қӯзғайди. Заҳарланишга эса, йӯлда тарқатилган ва маҳбуслар истеъмол қилган буханка нон сабаб бӯлган, деб тахмин қилинади.

Ҳалок бӯлганларнинг кӯпчилиги экстремистик ва террорчиликда айбланиб, жазога тортилганлар бӯлган. Аммо улар орасида бири ҳарбий қисмда жанжаллашгани учун қамалган 20 ва 21 ёшли йигитлар ҳам бӯлган.

Мутахассислар учта машинада 128 та маҳбус ва устига конвойларнинг бориши меъёрдагидан кӯплигини айтишди. Улар Хӯжанддан Душанбега машинада кӯпи билан олти-етти соатда етиб борилиши ҳисобга олинган ҳолда, йӯлга чиқишдан олдин маҳбуслар яхшилаб тӯйдирилиши зарурлигини айтишган.

Маҳбусларни кӯмиш маросимлари хавфсизлик чоралари кучайтирлган холатда ӯтган. Расмийлар бу маросимларга журналистларни қӯйишмаган.

Тожикистон: ИШИД маҳбуслари қамоқхонада исён кўтарди, 32 киши ҳалок бўлди

Уруш ва тинчлик: Тожикистон Ироқдан 80 дан ортиқ болани олиб келди - Видео

Ислом олами: "Соқол ёки нон" танлови қаршисида қолган мусулмонлар

Хавотирларда жон борми?

Авф қӯлланилиши арафасида Душанбедаги 4-колонияда қочишга уринган маҳбус отиб ӯлдирилган. Унга тӯхташ талабига бӯйсунмаганлиги учун ӯт очилгани айтилмоқда. Ӯқ парчаси тегиши туфайли назоратчилардан бири - Исмоил Комилзода яралангани айтилар экан, ӯртага савол чиқмоқда: маҳбусга қандай қуролдан ӯт очилган?

Айни бир пайтда кузатувчиларга кӯра жазони ӯташ жойларида назорат-чилар томонидан маҳбуслардан пора талаб этиш ишлари борлиги ошкор этилмоқда.

Аксилкоррупсия идораси ходимлари томонидан Жиноий жизоларни ӯташ Бош бошқармасининг Душанбедаги икки ходими пора олиш пайтида қӯлга олинган. Бу икки нафар зобит маҳбуслардан бирига пӯписа қилган ҳолда 5 минг сомоний (500 АҚШ долларидан кӯпроқ) маблағ талаб қилган.

Кузатувчилар олдинги авфларни амалга ошириш жараёнида турма бош-лиқлари ва ходимлари томонидан авф қӯлланаётган маҳбуслар ёки уларнинг яқинларидан пора талаб қилишлар юз берганини айтиб, бу гал ҳам ушбу товламачиликоар юз беришидан хавотирлик билдиришмоқда.

Авф ҳақидаги қонунга кӯра у қӯлланган барча маҳбуслар кӯпи билан икки ой орасида, яъни келаётган 2020-йилга қолдирмасдан озодликка чиқишлари зарур.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ