Аёллар онлайн сотилмоқда – Ислом олами ва замонавий қулдорлик

Аёллар Фото муаллифлик ҳуқуқи videograb

Аёллар онлайн сотилмоқда - Ислом олами ва замонавий қулдорлик - бунинг учун ҳатто оддий смартфоннинг ўзи кифоя экан.

Уларни уй хизматчилиги учун машина ва телевизорлар қаторида бемалол сотишаркан.

Бу каби ҳолат эса, Форс Кўрфазида, жумладан, Қувайтда кузатилмоқда.

Ишга ёлланаётган аёллар Google ва Apple томонидан маъқулланган барномалар орқали онлайн сотилишган, сотилишмоқда.

Би-би-си Араб хизмати шу каби ақл бовар қилмас ва хавотирли савдонинг тагига етиш учун яширинча Қувайтга йўл солди.

Ўзбекистон, дунё, янгиликлар: Саудия Қозоғистонга, Қозоғистон Саудияга визани бекор қилди

Дунё: Ироқда нега аёллардан кўра эркаклар кўп зўрланмоқда?

Ўзбек аёллари нега "дангасалар" рўйхатига тушди?

Ижодий гуруҳ 57 нафар "4Sale" барномаси фойдаланувчиси билан суҳбатлашди.

"4Sale" Google Play ва Appleнинг App Story да имконли.

Кўпчилик аёллар онлайн савдо учун реклама қилинишаётганидан бехабар.

Ижодий гуруҳ тадқиқотлари жараёнида, ҳатто, бу каби барнома фойдаланувчиларидан бири ўзларига 16 яшар ўспиринни сотмоқчи бўлган ҳолатга ҳам тўқнаш келди.

Бошқа гал эса, полиция ходими уларни Қувайт қонунларини бузишга ундади.

Қувайтнинг уй хизматчилари ҳимоясига қаратилган қонуни минтақада энг кучлиси.

Бироқ 4Sale, Instagram ва Саудиядаги Haraj га ўхшаш барномалар иш берувчиларга фойда қилишлари учун бу каби хизматчиларга ҳомийликни сотиш имконини беради.

Бунга ўхшаш ноқонуний одам савдосига Силикон водийсининг техник гигантлари замин яратишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи videograb

Би-би-си ўз тадқиқоти жараёнида бу хусусда 4Sale, Instagram га соҳиблик қилувчи Facebook ва Apple нинг муносабатини олишга ҳам уринди.

4Sale ҳозир уй хизматчилари бўлимини олиб ташлаган.

Би-би-сига, "Даъволар қўрқинчли экани ва уларни буткул қоралашлари"ни айтган.

"Ўз фаолиятини ахлоқ ва Қувайт қонун-қоидалари асосида юритиши"ни билдирган.

Instagramга соҳиблик қилувчи Facebook эса, "Текширувлари ортидан, خادمات للتنازل# ("#савдоучунуйхизматчиси") ҳештэги баробарида сиёсатларига зид бўлган контентни ҳам тақиқлаганликлари"ни маълум қилган.

Facebook га кўра, 703 та қонунни бузган ҳисобни ёпган.

Аммо Би-би-си Instagram да худди шундай ҳештэг билан уй хизматчиларини сотишда фойдаланилган юзлаб постларни топган.

Бошқа давлатлардаги барномолар ҳануз уй хизматчиларини сотувга қўйишаётганини аниқлаган.

Саудия Арабистонидаги "Ҳараж" савдо барномаси эса, Би-би-си га бирор бир изоҳ бермади.

Ҳам Google ва ҳам Apple Би-би-сига ўз барномалари дўконида бу каби ҳолларга ўрин йўқлигини билдиришди.

Ўз платформаларини бу каби ноқонуний фаолиятлардан яхшироқ ҳимоя қилиш учун дастурчилари билан иш олиб бораётганликларини айтишди.

Қувайт масъулларига кўра эса, уй хизматчиларининг қул каби сотилиш ҳолларини беэътибор қолдиришмаган.

Шунга ўхшаш савдо-сотиқ билан шуғулланган қатор акаунт соҳибларини расман ўз ҳузурларига чорлашган.

Аёллар уй хизматчиси сифатида таклиф қилинган рекламаларини олиб ташлашларини сўрашган.

Бу каби фаолият билан ортиқ шуғулланмасликлари хусусида имзоларини чекдириб, расман тилхат ҳам олишган.

Видеолавҳамизни кўринг. Бу каби ҳолатга сиз нима дейсиз?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ